КАРАНТИН ДАВРИДА ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ЭҲТИЁЖЛАР БАҲОЛАНДИ

 

2020 йилнинг апрель ойида “Оила” маркази томонидан “Карантин даврида оилалардаги муносабатларни ва эҳтиёжларни баҳолаш” мавзусида тезкор онлайн сўровнома ўтказилди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан жами 468 нафар респондент иштирок этди.

Респондентларнинг 71%ини аёллар, 29 %ини эркаклар ташкил этди. Уларнинг 24% и– 30 ёшгача, 55 %и – 31-50 ёшгача, 21%и –50 ва ундан юқори ёшда бўлган шахслардир.

Сўровда иштирок этганларнинг:

– 46%и олий;

– 38%и ўрта-махсус;

– 12 %и ўрта маълумотлилар;

– 4 %и илмий даражага эга бўлганлардир.

Респондентларнинг 67%ини оилали, 22%ини ҳали турмуш қурмаган, 7%ини бева ва 5%ини ажрашганлар ташкил этди.

Тезкор-сўров натижаларидан маълум бўлдики, бир неча ҳафта мобайнида уй-жойида бирга вақт ўтказган даврда бу ҳолат оила аъзоларининг ўзаро муносабатларига таъсир қилмаган, таъсир қилганда ҳам бу яхши томонга бўлганини иштирокчиларнинг катта қисми қайд этди.

Хусусан, респондентларнинг 42%и оилавий муносабатлардаги ўзгаришларга тўхталар экан, уларнинг аксарияти муносабатлари янада мустаҳкамланганини, оила аъзоларининг кўпроқ мулоқотда бўлиш имконияти туфайли уларнинг бир бирларига нисбатан эътибори ва ғамхўрлиги янада ошганини, фарзанд тарбияси ва уй юмушларни бажаришда ҳамжиҳатликда иштирок ва бошқа жиҳатларни таъкидлашди.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР

Психологларнинг таъкидлашича, ҳатто энг севимли ва энг яқин кишилари билан кеча-кундуз ҳар қандай ҳолда ҳам мажбурий бирга қолиш, кўпинча стресс билан боғлиқ, бу эса одатий ҳолдир. Стресс оилалардаги низоларни келтириб чиқариши мумкин: 33 % респондентларнинг фикрларига қараганда, баъзида можаролар келиб чиқади ва 2 %и оилада тез-тез келиб чиқадиган жанжаллардан хавотирда бўлади.

Можароларнинг сабаблари нафақат одатдаги турмуш тарзининг ўзгариши ва оила аъзолари ўртасида ўзаро тушунмовчилик (37%), балки моддий етишмовчиликлар (30%) ва маиший муаммолар (10%), спиртли ичимликларни истеъмол қилиш (3%)дан иборат.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Оиладаги низоли вазиятлар асосан бўш вақтнинг кўплиги ва мазмуни билан белгиланади. Карантин вақтида оилалар бўш вақтларини қандай ўтказяптилар, деган саволга кўпчилик оила аъзолари уйдаги маиший юмушлар билан бандлигини (62%), телевизор кўраётганини (53%), китоб ўқиётганини (46%), фарзандлар ўқиши ва тарбияси билан шуғулланаётганини (34%), интернет ва ижтимоий тармоқларда ўтирганини, (36%), янгиликларни томоша қилаётганини, дўстлари билан суҳбатлашаётганини, фарзандлари билан стол ўйинлари (шашка, шахмат, стол тенниси ва б.) ўйнаётганини (16%) маълум қилган.

Афсуски, оилаларнинг атиги 8%игина мустақил таълим (чет тилларини, компьютер дастурларини ва бошқаларни ўзлаштириш) билан машғул эканини таъкидлаган холос.

Интернетда ишлаш ёки масофавий ўқишда интернетдан фойдаланишни ўрганишни истаганлар орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўралган оилаларнинг атиги 14%и иштирок этган.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Умуман олганда, оилаларнинг ҳиссий (эмоционал) ҳолати яхши (сўралган оилаларнинг 52%и буни қайд этган).

