Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 2018 йил 26 март

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги
ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги
    ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда “Оила” маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 24 кишидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

“Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 3а-иловага мувофиқ;

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар (шаҳарлар) рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Устави 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

“Оила” маркази директорига, зарурият бўлганда, “Оила” марказининг марказий аппарати, “Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шунингдек, “Оила” марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Нарбаевага, “Оила” маркази директорига:

15 кун муддатда “Оила” марказининг марказий аппаратини юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш;

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда “Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шунингдек, “Оила” марказининг туманлар (шаҳарлар) бўлимларига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш топширилсин.

  1. Белгилансинки:

“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади;

“Оила” маркази оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.

  1. Қуйидагилар:

жорий таъминотга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича илмий лойиҳаларни бажаришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида ноширлик фаолиятини амалга оширишдан, тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари “Оила” маркази марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  маҳаллий бюджетлари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шартнома асосида ноширлик фаолиятини амалга оширишдан, тадқиқотлар ўтказишдан ва ишлар бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар “Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, “Оила” марказининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида “Оила” маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминотига 2018 йилда зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин ва кейинги йиллардан бошлаб маблағ ажратишни назарда тутсин;

“Оила” марказига 3 та автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.

  1. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Оила” марказига оила институтини қўллаб-қувватлаш ва оилавий қадриятларни ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда ҳар томонлама кўмаклашсин.
  2. “Оила” маркази Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида “Соғлом оила – соғлом жамият”концептуал ғоясини кенг тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминласин.
  3. “Оила” маркази:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига;

б) қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик маълумотлари;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;

хорижий матбуот обзорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари, мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
    ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Оила” марказини белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси “Оила” маркази билан биргаликда 2018 йил 15 апрелгача “Оила” марказининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш чораларини кўрсинлар.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева ҳамда “Оила” маркази директори зиммасига юклансин.

 

 

    Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                         А. Арипов