15 май – Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш борасида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3808 сонли қарорида бир қатор ташкилотларнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

 Мазкур таклиф юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
24 сентябрь кунги №782-Ф Фармойиши имзоланди ва Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

«Оила» маркази масъуллар билан ҳамкорликда ушбу санани юқори савияда ўтказиш юзасидан ҳудудлар ва тегишли ташкилотлар томонидан билдирилган 100га яқин таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда,17 банддан иборат «2019 йилда 15 май – Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқди ва режа Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Байрам тадбирлари мажмуи қуйидаги ғоялар асосида ўтказилди:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила кичик ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, ватан тинч бўлади!» ғоясига ҳамоҳанг ташаббусларни амалга ошириш;
  • Оилани улуғлаш, унинг бебаҳо қадрият, инсон ҳаётидаги муҳим асос эканини аҳоли, айниқса ёшлар онгига сингдириш, соҳада олиб борилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг халқ ҳаёти, оддий одамлар ва оилаларнинг турмуш тарзида акс этаётганини кўрсатиб бериш;
  • Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, оиланинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган «Фаровон оила – жамият равнақининг асоси» ғоясини илгари суриш;
  • Замонавий намунали оила мезонларини юртимизда ва халқаро миқёсда тарғиб этиш.

Оила кунига бағишланган Комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ қуйидагилар амалга оширилди:

Аввало, оилани улуғлаш, унинг бебаҳо қадрият, инсон ҳаётидаги муҳим асос эканини тарғиб этишга қаратилган “Оила” мадҳияси яратилди (Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо сўзи, Зулфия мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева мусиқаси). Мазкур мадҳия асосида режиссёр Жамила Пўлатова томонидан видеоролик ишланди. Байрам тадбирларининг ҳар бири ушбу мадҳия билан бошланиши йўлга қўйилди.

13 май куни Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар марказида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги«Келин-куёвлар инновацион мактаби»га жалб этилган ёшларга бағишланган «Мустаҳкам ва соғлом оилани барпо этамиз!» шиори остидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ушбу инновацион мактаб машғулотларида таҳсил олган 200 нафар никоҳланувчилар, ФҲДЁ идораларига никоҳдан ўтиш учун ариза берган 200 нафар ёшлар, 150 нафар Олий таълим муассасалари талабалари, мактаб тренерлари иштирок этди.

Байрам тадбирида ёшлар учун байрам мусиқий дастур намойиш этилиб, викториналар ташкил этилди, совғалар улашилди. Иштирокчилар ўзларининг ҳаётида инновацион мактаб машғулотларининг тутган ўрнини, унинг оилавий муносабатларда асқотаётганини эътироф этди.

400 нафар ёш оила қурувчиларга “Оила энциклопедияси” китоби ҳамда оила куни ғояси акс этган футболкалар тақдим этилди.

14 май куни Тошкент шаҳридаги «Miran International» меҳмонхонасининг мажлислар залида «Оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритишнинг долзарб масалалари»га бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда “Оила” илмий-тадқиқот маркази, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ўзбекистон журналистика ва коммуникация университети, Халқаро пресс-клуб, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Конференциянинг ялпи йиғилишида оила мавзусини ёритишда журналист масъулияти, маҳорати ва этикаси масалалари, оилани ҳимоя қилиш ҳуқуқи, оилавий қадриятлар ва анъаналарнинг жаҳон номоддий мероси сифатидаги ўрни, оилавий муносабатларнинг болани баркамол шахс сифатида шаклланишидаги таъсири,оммавий ахборот воситаларида замонавий оила қиёфасини тарғиб қилиш, оила мавзусини стереотиплар асосида ёритилиши каби мавзуларда атрофлича фикр алмашилди.

Анжуман иштирокчилари 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда Ўзбекистон ОАВларида замонавий оила мавзусини ёритишнинг шакл ва услублари, оиладаги ўзаро муносабатлар мустаҳкамлигига эришиш, маънавий-маданий муҳитни яхшилаш ва зиддиятли ҳолатларга барҳам беришда уларнинг ролини ошириш каби йўналишларда билдирган таклиф ва тавсиялар асосида резолюция қабул қилинди. Резолюция ва конференцияга келиб тушган мақолалар алоҳида тўплам шаклида чоп этилишига келишиб олинди.

Шунингдек, 21 май куни Самарқанд шаҳрида “Ўзбекистонда замонавий оила ривожланишининг долзарб масалалари” мавзуида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Ушбу конференцияда замонавий-намунали оила мезонларини мустаҳкамлаш, оилалардаги низоли ҳолатларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-аҳлоқий, педагогик, психологик, диний-маърифий ва тиббий билимларини оширишга қаратилган илмий-инновацион ёндошувлар, таклиф ва тавсиялар билдирилди. Билдирилган фикрлар асосида оила институтининг тарбиялаш борасидаги вазифасини янада такомиллаштиришга қаратилган педагогик, психологик ва диний-марифий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда Самарқанд вилояти мисолида амалиётга жорий қилиш бўйича келишиб олинди.

Конференцияга келиб тушган 120 дан ортиқ илмий мақолалар Таҳрир кенгаши томонидан ўрганиб чиқилиб, 54 та талабларга мос мақолалар сараланди ҳамда “Ўзбекистонда замонавий оила ривожланишининг долзарб масалалари” Республика илмий-амалий анжумани мақолалари тщплами 100 нусхада чоп этилди, амалий фаолиятда фойдаланишлари учун оила соҳасида иш олиб борувчи мутахассис ва олимларга тарқатилди.

 

15 май куни Тошкент шаҳридаги «Central Park Tashkent»  истироҳат боғида  «Аҳил оилалар ташрифи» куни («OILAFEST») ўтказилди.

  

 15 май куни Тошкент шаҳридаги «Central Park Tashkent»  истироҳат боғида  «Аҳил оилалар ташрифи» куни («OILAFEST») ўтказилди.

 

Ҳар бир тадбирнинг сценарийси, дастури ва ғояси пухта ва қизиқарли, креатив ёндошувлар, кўпроқ ёшларнинг эркин фикрлари асосида ишлаб чиқилди.

“Аҳил оилалар ташрифи” куни доирасида маданий-маърифий тадбирлар, спорт ўйинлари, болаларга мўлжалланган дастур намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, оила қадрияти мазмунига мос фото-банерлар фонида расмга тушиш кабилар  воситасида ташкил этилди.Тадбирга таклиф этилган оилалар “Аладин” ва “Булбулча” болалар рақс гуруҳлари, цирк ҳамда кўзбойлағичлар томошалари, сўз усталари ва таниқли хонандаларнинг куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар. Истироҳат боғининг бошқа нуқталарида спорт, рақс ҳудудлари, аниматорлар ва мультфильм қаҳрамонлари билан учрашувлар, иқтидорли болалар учун физика ва кимё фанидан қизиқарли мастер-класслар ташкил этилди.

Тадбир учун махсус банер, “хештег”лар, атрибутлар хусусан 10.000 дона байрам ғояси акс этган махсус логотипли футболкалар (5000 донаси ҳудудларга юборилган), 2000 дона махсус тасмалар, 2500 дона Марказ логотипи муҳрланган шарлар тайёрланиб, дизайн ва молиявий жиҳатлари ҳал этилди. Тошкент шаҳридаги “Аҳил оилалар ташрифи” куни 500 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун хайрия совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ажратиш,  болаларнинг аттракционлардан бепул фойдаланишини ташкил этиш учун 12 млн сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари жалб этилди. “Hayat” хусусий шифо клиникаси томонидан истироҳат боғига кўчма уйчалар ўрнатилиб бепул хизматлар кўрсатилди.

Тадбирга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 4 мингдан зиёд ибратли, ёш, эҳтиёжманд оилалар вакиллари таклиф этилди, шунинг билан бирга ижтимоий тармоқларда олиб борилган кенг кўламли тарғибот ишлари натижасида ахборот технологияларидан фаол фойдаланадиган оилалар ҳам тадбирга ташриф буюрди.

.«Оила»илмий-амалий тадқиқот маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамкорлигида апрел ойида эълон қилинган «Оила – энг улуғ қадрият» Республика танловида номинациялар  бўйича   жами 21 ижодкор 82 та материали билан қатнашди. Шулардан 13 та иштирокчи “Энг яхши мақола”, 3 та иштирокчи “Энг яхши ижтимоий ролик”, 5 та иштирокчи “Энг яхши ҳужжатли ва бадиий фильм” номинациясига тақдим этилди. Номзодлар тавсия этган ижодий ишлар йўналишлар бўйича ташкил этилган Ҳайъатлар томонидан ўрганиб чиқилди ва баҳоланди.

15 май куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилиб,уларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Жумладан:

  • “Энг яхши мақола” йўналиши бўйича 1-ўринга “Маҳалла” газетаси мухбири С.Махсумова, 2-ўринга “Халқ сўзи” газетаси мухбири М.Каримова, 3-ўринга “Ёшлар овози” газетаси мухбири Н.Умарова лойиқ деб топилди.
  • “Энг яхши ҳужжатли ва бадиий фильм” йўналишида 1-ўринга “Иссиқ нон” фильми учун У.Ҳамдамов, 2-ўринга “Опа” фильми учун А.Унарбаев, 3-ўринга “Қора зарба” фильми учун С.Лутфуллаев муносиб кўрилди.

- “Энг яхши ижтимоий роликлар” йўналиши бўйича 1-ўрин Ю.Усмоновага, 2-ўрин Н.Эркаевага, 3-ўрин Г.Юнусовага берилди.

 Юқоридагилар билан бир қаторда қуйидаги ҳамкорлик тадбирлари амалга оширилди:

 -Оила куни байрам тадбирлари Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари кўтаринки ва тантанавор, ҳақиқий маънода халқ сайли тарзида оилапаварликка сафарбар этадиган руҳда ташкиллаштирди. Жумладан:

  • Наманганда Марказнинг 12 та хизмат машиналари оила куни мазмунини тарғиб этувчи белгилар билан безатилиб, Наманган шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб авто-тантаналар намойиши тадбири,Қарши шаҳрида эса миллий чолғулар, карнай-сурнай, доира садолари остида тантаналар ташкиллаштирилди.

Самарқанд шаҳрининг кўчаларида байрам белгилари туширилган футболкаларни кийган 3000дан ортиқ аҳоли иштирокида “оммавий юриш” спорт марафони ўтказилди.

-Тошкент вилоятининг асосий байрам тадбири Олмалиқ шаҳри кон-металлургия комбинатига қарашли маданият саройида миллий бағрикенглик руҳида ташкил этилди. Тадбирга 14та турли миллатга мансуб оилалар таклиф этилиб, байрам кўтаринки ва тантанавор ўтиши таъминланди, тадбирда 500 та оила вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, 1 та юк машинаси, 3 та миллий автобус ва 3 та автомашина «Бахтли оила карвони» деган сўзлар ва оилапарварлик асосидаги шиорлар билан ясатилиб, карнай-сурнайлар билан Оҳангарон шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб байрамни эълон қилиш, 40 дан ортиқ хонадонларда бўлиббайрам билан табриклаш тадбирлари ташкил этилди. Автолар карвони намойишлари, «Нилуфар» рақс дастасининг куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.

-Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Ёшлар пресс-клуби”нинг Халқаро оила кунига бағишланган сони тасвирга олинди. Кўрсатувга ибратли фарзандларни тарбиялаб вояга етказган 50 та оила аъзолари, таниқли шахслар, турмуш арафасида турган ёшлар таклиф этилди. Сувратга олиш жараёнида “Оила” марказининг фаолияти, мақсад ва вазифалари тарғиб этилиб, “Оила энциклопедияси” китоби тақдимоти ўтказилди ва иштирокчиларга совға тариқасида тарқатилди.

-Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мобил операторлар орқали 15 май куни ўзбек ва рус тилидаги СМС табриклар юборилиши аҳолининг руҳини кўтаришга ва оила куни моҳиятини тарғиб этишга хизмат қилди.

-15 май куни Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” мавзусида телемарафон ташкил этилди. Марафон “Оилавий” телеканал орқали 14 соат давомида эфирга узатилди.

Телемарафонда оила бахтли ва тотув бўлса – жамият мустаҳкам, давлат қудратли бўлиши, оила – киши тафаккури, маънавияти шаклланадиган, кучли фуқаролик позициясига эга, ҳар томонлама баркамол ривожланган, соғлом ёш авлод тарбияланадиган, унинг жамиятдаги муносиб ўрнини белгилайдиган, халқ қадриятларини асраб-авайлайдиган табаррук маскан экани тўғрисида оилашунос, экспертларнинг фикрлари илгари сурилди.

Оила ривожига оид ислоҳотлар, оила қадрияти юзасидан, шунингдек узоқ йиллардан буён бирга яшаётган оила вакиллари, ибратли оилалар аъзолари таклиф этилиб, улар воситасида намунали оилани барпо этиш юзасидан видеолавҳалар намойиш этиб борилди.

  • “15 май – оиламизнинг байрами!” шиори остида оилага оид давлат сиёсатини аҳолига етказиш бўйича 5 766 марта тарғибот тадбирлари ҳамда оила муқаддаслигини илгари сурувчи маърузалар, бадиий чиқишлар ташкил қилинди, тадбирларда 1 млндан зиёд аҳоли иштирок этди.

  • Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан ФХДЁлар, “Оила” маркази, хотин-қизлар қўмитаси бўлимлари билан ҳамкорликда маҳаллалар, таълим муассасаларида “Ҳуқуқий саводхонлик” куни доирасида “Мустаҳкам оила-фаровон жамият асоси”, “Менинг оилам-менинг бахтим”, “Оила муқаддас даргоҳ” каби йўналишларда жами 239та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Шу билан бирга 15 май куни эълон қилинган “Оилага ҳуқуқий ёрдам” акция доирасида фуқаролардан келиб тушган 300 дан ортиқ саволларга малакали ҳуқуқшунослар томонидан бепул жавоблар йўлланди.
  • Самарқанд, Фарғона, Андижон, Сурхондарё вилоятларида 100дан ошиқ фуқароларнинг сайёр қабуллари ташкил этилиб, бир қатор муаммолари ҳал этилди;

  • 10 май-18 май кунлари “Фаровон оиланинг бунёдкори бўлайлик!” шиори остида эълон қилинган ҳафталик доирасида ташкил этилган 2411та тадбирда жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрни тарғиб қилинди. 1000 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳар томонлама қўллаб-қувватланди, 2000га яқин намунали, ибратли оила билан учрашув ташкил этилди, 3234 та оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, “Ҳуқуқий саводхонлик”, “Саломатлик”, “Менинг оилам-менинг бахтим”, “Миллий қадриятлар”, “Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни” кунларида 5 500 дан ортиқ давра суҳбатлари ташкил этилди ва 103.0 мингга яқин аҳоли қамраб олинди. “Оилавий китобхонлик” кунида 38 та жойда “Китоблар кўргазмаси” ташкил этилиб, “Китоб – хонадонимиз хазинаси”, “Китоб – қиз сарпосининг безаги” каби акциялар ўтказилди;

  • Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимидаги муассасаларда ўтказилган 3 868 та тадбирда“Менинг оилам – менинг қуёшим”, “Биз бахтли оиламиз” мавзуларида ота-оналар учун бадиий тадбирларда фарзандининг ўз қўли билан чизган расмлари, ясаган буюмлари 438246 нафар оналарга байрам совғаси сифатида тақдим этилди;

  • Халқ таълим вазирлиги томонидан 9691 та умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида ташкил этилган “Отам, онам, мен – аҳил оиламиз”, “Отам ишончим, Онам-қувончим” мавзуларидаги иншолар танловида 3 миллион нафардан зиёд ёшлар иштирок этди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди;
  • Олий ва таълим ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан:
  • Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари орасида ўтказилган 1000 га яқин дебат, савол-жавоб ва викториналарга 65 минг нафар ёшлар жалб этилди;
  • Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган туркум учрашувлар, 250 та ток-шоулар, дебат, савол-жавоб кечаларида 26 минг нафар ёшлар иштирок этди. Намунали, жамоат ишларида фаол иштирок этаётган 200 дан ортиқ талабаларнинг ота-оналари ташаккурнома, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди;

Ҳудудий ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида  республиканинг туман (шаҳар)ларида “Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда” номли тадбирлар ташкил этилиб 35, 40, 50 ва ундан ортиқ йиллар давомида аҳилликда яшаётган 3 720 та оилага эсдалик совғалари, ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар берилди;

  • “Маҳалла” фонди билан биргаликда Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ибратли оила” республика танловининг биринчи босқичи1800 дан ортиқ маҳаллаларда ташкиллаштирилди ва ҳозирги кунда танловнинг илк босқичи давом этмоқда;

 - Facebook”, “telegram” ва бошқа ижтимоий тармоқларда  тадбир юзасидан реклама акциясини ташкиллаштирилди. 8 та видеоролик ишлаб чиқилиб, телеканаллар, ижтимоий тармоқлар, веб-саҳифалар орқали кенг ёритилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда байрам тадбирлари марказий ва маҳаллий газеталарда 362 марта, веб-сайтларда 536 марта, телевиденияда 458 марта, радиода 215 марта, журналларда 43 марта, ижтимоий тармоқларда 1174 марта ёритилди. “Ўзбекистон 24” телеканалида эссе-кўрсатув, блиц-интервью, марказ фоалиятига бағишланган туркум кўрсатувларнинг илк сони эфирга узатилди.“Муносабат”, “Инсон ўзинг” ток-шоуси, “Мезон”, “Орамиздаги одамлар”, “Аёл ва замон”, “Диалог”, “Журналист нигоҳида”, “Бугуннинг мавзуси”, “Ассалом Ўзбекистон”, “Оила мундарижаси”, “Бахт қаерда?”, “Оила – Ватан ичра Ватан”, “Янги кун” кўрсатувлари марказ ходимларининг фаол иштирокида ташкил этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази
2019 йил 24 май