Шу билан бирга:

– 15% оила ўзларининг келажаклари учун молиявий қийинчиликларюз бериши мумкинлигидан ташвишда;

–7% оила оилавий аҳволи туфайли тушкунликка тушиб қолган;

– 7% оила фарзандларини онлайн ўқитиш билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келган.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Можароларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган сўров натижаларига кўра, оилаларнинг 30%и молиявий ёрдамга, 9%и психологик ва 7%и ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож.

Карантин давридаги эҳтиёжлар тўғрисида сўралганда, 6%и оила касаначилик ва деҳқон хўжаликларини бошқаришда ёрдам бериш зарурлигини таъқидлаган.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Кaрaнтин, ўз навбатида, oилaвий мунoсaбaтлaрни яхшилаш вa мустaҳкaмлaшгa xизмaт қилди. Сўров натижалари ҳозирги даврда аксарият фуқаролар ҳaётининг катта қисмини иш жoйидa ўткaзиши, оиласига жуда кам вақт ажратиши маълум бўлиб қолди.

 КАРАНТИН ПАЙТИДА ЁШЛАР ЎРТАСИДА СЎРОВ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ОИЛАЛАРДАГИ МУНОСАБАТЛАР ВА ЭҲТИЁЖЛАР БАҲОЛАНДИ

 Апрель ойининг охирида “Оила” маркази томонидан айнан шу мавзуда БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) халқаро лойиҳасининг ёшлар учун U-Report рақамли платформаси орқали 10 420 нафар респондент орасида онлайн сўровнома ҳам ўтказилди.

Респондентларнинг қисқача тавсифи: сўралганларнинг 82%и 30 ёшгача бўлган ёшлар; уларнинг 61%и – эркаклар, 39%и – аёллар; 63%и карантин шароитида битта уй-жойда 3-6 нафар шахс бўлиб яшаётганлар, 21%и 7 нафар ва ундан ортиқ истиқомат қилаётган шахслардир.

Сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшларининг 47%и карантин шароити оилалардаги муносабатларга таъсир қилмади, деб ҳисоблайди.38%и эса, агар таъсир қилса ҳам, асосан яхши томонга таъсир қилганини ва атиги 8%и карантин туфайли оиладаги аҳвол ёмон томонга ўзгарганини таъкидлаган.

Шунингдек, сўралган ёшларнинг фикрига кўра, бир бирини ўзаро тушуниш ва мулоқот муҳити яхшиланган (46%), муносабатлар янада мустаҳкамланган (27%), эркаклар уй юмушлари ва фарзанд тарбиясида аёлларига ёрдам бера бошлаганлар (16%).

Сўровнома иштирокчилари орасида вазият ёмонлашганини таъкидлаганларнинг 42%и бунинг сабаблари ўзаро тушунмовчилик ва асабийлашишдан, 10%и ҳоли қолиш учун алоҳида жойнинг етишмаслигидан, 16%и доимий телефонга чалғишдан, 6%и ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш ва эркакларнинг уй ишлари ҳамда фарзанд тарбиясига ёрдамлашишни хоҳламаслигидан деб билади. Ташвишланарлиси, оиладаги муҳит салбий томонга ўзгарди, деб ҳисобловчиларнинг 8%и учун карантин ажрашиш ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин деб хисоблайди.

  

Ижобий муносабат билдирганларнинг 42%и эса, кеча-кундуз мажбурий ҳолда биргаликда яшаш шароитиоилада низоларсиз ҳаёт кечиришга олиб келганини, 48%и ҳар қандай ҳолатларда ҳам можаролар ва жанжаллар бўлиб туришини, 8%и карантин бўлмаганида ҳам жанжаллар одатий ҳолга айланиб қолганини эътироф этишган.

Низо ва можароларга нималар сабаб бўлади, деган саволга респондентларнинг 60%и ўзаро муносабатлардаги муаммолар, бундан ташқари, 13%и молиявий қийинчиликлар, 7%и ишини йўқотгани сабаб бўлганини таъкидлаган.

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Шунингдек, карантин шароитидаги можаролар оиладаги зўравонлик хавфини оширадими, деган саволга иштирокчи ёшларнинг 19 %и “Ҳа”деган жавобни берган.

Ўзини ўзи изоляция қилиш шароитида ёшлар нима билан банд, деган саволга ҳам аниқлик киритилди.Маълум бўлишича, респондентларнинг 10%и одатдаги ишини давом эттирмоқда, 18%и масофадан турибонлайн ишламоқда, 10%и шахсий томорқасидаги юмушлар, 16%и уйдаги маиший масалалар билан, 25%и мустақил таълим олиш, китоб ўқиш ва спорт билан шуғулланаётганини, 11%и интернетда ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотда эканини,2%и фақат телевизор кўраётганини баён этган.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР

Умуман олганда, 2-3 ҳафта ичида 52% ёшларнинг ҳиссий (эмоционал) ҳолати яхши ва барқарор, аммо 4%и оилавий шароити туфайли стрессни бошидан ўтказмоқда,15%и эса, молиявий қийинчиликка тушиб қолган.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Сўровда қатнашган ёшларнинг 28%и молиявий ёрдамга, 13%и психологик ва 3%и ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож экани аён бўлди. Улардан 10%и масофавий ишлаш учун АКТни ўрганишни, 9%и касбий маҳоратини масофадан туриб оширишни, 4%и уй юмушлари билан машғул бўлишни хоҳлайди. Респондентларнинг деярли учдан бир қисми ҳеч нарсага муҳтож эмаслигини маълум қилган.

 ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР  

Умуман олганда, Ўзбекистонда оилаларнинг карантин давридаги ҳиссий (эмоционал) ҳолати яхши ва барқарор, деган хулосага келиш мумкин.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги таклифлар билдирилади:

– оилавий иш билан таъминлаш, айниқса, карантин туфайли ишини йўқотган ёки йўқотиши мумкин бўлган шахслар учун онлайн ишлашда, масофавий ўқишда интернетдан фойдаланишни ўрганиш орқали оилаларнинг эҳтиёжларини қондириш масалаларига Ҳукумат эътиборини қаратиш;

– оила ва никоҳ ижобий амалиётини кенгайтириш, эр-хотин, фарзандлар ва ота-оналарнинг муносабатларига бағишланган лойиҳаларни ташкиллаштириш, ушбу лойиҳаларга нуфузли отахон-онахонлар, дин вакиллари, психологлар, маънавиятчилар, ҳуқуқшунослар ва тиббиёт ходимларини жалб этиш.

–ёшлар ва катталар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш ва кўпайтириш, миллий анъаналаримиз ва менталитетимиз, азалий оилавий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш,

– фарзанд тарбиясида оилавий дам олиш, оилавий кино кўриш, оилавий спорт билан шуғулланиш, оилавий китобхонлик каби ҳамжиҳат қадриятлардан самарали фойдаланиш;

– онлайн ўқув дастурларини оммалаштиришга халақит бераётган омиллар, хусусан, энг чекка ҳудудларда ҳам Интернетданэркин фойдаланиш имкониятларини йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўриш;

– кам таъминланган ва ночор оилалар фарзандларига компьютер ёки ноотбуклар совға қилиш масаласини кўриб чиқиш;

– аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш, оилаларнинг даромад манбаларини кўпайтириш ва камбағалликни қисқартириш, оила аъзолари бандлигини таъминлаш, оилаларнинг иқтисодий барқарорлик даражасини ошириш чораларини кўриш;

–онлайн психологик ёрдам, онлайн ҳуқуқий ёрдам, замонавий ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ўргатиш, ёшларни ўз уйи ва томорқасида иш билан таъминланиши учун барча керакли ёрдамларни кўрсатиш;

–оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, фарзанд тарбиясида ота ва онанинг бурч-масъулияти, оилавий психология, оила ҳуқуқи ва бошқа оилавий муаммолар ҳақида махсус рисолалар, қўлланма ва буклетлар тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш;

– гендер тенгликни таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига тушунтириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш;

– оммавий ахборот воситалари орқали кенг миқёсда тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли равишда олиб бориш.

 

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази