РЕСПУБЛИКА “ОИЛА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ
МАРКАЗИ
Оила кутубхонаси
Феруза Акрамова, Замира Билолова
ШАХСНИ ЎРГАНИШ
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАРИ
Тошкент – 2016
1
РЕСПУБЛИКА “ОИЛА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ
МАРКАЗИ
Оила кутубхонаси
ФЕРУЗА АКРАМОВА, ЗАМИРА БИЛОЛОВА
ШАХСНИ ЎРГАНИШ ПСИХОЛОГИК
ТЕСТЛАРИ
Тошкент – 2016
2
Ф.А.Акрамова., З.Б.Билолова. Шахсни ўрганиш психологик тестлари
услубий қўлланма.- Т.: “Фан ва технология”. 2016.- 40 б.
Мазкур рисола бир қатор психологик тестлардан иборат бўлиб, улар
ёрдамида инсон шахсининг барча индивидуал-психологик хусусиятлари:
қобилияти, характери, темпераменти, ақл-идроки, хулқ-атвори, қизиқиш
соҳаси, ўз-ўзини баҳолаш даражаси каби маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Рисола фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий
тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, хотин-қизлар, ёш ота-оналар,
амалиётчи психологлар, мутахассислар ҳамда шу соҳага қизиқувчи кенг
оммага мўлжалланган.
Мазкур рисола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитасининг А-1-069 рақамли “Ўзбекистонда оила институтини
ривожлантириш ҳамда баркамол авлод тарбиясининг маънавий-ҳуқуқий,
тиббий-психологик ва демографик омилларини тадқиқ этиш” мавзусидаги
лойиҳа доирасида яратилди.
Нашр учун масъул:
Ҳ.Х. МамадалиеваРеспубликаОила илмий-
амалий маркази директори в.б., иқтисод фанлари
номзоди
Тақризчи: Б.М.Умаров психология фанлари доктори, профессор
Мазкур рисола Республика “Оила” илмий-амалий маркази илмий-
услубий Кенгаши йиғилишининг 2016 йил “27 майдаги 2-сонли баёни
билан нашрга тавсия этилган.
3
СЎЗ БОШИ
ХХI аср инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқтидорини
ташкил этишни ўрганиш, ҳар қандай ёш даврда ҳам оптимал равишда ишга
яроқлиликни, турли ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрликни
таъминлаш, янгича фикрлаш ва тафаккур қилиш, рўй бераётган
жараёнларни объектив ва тўғри идрок қилиш қобилиятини ривожлантириш
муаммосини илгари сурди.
Маълумки, инсонларнинг ҳис-туйғулари, характери, имо-
ишораларининг ташқи ифодаланишини кузатиш ҳамда тест усуллари билан
аниқлаш мумкин. “Тест” сўзи эса инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш
деган маънони англатади, яъни шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятини,
иродавий сифатлари ҳамда характер хусусиятларини турли хил вазифалар,
саволлар билан аниқлаш мумкиндир. Биз мана шундай топшириқлар,
саволларни ҳавола этмоқчимизки, улар ёрдамида ўзингизнинг
“ким”лигингизни, ҳаётга бўлган муносабатингизни, кишилар билан
бўладиган муомала жараёнлари ва ақлий заковатингизни синаб кўришингиз
мумкин бўлади.
Турли психологик тестлар ёрдамида ёшлар ўз имкониятларини аниқлаб,
уларни келгусида янада ҳар томонлама ривожлантиришлари мақсадга
мувофиқдир.
Муаллифлар
4
“Темперамент типини аниқлаш” тести
Қуйида берилган саволларга “ҳа” ёки “йўқ” жавобидан бирини
белгилаш керак.
1. Кучли ҳаяжонни синаш учун сизда янгиликка интилиш сезиладими?
2. Сизни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган дўст кераклигини ҳис
қиласизми?
3. Сиз ўзингизни ташвиши йўқ одам деб ҳисоблайсизми?
4. Ўйлаган режаларингиздан қийинчиликсиз воз кеча оласизми?
5. Бир иш қилишдан олдин, ўйлаб иш тутасизми?
6. Хатто, сизга фойдаси бўлмаса ҳам, ваъдангизда турасизми?
7. Руҳиятингиз тез тушиб, тез кўтариладими?
8. Кўп ўйламай, тез иш юрита оласизми?
9. Баъзида жиддий сабаб бўлмаса ҳам, ўзингизни бахтсиз, деб
ҳисоблайсизми?
10. Биров билан баҳслашсангиз, ўзингизни кўп нарсага қодир
эканлигингизга ишонасизми?
11. Сизга ёққан қарама-қарши жинсли киши билан танишсангиз, уяласизми?
12. Жаҳлингиз чиққанда ўзингизни йўқотасизми?
13. Кўпинча ўйламасдан шароитга қараб иш тутасизми?
14. Гапирмасам бўлар эди, шу ишни қилмасам бўлар эди, деган хаёл сизни
тез-тез безовта қиладими?
15. Сизга китоб ўқишга нибатан одамлар билан учрашув афзалми?
16. Ҳамма нарсани ўзингизга олаверасизми?
17. Дўстлар даврасида бўлишни ёқтирасизми?
18. Бировлар билишини истамаган сирларингиз борми?
19. Баъзан ғайратингиз жўшиб қадамингиздан ўт чақнайди, баъзан эса
ҳамма ишдан ҳафсалангиз пир бўлиб, лоқайд бўлишингиз ростми?
20. Дўстларингиз даврасини энг яқин дўстларингиз билан чегараланишини
истайсизми?
21. Сиз кўп нарсани орзу қиласизми?
22. Сизга бақириб гапиришса, сиз ҳам шундай жавоб қайтара оласизми?
23. Баъзан ўзингизни бирон нарсада айбдорман, деб ҳис қиласизми?
24. Сиз ўз одатларингизни яхши эканлигига ишонасизми?
25. Ўз ҳисларингизга эрк бериб, дўстлар даврасида ўзингизни беташвиш ҳис
қиласизми?
26. Асабингиз таранг бўлган пайтлар кўп бўладими?
27. Сизни ҳушчақчақ ва зийрак одам деб ҳисоблашадими?
28. Бирор ишни бажариб бўлгандан кейин, шу ишни бундан ҳам яхшироқ
бажаришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлайсизми?
29. Катта давраларда ўзингизни хотиржам ҳис қиласизми?
30. Сиз ғийбат қиласизми?
31. Ҳар хил фикрлар бошингизга ўралашганидан ухлай олмаган
пайтларингиз бўладими?
5
32. Сиз бирор нарсани билишни истасангиз, дўстларингиздан сўраб-
суриштиришга нисбатан тезроқ китобдан қидириб топишни маъқул
кўрасизми?
33. Юрагингиз тез-тез уриб турадиган пайтлар бўладими?
34. Диққат талаб қилинадиган иш сизга ёқадими?
35. Сизда қалтироқ босиш ҳолатлари бўладими?
36. Сиз доим ҳақ гапирасизми?
37. Бир-бирини камситадиган даврада ўзингизни ҳотиржам ҳис қиласизми?
38. Сиз сержаҳлмисиз?
39. Тез харакат қиладиган ишлар сизга ёқадими?
40. Ҳаммаси яхшилик билан тугаган, лекин ёмон оқибатларга олиб келиши
мумкин бўлган воқеалар сизни хаёлингизни безовта қиладими?
41. Ҳаракатингиз секин, чаққон эмаслигингиз тўғрими?
42. Бирор марта ишга ёки учрашувга кечикканмисиз?
43. Бемаъни тушлар кўрасизми?
44. Сиз шундай гапиришни ёқтирасизки, хатто нотаниш одам билан ҳам
гаплашиш мумкин бўлган пайтни хеч қачон бой бермасликка ҳаракат
қиласиз.
45. Сизни бирор оғриқ безовта қиладими?
46. Дўстларингиз билан узоқ учрашмасангиз хафа бўласизми?
47. Ўзингизни асаби ёмон киши деб, ҳисоблайсизми?
48. Танишларингиз орасида сизга ёқмайдиганлари ҳам борми?
49. Сиз ўзингизниўзига ишонган одамдеб ҳисоблайсизми?
50. Сизнинг камчиликларингизни ёки ишингизни танқид қилишса,
шахсиятингизга тегадими?
51. Кўпчилик билан бажарилган ишдан қониқишингиз қийин бўладими?
52. Сизни бошқалардан нима биландир ёмонман, деган фикр безовта
қиладими?
53. Зерикарли даврани қизиқтира оласизми?
54. Ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида гапирган вақтингиз бўладими?
55. Ўз соғлигингиз ҳақида қайғурасизми?
56. Бошқалар устидан ҳазил қилишни яхши кўрасизми?
57. Уйқусизликка дучор бўлганмисиз?
Ҳа
Йўқ
Ҳа
Йўқ
Ҳа
Йўқ
Ҳа
Йўқ
Ҳа
Йўқ
1
Э
Э
Э
Э
Э
2
Н
Н
Н
Н
Н
3
Э
Э
Э
Э
Э
4
Н
Н
Н
Н
Н
5
Э
Э
Э
Э
Э
6
Л
Л
Л
Л
Л
7
Н
Н
Н
Н
Н
8
Э
Э
Э
Э
Э
9
Н
Н
Н
Н
Н
10
Э
Э
Э
Э
11
Н
Н
Н
Н
12
Л
Л
Л
Л
6
Тест калитида мос келган ҳарфларни қўйиб чиқилади. Эва Нҳарфлари
бўйича мос тушган ҳарфлар жавоби 0 дан 24 гача, Лҳарфи бўйича баллар
сони эса 0 дан 6 гача тўғри келиши керак.
Агар Э шкаласи бўйича баллар сони 12 дан ортиқ чиқса, бу шахс
экстроверт турига киради: бу ташқи муҳитга йўналган, объектни магнит
каби тортувчи, қизиқувчан, импульсив, хулқ-атвори мустаҳкам, мулоқотли,
ижтимоий муҳитга мослашган ва унда ўз ўрнини топган киши.
Агар Э шкаласи бўйича баллар сони 12 дан кам чиқса, унда шахс
интроверт турига киради: оғир, вазмин, эҳтиёткор, ақлли, мулоқотга
биринчи бўлиб кириша олмайдиган, ўз-ўзини назорат қилишга ва ўз-ўзини
таҳлил қилишга мойил кишилардир.
Ншкаласи бўйича 12 дан ортиқ чиқса, бу шахсневротик(асабий)
ҳисобланади: ўз-ўзини тута билмаслик, иродавий бўшлик, сержаҳл, шу билан
биргаликда фаол ҳаракатчан, мулоқотманд, бошлаган ишини охирига
етказадиган киши бўлади.
Л шкаласи ёлғончилик шкаласи бўлиб, бу ички дунёсини очмаслик ва
бошқалардан сир тутиш, оддий қилиб айтганда ўзини ойнада одилона
қилиб кўрсатиш ёки юксак баҳолаш демакдир.
0 - 2 балл ўз-ўзини қуйи даражада баҳолаш.
3 - 4 балл ўз-ўзини адекват (ҳаққоний) баҳолаш.
5 - 6 балл ўз-ўзини юқори даражада баҳолаш.
Холерик. Сезгир, тиниб-тинчимас, агрессив (ўзгаларга ҳукм ўтказувчи
шахс). Таъсирчан, ўзгарувчан, умид-ишончли, ҳаракатчан кишилар.
Сангвиник. Мулоқотга киришувчан, сергап, раҳмдил, кўнгилчан, дадил
ҳаракат қилади. Хушчақчақ, лекин кўпчиликни ва шовқинни ёқтирмайди.
Ҳамма жойда сардор (лидер) бўлишга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қиладиган
кишилардир.
Флегматик. Пассив (суст), эҳтиёкор, мулоҳаза юритувчан, ақлли, ўйлаб
иш қилади, тинчликни, осойишталикни севади. Бошқарувчан, ишонувчан,
назорат қилувчан, вазмин, бир текисда ҳаракат қиладиган, ҳотиржам
кишилар бўладилар.
Меланхолик. Ғамгин, ташвишли, қўрқоқ, ювош, мулоҳаза юритишга
мойил, келажакка ишончи йўқ. Умидсиз, оғир, вазмин, босиқ. Мулоқотга
киришимли эмас, индамас кишилар бўлади.
“Феълингизни биласизми?” тести
Қуйида келтирилган саволларга жавоб беринг.
1. Дўконда сотувчи сизга қўпол муомала қилди, Сиз. . .
А. Жаҳлингиз чиқиб муомаласига яраша жавоб қайтарасиз - 15
7
Б.Дўкон мудирини чақириб, бу ишни шундай қолдирмасликка аҳд
қиласиз–10
В.Оч қорним тинч қулоғим-дея, индамай кетасиз-5
2. Ишга келганингизнинг биринчи куни. Атрофдагиларга ёқиш мақсадида
Сиз. . .
А.Бошлиқларга муносабатни яхшилаб, ишга киришасиз-10
Б. Жамоа билан танишиб, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиласиз-5
В. Илк учрашувданоқ кимлигингизни кўрсатасиз-15
3. Юқори қаватдаги қўшнингизникидан чидаб бўлмас даражадаги шовқин-
сурон эшитилмоқда. Сиз...
А.Тинчланиш учун дори ичиб, ухлашга ҳаракат қиласиз-5
Б. Қўшниларни йиғиб, тўполон бўлаётган уйга чиқишга уринасиз-10
В. Ўша заҳотиёқ бориб, жанжал қиласиз-15
4. Бундан бир неча ой олдин, сиздан қарз олган танишингиз яна қарз сўраб
келди, Сиз...
А. Ноумид қайтармайсиз –5
Б. Бажонидил берасиз-5
В. Пулингизнинг йўқлигини айтиб, эски қарзингизни эсига соласиз-15.
5. Чипта олишга улгурмай,театрга кеч қолиб келдингиз. Аммо бўш ўриндиқ
бор,Сиз...
А. Жой эгаси келгунича ўтира турасиз-10
Б. Чиптага улгурмаганингиз учун пушаймон бўласиз-5
В. Ўтирасиз, ўзининг эгаси келса жой аввал келганники”- дея жавоб берасиз
– 15 балл.
Натижалар талқини:
25:40-баллар:сиз ўта содда ва ўз кучингизга ишонмайсиз.Ўзгалар учун
ҳамма нарсага, ҳатто оғзингиздаги ошни ҳам беришга тайёрсиз
Атрофдагилар сизни тўғри баҳолашяптими? Бу ҳақда ўйлаб кўриб,
ҳаётингизни изга тушуришга ҳаракат қилинг.
40:65-баллар:сиз ақлли одамсиз. Баъзи пайт айёрлик билан бўлсада,
охирги пулингизни ҳам беришга тайёрсиз. Асосийси ҳар доим ишингизни
ўз фойдангизга хал қила оласиз.
65:75-баллар:сиз хар бир ишни устаси фаранглик билан амалга
оширасиз. Бу фазилатингиз ҳаётингизда ҳамиша омад келтиради. Лекин
атрофдагиларнинг сиз ҳақингиздаги фикрлари мутлақо бошқача.
Психогеометрик тест: «Кимсиз : квадрат, айлана, тўртбурчак, учбурчак,
зиг-заг?»
Квадрат. Ҳаётий қадриятлари: тартиб, иш, анъаналар, репутация.
Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари - тартиблилик, интизом, ўз
вақтида ишларни бажарадиган, озода-покиза, қонунга бўйсунувчи,
меҳнатсевар, чидамли, тиришқоқ, қатъиятли, қарорлари қатъий, сўзининг
устида турадиган, ҳалол, оқил, ақл билан иш кўрадиган, босиқ, тежамкор,
пишиқ.
8
Салбийлари- кўнглига ҳар хил фикрлар келадиган, бир ёқлама, педант, ўта
талабчан, майда-чуйдага ҳам эътибор берадиган, жиддий, чидамли, қайсар,
консерватив, янгиликдан чўчийдиган, фантазияси камбағал, писмиқроқ,
пишиқ.
Учбурчак. Асосий қадриятлари: хокимият, лидерлик, амал, мавқе, ғалаба,
манфаат.
Асосий психологик сифатлари: Ижобийлари - яхши лидер, ўзига
масъулиятларни оладиган, ҳар нарсада асосий, моҳиятни кўрувчи, кучини
сафарбар қила оладиган, ғалабага эриша оладиган, ўзига ишончли,
қатъиятли, таваккалчи, ғайратли, тўғри сўз, ҳиссиётлари бой, ақлли.
Салбийлари - эгоцентрик, эгоист, назорат қилишни яхши кўрадиган, ўзгача
фикрларга токатсиз, ишга ўта берилувчанлик, ҳар нарсадан манфаат
қидирадиган, қайсар, импульсив, бешавқат, тоқатсиз, қўпол, раҳмсиз, аччиғи
тез, заҳарҳанда.
Айлана. Асосий қадриятлар: инсонларга хизмат қилиш, оила бахти ва
манфаати, болалар, мулоқот.Асосий психологик хусусиятлари:Ижобийлари
- мулоқотга эҳтиёж, киришувчанлик, ҳаммабоп, меҳрибон, ғамхўр,
садоқатли, кучли ижтимоий интуицияга эга, эмпатия ҳисси кучли, бағри кенг,
қўли очиқ, ҳиссиётларга берилувчан, босиқ, ювош, кечиримли, жанжалдан
йироқ юрувчи.
Салбийлари:ўзгалар фикрига тобелик, бетартиб, ўта юмшоқ, талабчан эмас,
қатъиятсиз, нарсаларни аямайдиган, лақма, сентиментал, кўнгли бўш.
Тўртбурчак. Асосий қадриятлари: ўзгариш, динамика, азарт.
Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари - интилувчан, янгиликни
қидирадиган, қизиқувчан, яхши таълим оладиган, зийрак, сезгир, ишонувчан,
самимий, дадил, яхши ўйинчи.
Салбийлари:Қатъиятсиз, қарорлари мавҳум, иш ва сўз бирлиги йўқ,
енгилтак, ишонувчан, эмоционал беқарор, содда, ўзига баҳоси паст, ланж,
унутувчан, кечиримли.
Зигзаг. Асосий қадриятлари: эркинлик, ижод, ўзгариш.
Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари - янгилик, ижодга интилиш,
билишга чанқоқлик, ғалаёнчи, ҳаёлпараст, оптимист, келажакка интилган,
руҳи тетик, экспрессив, ташаббускор, ақлли.
Салбийлари: тартибсизлик, қўнимсизлик, ўзгарувчанлик, индивидуализм,
ишончсиз, қонунларни бузувчи, реалистик қарашнинг йўқлиги, импульсив,
ўзини намойишкорона кўрсатадиган, заҳар, кесатиб гапирадиган.
“Эмоционал-фикрловчи” тести
10 балл шкаласи бўйича қуйидаги саволларга жавоб беринг. Қатъий
«йўқ» жавобига 0 балл, қатъий «ҳа» жавоби учун 10 балл, ўзингизнинг
кайфиятингизга қараб 1балдан 9 балгача баҳолашингиз мумкин.
Саволлар:
1. Менда яхши кайфият устун бўлади.
2. Мен бир неча йил аввал ўқиганларимни эслайман.
9
3. Мусиқани бир неча марта тинглаб, уни тўғри қайтара оламан.
4. Мен бирор ҳикояни тинглаётганимда уни образларда кўз олдимга
келтира оламан.
5. Суҳбатларда эмоцияларга берилиш фақат ҳалақит беради, деб
ўйлайман.
6. Менга алгебра, ҳисоб-китоб қийинчиликни юзага келтиради.
7. Нотаниш одамларни мен тезда эслаб қоламан.
8. Танишлар орасида мен биринчи бўлиб суҳбатни бошлаб бераман.
9. Кимларнингдир ғояларини муҳокама қилинаётганда, мен далилларни
талаб қиламан.
10.Менда ёмон кайфият устун бўлади.
Саволларга жавобларни ҳисобланг:
I. Фикрловчи тоифа (миянинг чап ярим шарлари) - 1,2,5,8,9.
II. Интуитив, эмоционал тоифа, (миянинг ўнг ярим шарлари) - 3,4,6,7,10
Агар I миянинг чап ярим шарлари бўйича тўпланган баллар 5 балдан
ортиқ равишда II дан кўп бўлса, сизда мантиқий фикрлаш устун бўлади.
Агар II (миянинг ўнг ярим шарлари) бўйича тўпланган балл кўп бўлса,
сизда интуиция, эмоция, бадиийлик устун бўлади.
“Тафаккурингизни аниқланг” тести
Кўрсатма: Қуйида келтирилган саволларни диққат билан ўқиб чиқинг
ва уларга ўз жавобингизни беринг. Фикрлаш учун 10 дақиқа.
1. Фарҳод соат саккизда будильникни соат тўққизга қўйиб уйқуга ётди. У
неча соат ухлайди?
2. Шуҳратнинг ўнта қўйи бор эди. Тўққизтасидан бошқа ҳаммаси ўлиб
қолди. Нечта қўй қолди?
3. Сиз Тошкентда қўниб ўтадиган Пекин-Москва рейси бўйича самолёт
учувчисиз. Рейс ҳафтада икки марта бўлади. Учувчининг ёши нечада?
4. Тунги қоровул кундузи ўлиб қолди. Унга нафақа тўланадими?
5. Эркак киши ўзининг бевасининг синглисига уйланиши мумкинми?
6. Австралияда (ҳам) тўққизинчи май борми?
7. Ойлар ўттиз, ўттиз бир кунлари билан тугайди. Қайси ойда йигирма
саккиз бор?
8. Археологларэрамиздан аввалгичиққан йигирма беш тийинни топиб
олишди. Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?
9. Сиз нотаниш хонага кириб қолдингиз. У ерда бензин ва газ билан
ёнадиган чироқлар бор экан. Сиз биринчи бўлиб нимани ёқишингиз керак?
10. Ота ва ўғил автоҳалокатга учрашди. Отаси шу жойнинг ўзидаёқ ҳалок
бўлди, ўғлини эса касалхонага юборишди. Операция вақтида хирург болани
10
кўриб: Вой худойим-эй бу менинг ўғлим-ку! - деб юборди. Шундай ҳам
бўлиши мумкинми?
11. Олтита шам ёниб турган эди, тўрттасини ўчириб қўйишди. Нечта шам
қолди?
12. Икки кг гиря (тош) бир кг ва яримта ғиштга тенг (оғирликка) эга. Битта
ғиштнинг оғирлиги қанча?
13. Қўлларда ўнта бармоқ бор, ўнта қўлда нечта бармоқ бўлади?
14. Бирдан юзгача бўлган сонлар қаторида нечта тўққиз бор?
15. Ёғочни ўн икки бўлакка бўлиш учун, уни неча марта арралаш керак?
16. Самарқанддан Тошкентга ва Тошкентдан Самарқандга қараб бир вақтда
икки поезд йўлга чиқди. Самарқанддан Тошкентга келаётган поезднинг
тезлиги иккинчисидан уч марта катта. Учрашган вақтда уларнинг ҳар бири
Тошкентдан қанча масофада узоқликда бўлади?
17. Кўп қаватли бинонинг ўн олтинчи қаватида бир одам яшайди. У ҳар куни
эрталаб ишга кетаётиб лифтда пастга тушиб сўнг ишга кетади. Кечки пайт
ишдан қайтаётганида эса ўнинчи қаватгача лифтда кўтарилиб, у ёғига пиёда
кетади. У нимага шундай қилади?
18. Врач беморга ўттиз минут оралиғи билан учта укол белгилади. Бемор
уларнинг ҳаммасини қанча вақт ичида олиб бўлади?
19. Бир киши: “Бу менинг болам, лекин ўғлим эмас”, - деб, аянч билан йиғлаб
ўтирибди. Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?
20. Иккита танга бор ва уларнинг йиғиндиси ўн беш сўм. Лекин уларнинг
биттаси беш сўм эмас. Нимага шундай?
Саволларга жавоб беришда ҳар тўғри жавоб учун “+” нотўғри жавоб учун
“-“ белгиси қўйилади. Фақат “+” белгили жавобларгина ҳисоблаб чиқилади
ва шунга кўра синалувчининг характеристикаси белгиланади.
Жавоблар талқини: 1) 1 соат; 2) 9 таси; 3) синалувчининг ёши; 4) йўқ
(чунки ўлган одамга нафақа берилмайди); 5) йўқ (чунки у кишининг ўзи
ўлиб кетган, ўлган нафақат хотинининг синглисига, балки умуман уйлана
олмайди); 6) ҳа (бу кун ҳамма жойда, календарда бор); 7) ҳаммасида; 8) йўқ
вақтларда танга, тийин бўлмаган); 9) гугуртни; 10) ҳа (бу унинг онаси); 11)
6 та; 12) 2 кг; 13) 50 та; 14) 20; 15) 11 марта; 16) бир хил масофада; 17) бўйи
етмайди (лилипут одам бўлган); 18) 1 соатда; 19) ҳа (бу унинг қизи); 20)
биттаси 5 сўм бўлмаса, иккинчиси 5 сўм.
Нотўғри “-“ жавоблар бўйича характеристикалар:
0 дан 2 гачагений;
3 дан 4 гачаинтеллектуал (зеҳни ўткир, ақлли);
5 дан 8 гача мулоҳазали;
11
9 дан 10 гача ўртача; 11 дан 12 гача ақл учқунлари кўриниб турувчи
одам;
13 дан 14 гачафикрлаш доираси ўртадан паст;
17 дан 18 гачафикрлаши ва қобилиятини ривожлантириши зарур кишилар.
“Шахс идрокининг ассоциатив тести”
Диққат: саволларга шошилмасдан, тартиб билан жавоб беринг.
Имкон қадар чуқур мулоҳаза қилган ҳолда, жиддий ёндашинг. Жавобларга
олдиндан қараманг, акс ҳолда ҳаракатларингиз зое кетади.
1. Қуйидаги ҳайвонларни, улар сизга қанчалик ёқишини ҳисобга олиб,
ўзингизга маъқул ҳолда кетма-кетлик билан жойлаштиринг:
а) сигир
б) йўлбарс
в) қўй
г) от
д) илон
2. Қуйидагиларга битта сўздан иборат сифат келтиринг. Албатта сўзнинг ўз
асл сифатини келтириш шарт эмас. У сизда қолдирган таассуротдан келиб
чиққан холда таърифлаб беринг:
а) ит
б) мушук
в) каламуш
г) қаҳва
д) денгиз
3. Яқинларингиз орасидан қуйидаги рангларга мосларини танланг. Ушбу
ранглар яқинларингизнинг ташқи кўринишига эмас, балки улар ҳақидаги
тасаввурингизга мос тушишига қараб эътибор беринг:
а) сариқ
б) олов ранг
в) қизил
г) оқ
д) яшил
Жавоблар:
Биринчи саволдан сиз учун ҳаётда нималар қандай ўрин тутишини
билиб оласиз:
Сигиришингиз;
Йўлбарс - ор-номус;
Қўймухаббат;
Отоила;
Илонбойлик.
Иккинчи савол сизнинг баъзи нарсалар ёки кимсаларга уносабатингизни
ойдинлаштиради:
12
Итўзингиз;
Мушуксевгилингиз;
Каламушдушманингиз;
Қаҳва - жинсий муносабат;
Денгизҳаётингиз.
Учинчи савол яқин кишиларингизга нисбатан ҳақиқий
муносабатингизни аниқлаш имконини беради:
Сариқ- сиз ҳеч қачон унутмайдиган киши;
Олов ранг- энг яқин дўстим деб билган киши;
Қизил- сиз хақиқатдан севадиган инсон;
Оқ- сизга руҳан яқин киши;
Яшил- бу одамни бутун умр ҳурмат билан эслайсиз.
“Хотирани баҳолаш” тести
Саволларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг.
1. Бешта телефон рақамини эслай оласизми?
2. Учрашувга бориш эсингиздан чиқиб бормай қолганмисиз?
3. Уч кун олдин эрталабки нонуштага нима еганингизни эслай
оласизми?
4. Биринчи учрашув ёдингиздами?
5. Биринчи севганингизни унутганмисиз?
6. Мактабга борган биринчи кунни эслай оласизми?
7. Болаликда ёдлаган шеърни айта оласизми?
8. Ўн бешта кийган кийимингиз ёдингиздами?
9. Қўнғироқ қилишдан олдин дафтарга қараб оласизми?
10.Биринчи учрашувга қандай кийим билан борганингизни эслай
оласизми?
11.Биринчи ўртоғингизнинг исми эсингиздами?
12.Айрим ҳидлар сизга таниш жойни эслатадими?
13.Мактабга борган йўл эсингиздами?
14.Ўртоқларингизни туғилган кунини ёддан биласизми?
Натижа:
«Ҳа» жавоблар учун ўзингизга «1» балл қўйиб чиқинг.
11 ва ундан юқори хотирангиз кучли;
6 дан 10 гача хотирангиз яхши;
5 дан паст ўртача, паст.
Иродангиз қандай?
Ирода - инсоннинг ўз фаолияти, ҳатти-харакатларини ва хулқ-
атворини онгли ҳолда бошқаришидир.
Кўрсатма: Тест 20 та саволдан иборат. Ҳар бир саволга бир
қанча жавоблар кўрсатилган.
13
1. Сиз ўз хулқ-атворингизнинг атрофдаги одамларга қандай таьсир
кўрсатаётганлиги ҳақида тез-тез бош қотириб турасизми?
А) жуда кам;
Б) кам;
В) тез-тез;
С) жуда тез-тез.
2. Сизда ўзингиз ишонмасангизда, ўзгаларга қасдлашиб, қайсарлик билан
бирор нарсани тасдиқлаб турадиган ҳолат бўлиб турадими ?
А) ҳа
Б) йўқ
3. Сиз қуйида келтирилаётган сифатлардан одамларда кўпроқ қайси
бирини қадрлайсиз?
А) қатъиятни;
Б) кенг фикрлашни;
В) ўзини кўрсата олишни.
4. Сизда ўтакетган расмиятчиликка мойиллик борми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
5. Ҳаётингизда содир бўладиган кўнгилсизликларни тез унутиб юбора
оласизми ?
А) ҳа;
Б) йўқ.
6. Ўз хулқ-атворингизни таҳлил қилишни ёқтирасизми ?
А) ҳа;
Б) йўқ.
7. Сизга яхши таниш бўлган одамлар орасида туриб, Сиз:
А) шу даврада амал қилинадиган одоб-аҳлоқ қоидаларини сақлашга
харакат қиласиз;
Б) ўзингизни сақлашга интиласиз.
8. Қийин вазифани бажаришга киришишдан олдин сизни
кутаётган муаммолар ҳақида ўйлашга ҳаракат қиласизми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
9. Қуйидаги ҳусусиятлардан қайси бири сизга кўпроқ тўғри келади?
А) хаёлпараст;
Б) кўнгли очиқ.
В) ишда қатъиятли;
Г) пухта, саранжомсаришта;
Д) фалсафа ўқишни яхши кўради;
Е) ҳовлиқма.
10. У ёки бу масалани муҳокама қилганда Сиз:
А) кўпчиликнинг фикридан фарқ қилсада, ҳар доим ўз нуқтаи назарингизни
айтасиз;
Б) шундай вазиятда яхшиси жим туришга ва ўз фикрингизни айтмасликка
харакат қиласиз;
14
В) ташқи томонлама кўпчиликни қўлласангиз-да, ичингизда ўз фикрингизда
қоласиз;
Г) ўз шахсий фикрингиздан воз кечиб, ўзгаларнинг фикрини қабул қиласиз.
11. Сизда, раҳбарингизнинг кутилмагандан йўқлаши қандай ҳиссиётни
юзага келтиради?
А) ғашим келади;
Б) хавотирланаман;
В) ташвишланаман;
Г) ҳеч қандай ҳиссиёт чақирмайди.
12.Мунозара қизиб кетган ҳолатда сизнинг суҳбатдошингиз шахсингизга
тегадиган гаплар билан ҳақорат қилса, Сиз:
А) шундай жавоб берасиз;
Б) бунга эътибор бермайсиз;
В) намойишкорона ҳақорат қиласиз;
Г) тинчланиш учун у билан суҳбатни тўхтатар эдингиз.
13. Агар сизнинг қилган ишингизни яроқсиз деб топишсалар, унда Сиз:
А) афсусланасиз;
Б) уялиб кетасиз;
В) ғазабингиз келади.
14. Сиз тўсатдан ноқулай аҳволда қолсангиз, бунда биринчи навбатда кимни
айблайсиз?
А) ўз-ўзимни;
Б) тақдирни, омадсизлигимни;
В) ўзгаларни.
15. Атрофингиздаги одамлар сизнинг билим ва қобилиятларингизни
қадрига етишмаётгандай туюлмаяптими?
А) ҳа
Б) йўқ.
16. Дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз сизни мазаҳ қилишса, устингиздан
кулишса, унда Сиз:
А) улардан жаҳлингиз чиқади;
Б) улардан узоқлашишга ҳаракат қиласиз;
В) ўзингиз уларга қўшилиб ўзингизнинг устингиздан куласиз;
Г) эьтибор қилмагандай кўринсангизда, ичингизда ғазабланасиз.
17. Сиз шошиб турганингизда одатда қўядиган жойингиздан нарсани топа
олмасангиз унда. . .
А) жимгина ўша нарсани излашга тушасиз;
Б) бошқаларни тартибсизликда айблаган ҳолда излай бошлайсиз;
В) керакли нарсани уйда қолдириб, чиқиб кетасиз.
18. Сизни одатда дарғазаб қилади. . .
А) олдига зудлик билан кириш зарур бўлган қандайдир раҳбарнинг
қабулхонасидаги узун навбат;
Б) жамоат транспортидаги ур-йиқит;
В) бир масала юзасидан битта жойга бир неча марта қатнаш зарурияти.
15
19. Ким биландир мунозарани тугатгандан сўнг ҳам ўз нуқтаи- назарингизни
ҳимоя қиладиган янги исботларни фикран ўйлаб бошлайсизми?
А) ҳа;
Б) йўқ.
20. Бирорта қийин ишни бажаришда ёрдамчи олишингизга тўғри келиб
қолса, сиз қуйидагилардан қайси бирини танлайсиз?
А) ижрочи, аммо ташаббускор бўлмаган одамни;
Б) ўз ишини биладиган, аммо талашибтортишадиган ва қайсар одамни;
В) иқтидорли, бироқ дангаса одамни.
Саволлар рақами
Жавоблар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
А
0
0
1
2
0
2
2
0
0
2
Б
1
1
1
0
2
0
0
2
1
0
В
2
-
-
-
-
-
-
-
3
0
Г
3
-
-
-
-
-
-
-
2
0
Д
-
-
-
-
-
-
-
-
2
-
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
А
0
0
2
2
0
0
2
1
0
0
Б
1
2
1
0
2
1
0
0
2
1
В
2
1
0
0
-
2
1
2
-
2
Г
0
3
-
-
-
0
-
-
-
-
14 ва ундан кам балл - Бундай кишиларнинг иродаси кучсиз бўлади.
15-25 баллгача - Кучли иродали ва мулоҳазали киши эканлигидан далолат.
26-38 баллар - Иродаси ўта кучли, ўзига бино қўйган киши.
38дан юқорибалл - Ироодаси кучли, характери рисоладагидек, бироқўзини
тўғри баҳолай олмайдиган киши.
Коммуникатив имкониятингиз қай даражада?
Саволларга “Ҳа”,“Йўқ”,“Билмадим” ёки “Ҳайронман” жавобларидан
бирини танланг.
1. Масъул ишга дучор бўлганингизда ҳаяжонланасизми?
2. Аҳволингиз ёмон бўлгунча ҳам шифокор чақирмайсизми?
3. Кутилмаганда маъруза қиласиз деса норозилик билдирасизми?
4. Меҳмонхона тайин бўлмаса, бегона шаҳарга боришдан бош тортасизми?
5. Бегона кишига кечинмаларингизни сўзлайсизми?
6. Бегона одам сиздан йўлни ёки вақтни сўраса ғашингиз келадими?
7. Ҳар хил авлод ўртасида, ҳаёт масаласида келишмовчилик бўлади деб
ҳисоблайсизми?
8. Бир неча ой илгари танишганингизга берган беш юз сўм пулингизни
сўрашга ҳижолат тортасизми?
9. Кафеда сифатсиз таом келтирса индамай қўяверасизми?
16
10. Вагонда бир неча соат бегона йўловчи билан кетсангиз гапни биринчи
сиз бошлайсизми?
11. Навбатда туриш мақсадингизга эришиш учун зарурият бўлса ҳам,
узундан узоқ навбат кутишдан воз кечасизми?
12. Ҳодимлар ўртасида бўлган можарони хал қилишдан ўзингизни олиб
қочасизми?
13. Бирор адабиёт ёки санъат ҳақида гап кетса ўз фикри нуқтаингизни ҳимоя
қиласизми?
14. Сизга маълум бўлган масала бўйича нотўғри фикр эшитсангиз жим тура
оласизми?
15. Сиздан иш ёки ўқиш бўйича ёрдам сўралса норози бўласизми?
16. Ўз фикрингизни оғзаки айтишнинг имконияти бўлса ҳам ёзма равишда
баён этишни афзал кўрасизми?
Натижалар талқини:
Тавсия этилаётган 16 та саволнинг (вазиятнинг) ҳаммасига очиқ кўнгиллик
билан жавоб беринг ва баллар йиғиндисини топинг. Агар сиз “Ҳа”- деб
жавоб берсангиз - 2 балл;“Билмадим”, “Ҳайронман”- деб жавоб
қайтарсангиз - 1 балл;“Йўқ”- жавобингизга - 0 балл берилади.
30-32 баллар: Сиз “мулоқотманд” эмассиз, яъни мулоқотга эхтиёж
сезмайсиз, бу хусусиятингиздан ҳамадан ҳам кўпроқ ўзингиз жабрланасиз,
яқинларингизни ҳам сиз билан муомала қилишлари мураккаб кечади. Жамоа
кучиниталаб қиладиган ишларни якка Сизга топшириб бўлмайди. Одамлар
билан кўпроқ мулокотда бўлишга интилинг.
25-29 баллар: Сиз индамассиз, камгапсиз, ёлғизликни ёқтирасиз. Янги
лавозим, янги мулоқотлар Сизни анчагина мувозанатдан чиқаради. Сизнинг
бу хусусиятингиз кўпинча ўзингизга ёқмайди. Характерингизни
ўзгартиришингиз ўзингизга боғлиқ.
19-24 баллар: Атрофдагилар билан осойишта мулоқотда бўласиз ва
нотаниш шароитда ўзингизга ишонасиз. Янги масалалар Сизни чўчитмайди.
Одамлар билан келиша оласиз, баҳсларда қатнашишни унчалик ёқтирмайсиз.
14-18 баллар: Сиз қизиқувчансиз, сергап, суҳбатдошингизни қизиқиш
билан тинглайсиз. Ўз нуқтаи-назарингизни жаҳлсиз, осойишта ҳимоя қила
оласиз. Шунга қарамай шовқинли давраларда бўлишни ёқтирмайсиз.
9-13 баллар: Атрофдагиларбилан тез мулоқотга киришасиз. Кўплаб
одамлар билан танишишни истайсиз. қизиқувчансиз, мулоқотмандсиз, ҳар
хил масалалар бўйича фикр алмашишни ёқтирасиз. Ҳеч кимнинг илтимосини
рад этмайсиз, ҳатто уни бажариш имконияти бўлмасада. Ҳамманинг диққат-
эътиборида бўлишни истайсиз. Мураккаб масалаларни ҳал қилишда сабр-
тоқат ва қатъиятлилик бироз етишмайди. Лекин хоҳишингиз бўлса, у ҳолда
мақсадингизга эришиш учун ўзингизни мажбур қила оласиз.
4-8 баллар: Атрофдагилар билан мулоқотда бўлишга интилиш сизни
тинч қўймайди. Сиз ҳар доим ҳамма янгиликлардан хабардорсиз, ҳар қандай
масала бўйича фикр билдираверасиз, ҳар қандай шароитда ўзингизни эркин
тутасиз, ҳар қандай ишни ишни чўчимай ишонч билан бошлайсиз, ваҳоланки
17
кўпчилик ҳолларда уни оҳиригача етказмайсиз. Шу сабабли қўл
остингиздаги ходимлар Сизга ишончсизлик билан қарайди.
3 баллар: Сизни мулоқотга нисбатан интилишингиз касаллик тусини
олган. Сиз эзмасиз, сизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ишларга аралашасиз.
Мутахассислигингизга тегишли бўлмаган масалалар бўйича ҳукм чиқаришга
ҳаракат қиласиз. Жаҳлдорсиз, тез хафа бўласиз, кўпинча сизга қатъийлик ва
одиллик етишмайди. Атрофдаги одамларнинг Сиз билан мулоқотда бўлиши
қийин. Ўз устингизда ишлаш Сизга халақит бермайди, ўзингизда сабр-
тоқатни, ўз-ўзини бошқаришни, одамларга ҳурмат билан муносабатда
бўлишни тарбияланг.
“Сиз билан муомалада бўлиш ёқимлими?” тести
Қуйида келтирилган 11 та саволга “ҳа” ёки “йўқ” жавобидан бирини
танланг.
1. Сиз гапиришгага нисбатан тинглашни ёқтирасизми?
2. Сиз ўзингиз танимаган нотаниш одам билан ҳам суҳбатлашиш учун мавзу
топа оласизми?
3. Сиз доимо ўз суҳбатдошингизни диққат билан тинглай оласизми?
4. Сиз ўзга кишиларга маслаҳатлар беришни ёқтирасизми?
5. Суҳбат мавзуси Сиз учун қизиқарсиз бўлса, у ҳолда буни
суҳбатдошингизга ошкора қиласизми?
6. Агар суҳбатдошингиз Сизни тингламаётган бўлса, жаҳлингиз чиқадими?
7. Сизда ҳар қандай масала бўйича ўз фикрингиз борми?
8. Суҳбат мавзуси Сиз учун нотаниш бўлса, унда суҳбатни давом эттира
оласизми?
9. Сиз ҳамманинг нигоҳида, диққат марказида бўлишни ёқтирасизми?
10. Сиз етарли даражада билимга эга бўлган, энг камида учта предмет
асосини эгаллаганмисиз?
11. Сиз ўзингизни дилкаш инсон ёки яхши нотиқ деб ҳисоблайсизми?
Тест калити:
“Ҳа”: 1,2,3,6,7,58,9,10,11; “Йўқ”: 4,5
Натижалар талқини:
0:3 баллар - Сиз билан муомалага киришиш ниҳоятда қийин, ёқимли
эмас, ҳатто баъзида бу жараён оғир кечади. Шунинг учун гоҳида одамлар
Сиздан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қиладилар. Айрим саволлар
пайдо бўлса ҳам Сиздан ёрдам сўрамайдилар. Сиз одамлар билан муомала
қилишни билмайсиз. Сиздан бирор сўз эшитиш қийин кечадиган индамассиз,
ёки шу даражада гап сотишни яхши кўрасизки, ҳамма сизни четлаб ўтишга
ҳаракат қилади. Нима бўлганда ҳам, сиз билан суҳбатлашиш ҳамма вақт
ёқимли бўлавермайди, гоҳида эса жуда оғир. Бу ҳақида ўйлаб кўришингиз
керак.
18
4:9 баллар - Сиз хушмуомала, ҳушёр ва ёқимли суҳбатдошсиз, унчалик
гапдон эмассиз-у, аммо ҳар доим эътиборли ва ёқимтой суҳбатдошсиз. Лекин
кайфиятингиз ёмон бўлган пайтларда ўз руҳий холатингизни бошқара
олмайсиз. Бу эса ўз навбатида паришонхотирликни келтириб чиқаради.
Бундай дақиқаларда атрофингиздагиларни ўз шахсингизга нисбатан алоҳида
эътибор талаб этмайсиз.
10:11баллар - Сиз жуда ёқимли суҳбатдошсиз, зийраксиз.
Суҳбатдошингизнинг кайфиятидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда
муомалани ташкил эта оласиз. Шунинг учун дўстларингиз сизсиз давра
қуролмайди. Аммо уни жуда хам ошириб юборманг. Маслаҳатимиз:
ўзингиздаги самимийликни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.
“Кўп гапирасизми ёки?”
Қуйида келтирилган саволларга жавоб беринг.
1.Сиз билан бир киши, дейлик, бир китобни алмаштирмоқчи, сиз эса китобни
бермай, ҳафа қилгингиз ҳам йўқ. Бунга бирор баҳона топа оласизми?
2. Катта йиғинда минбарга чиқиб гапиришдан уяласизми?
3. Сизни уришганида, ўзингизни йўқотиб қўясизми?
4. Телевизорда викторина кўраётиб барча саволларга тўғри жавоб берасизми
ёки йўқ?
5. Ўзингиз яхши билмасангиз ҳам ўзингиздан кичкиналарга бу механизмни
қандай ишлашини тушунтириб берармидингиз?
6. Сизни кимдир ҳафа қилса, муносиб жавоб беролмаганингиздан қайнаб
кетасизми?
7. Бирор оғир саволга жавоб бериш учун энциклопедиядан фойдаланасизми?
8. Жим тургандан кўра оғзига келган гапларни айтиб жавоб бериш керак, деб
ўйлайсизми?
9. Агар дўконда сотувчи тасодифан қайтимни нотўғри беришса, шовқин
кўтарасизми?
10. Имтиҳонларда қоғозга қарамай, оғзаки жавоб бериш тез тез бўлиб
турадими?
11. Шахматни яхши кўрасизми?
12. Суҳбат чоғида охирги сўзни ҳамиша ўзингиз айтасизми?
Тест калити:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Ҳа
1
0
0
1
1
0
0
1
1
1
0
1
Йўқ
0
1
1
0
0
1
1
0
0
0
1
0
Натижалар талқини:
8 балл ва ундан юқори.Табиатан уятчанлик сизга хос ҳислат. Ҳатто, бу
керагидан ортиқча. Ҳужум қилишса дарров жавоб қайтарасиз, савол беришса
жавобсиз қолмайди. Сизни ҳақорат қилишса бундан пушаймон бўлишлари
аниқ. Очиғи, сиз билан анча эҳтиёткорона муомала қилиш лозим. Умуман
олганда, кўп гапиришни ёқтирасиз, аммо буни камчилик деб бўлмайди.
19
Лекин исталган масалада фикрни тўлиқ айтиш истаги сизда кучли
ривожланган. Лекин гапларингизнинг ҳаммаси ҳам тўғри бўлавермайди.
4 балдан 8 балгача. Тўғри келган гапни гапиравериб, аҳмоқдай
кўринишни ёқтирмайсиз. Шу боис ўзингиз яхши биладиган ва бунга
ишончингиз комил масалаларда гапирасиз. Фикр билдираётиб, айтилган ҳар
бир сўзни аниқ назорат қилиб турасиз. Бу аниқлик, узоқни кўра олиш ва
яхши тарбиянинг аломати.
4 балл ва ундан паст. Афтидан, уятчансиз ёки ўзингизга тўла
ишонмайсиз. Гапираётганингизда гўё ҳамма диққат билан тикилиб
нутқингизга танқид назари билан қараётгандек туюлади. Атрофдагиларнинг
қизиқиши ва синчиковлиги жуда катта баҳо бериш ҳам нотўғри. Ҳеч ким
сизни калака қилаётган йўқ, хаёлингизга келганини гапираверинг, десаям,
оғзига муз солиб олиш керак эмас. Ахир оламдаги барча жонзотлар ичида
инсон нутқ қобилиятидан баҳраманд. Шунинг учун сўз келганда уялмай
гапиринг.
“Ўзгаларни тинглай оласизми?” тести
Қуйида келтирилган саволларга жавоб танланг.
1. Сизнингча суҳбатлашишдан мақсад нима?
а) суҳбатдошни яхшироқ ўрганиш;
б) бирор масала бўйича ўзфикрини билдириш;
в) фикр алмашиниш ва муҳокама қилиш.
2. Сизга болалар Булутлар қаерда ухлайди?”, Бувилар кичкина
бўлишганми?тарзида саволлар беришадими?
а) ҳа, тез-тез;
б) ҳеч қачон;
в) баъзан.
3. Эрталаб ишга ёки ўқишга кетаётиб, қўшиқ ҳиргойи қиласизми?
а) ҳа, доимо бир хил ашулани;
б) ҳа, одатда ҳар хил ашулани;
в) йўқ, ҳеч қачон.
4.Йиғилиш охирида маърузачига саволлар берасизми?
а) ҳа, доимо ниманидир сўрашга тўғри келади;
б) баъзан, унинг фикри билан қўшилмаганимда;
в) ҳеч қачон.
5. Дўстингиз ёки касбдошингиз билан суҳбатлашгандан сўнг ўша муаммо
юзасидан ўз қарашларингизни ўзгартирганмисиз?
а) кўпинча шундай бўлади;
б) баъзан;
в) ҳеч қачон.
6. Ким биландир суҳбатлашаётганда:
а) кўпроқ сиз гапирасиз;
б) кўпроқ суҳбатдошингиз гапиради;
в) иккалангиз тенг гапирасиз.
20
7. Нархи бир хил бўлганда сиз нимани ҳарид қилишни афзал кўрасиз?
а) китобни;
б) дискни;
в) кинога паттани.
8. Шеригингиз Сизга алоқаси бўлмаган ўз муаммоси хусусида гаплашмоқчи.
Сиз нима деб уйлайсиз?
а) “қимматли вақтни йўқотдим-а”;
б) “энди унга таъсирим кучлироқ бўлади”;
в) “унга ёрдам беряпман”.
9. Қуйидаги жумлаларнинг қай бири сизнинг нуқтаи назарингизга тўғри
келади?
а) айни муаммо юзасидан мутахассисгина аниқ фикрга эга бўлиши мумкин;
б) чиройли гапиришни билган одам ҳохлаган мавзусида ҳам гапириши
мумкин;
в) кўпинча мутахассисларга ўзмуаммолари ва ғояларини баён этиш учун
нотиқлик малакаси етишмайди.
10.Суҳбат чоғида ҳаёлингиз чалгиб кетса, нима қиласиз?
а) гапираётганни тўхтатиб, ўша ерни қайтаришни сўрайман;
б) суҳбат охирида сўраш учун ўзим учун ноаниқ жойни эслаб қоламан;
в) умуман менга ҳамма нарса аён.
11.Эрталаб радио орқали эшитган ахборот ёки қўшиқни қайтара оласизми?
а) ҳа, доимо;
б) ҳа, лекин эсга тушириш учун вақт керак;
в) эслай олмайман.
12.Эстрада қўшиқчисида сизга кўпрок нима ёқади?
а) овози;
б) ташқи кўриниши;
в) саҳнада ўзини тутиши.
13.Концертларга тушиш сиз учун:
а) қониқиш ҳосил қиладиган ҳодиса;
б) кўп қатори бўлиш;
в) яхши кўрган хонанда билан учрашув.
14.Сиз меҳмондасиз, у ерда сиздан бошқа яна 5-6 киши бор. Сиз гап
бошлаганингизда, кўпинча:
а) сизни ҳеч ким тингламайди;
б) ҳамма сизга махлиё бўлади;
в) сиз суҳбатнинг ташаббускори эмассиз.
15.Сиз жамиятда рўй бераётган барча ҳодисалардан хабардорсиз. Чунки сиз:
а) мунтазам телевизор кўрасиз;
б) радио эшитасиз;
в) газета ўқийсиз.
Тест калити:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
а
2
3
2
2
2
1
3
1
1
3
3
3
3
2
3
21
б
1
1
3
3
3
2
1
2
2
3
2
1
1
3
3
в
3
2
1
1
1
3
2
3
3
1
1
2
2
1
1
Натижалар талқини:
15-20 балл. Сиз ўзгаларни тингламайсиз. Балки сиз ўзгаларни тинглашдан
оладиган фойданинг қадрини билмассиз, лекин сиз билим ва тажриба учун бу
ишнинг фойдасини билишингиз зарур.
25-30 балл. Сиз ўртача тингловчисиз. Сиз учун суҳбат маълумот манбаи ва
мулоқот учун етарли асос эмас. Сиздан кўп нарсани ўрганиш мумкин, лекин
ўзингиз ҳам бошқаларда кўп нарса олишингиз мумкинлигини, танқид ва
эътирозлар ҳам фойдали эканлигини унутманг, кўпрок бошқаларни тингланг.
35-45 балл. Сизда ноёб сифат - ўзгаларни тинглаш ва меёрида гапириш бор.
Сиз билан суҳбатлашиш жуда яхши, чунки суҳбатдош сиздан доимо наф
олади. Сиз ўзгаларнинг ҳолатларини тушунишга ҳам мойилсиз, ана шу ноёб
сифатни сақланг.
“Мулоқотга киришувчанликни аниқлаш” тести
Қуйида берилган 16 саволга “ҳа”, “йўқ”, “баъзан” деб жавоб беринг:
1.Сизни амалий учрашув кутмоқда. Уни бетоқатлик билан кутасизми?
2.Сизни бирор касаллик ҳолдан тойдирмагунча, врачнинг олдига боришни
орқага сураверасиз?
3.Сизни бирор мавзудаги ахборот билан йиғилиш, мажлис ва шунга ўхшаш
тадбирда маъруза билан чиқиш топшириғи ҳавотирга соладими?
4.Сизга илгари бормаган шаҳрингизга сафарга бориб келишни таклиф
этишди. Ушбу сафарга бормаслик учун бор имкониятни ишга соласизми?
5.Ўзингиздаги ҳиссий кечинмалар билан кимлар биландир ўртоқлашишни
яхши кўрасизми?
6.Кўчада сизга нотаниш одам бирор илтимос билан мурожаат қилса, сизнинг
ғашингиз келадими?
7.Сиз “Оталар ва болалар” муаммоси борлиги ва турли авлод вакилларининг
бир - бирларини тушунишлари қийинлигига ишонасизми?
8.Танишингизга бир неча ой аввал олган қарз пулини эслатишга уяласизми?
9.Ошхона ёки ресторанда сизга ёқмайдиган таом беришди, идишни четга
суриб, аччиғингиз келганини яшира оласизми?
10.Бегона одам билан ёлғиз қолганингизда, у биринчи бўлиб гап бошласа,
Сизга жавоб қайтариш малол келадими?
11.Сиз турли ерларда одамларнинг узун навбатда туришганини кўрсангиз,
тоқатингиз тоқ бўладими. Навбатда туриб кутишдан кўра, ўзниятингиздан
воз кечишни афзал кўрасизми?
12.Бирор жанжалли вазиятни муҳокама қилиши керак бўлган комиссиянинг
аъзоси бўлишдан қўрқасизми?
13.Сизда бирор адабиёт, санъат ва маданият асарларини баҳолашнинг соф
индивидуал мезонлари бор ва бу борада бошқаларнинг фикрини қабул
қилмайсиз. Шундайми?
22
14.Сизга жуда таниш бўлган масала бўйича бошқаларнинг нотўғри
фикрларини тасодифан эшитиб қолсангиз, индамай қўя қоласизми?
15.У ёки бу масалада ёрдам беришингизни сўрашса, сиз бундан
оғринасизми?
16.Ўзнуқтаи назарингизни оғзаки баён этгандан кўра, уни ёзма тарзда
ифодалашни афзал кўрасизми?
Натижалар талқини:
“ҳа” - 2 балл, “баъзан” - 1 балл, “йўқ” - 0. Шу тарзда балларни қўшиб
чиққач, одамларнинг қайси тоифасига киришингизни билиб оласиз.
14-18 балл. Сизнинг мулокатга киришувчанлигингиз яхши, ўртача. Сиз кўп
нарсага қизиқасиз, бошқаларни бажонидил тинглайсиз, ўзгалар фикрига
сабр-тоқатлисиз, ўзфикрингизни босиқлик билан изҳор этасиз. Бегоналар
билан учрашувга бориш сиз учун унчалик нохуш эмас, лекин шовқин-
суронли даврани ёқтирмайсиз, одамларнинг сергапи сизга ёқмайди.
9-13 балл. Сиз мулоқатга киришувчансиз. Қизиқувчан, сергап, турли
масалаларда ўзгалар билан гаплашишни яхши кўрасиз. Янги одамлар билан
танишиш, давранинг диққат марказида бўлишни ёқтирасиз. Ўзгаларнинг
илтимосларини бажармасангиз ҳам қабул қилаверасиз. Аччигингиз тез, лекин
тез совийсиз. Сизга сабр-тоқат, қийинчиликлар билан тўқнашганда жасорат
етишмайди. Лекин астойдил хоҳласангиз, ўзингизни ён бермасликка
кўндиришингиз мумкин.
4-8 балл. Сизнинг мулоқот малакангиз ёмон эмас, сиз барча ишларнинг
гувоҳи бўлиб юрасиз. Мунозараларда қатнашишни яхши кўрасиз, бирор
масала юзасидан юзаки тасаввурга эга бўлсангиз ҳам, ўзфикрингизни
айтишни хоҳлайсиз. Ишни охирига олиб бора олмасангиз ҳам ҳар қандай
ишни бошлайверасиз. Шунинг учун ҳам раҳбарларингиз ва касбдошларингиз
сиздан ҳавотирда бўлишади. Бу ҳакда ўйлаб кўринг.
3 ва ундан кам балл. Сизнинг коммуникатив малакаларингиз яхши эмас, сиз
сергапсиз, ҳар нарсага аралашаверасиз. Ўзингиз умуман беҳабар бўлган
нарсалар хусусида ҳам фикр юритаверасиз. Ихтиёрсиз тарзда турли
зиддиятлар ва жанжалларнинг иштирокчисига айланиб қоласиз. Жиззаки,
салга ҳафа бўладиган одатингиз бор, шунинг учун одамлар сиз билан чиқиша
олмайдилар. Ўзингизни тутиш, сабр-тоқатли бўлиш учун одамларга ҳурмат
билан қарашга ўрганинг. Қолаверса, ўзсоғлигингиз ҳақида қайғуринг, чунки
бундай ҳаёт тарзи изсиз бўлмайди, асабларингиз чарчаб қолиши мумкин.
“Сиз бошқаларга ёқасизми?” тести
Ҳар бир саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” жавобини беринг.
1. Сиз, кутилмаган даромадга эга бўлдингиз. Уни дўстларингиз учун
сарфлай оласизми?
2. Дўстингиз оилавий қийинчиликлари тўғрисида сизга гапирмоқда.
Бунинг сизга қизиқ эмаслигини намойиш этасизми?
3. Бошқаларнинг илтимосларини ҳар доим бажарасизми?
23
4. Инсонларнинг кайфиятини кўтариш учун уларни ёқимли нарсаларни
гапира оласизми?
5. Сизга, ёмон ҳазиллар ёқадими?
6. Сиз, ўзингизни салбий ҳолатларни эслаб қолувчи, деб ҳисоблайсизми?
7. Сиз учун қизиқ бўлмаган воқеани тинглай оласизми?
8. Ўз қобилиятингизни амалда қўллай оласизми?
9. Агар ютқазишни бошласангиз, ўйиндан воз кечасизми?
10. Ҳақлигингизга ишониб туриб, бошқаларни фикрини эшита оласизми?
11. Агар дўстингиз ўйинда ютқазадиган бўлса, уни хурсанд қилиш учун
ютқазиб бера оласизми?
12. Бошқаларни хурсанд қилиш учун бирон-бир кишига қўпол ҳазил қила
олардингизми?
Тест калити.
, 2, 3, 4, 7, 11 саволларда “ҳа” жавоби учун бир баллдан, 2, 5, 6, 8, 9, 10
ва 12 саволларда “йўқ” жавоби учун бир баллдан қўйинг. Балларингизни
жамланг.
Натижалар талқини:
8 баллдан юқори. Сиз бошқаларга ёқасиз. Ҳар хил характер ва
даражага эга бўлган инсонлар билан муомала қила оласиз. Сиз суянчиқ бўла
оладиган жуда кўп дўстларингиз бор. Аммо ҳеч қачон ҳаммага бирдек
ёқишга ҳаракат қилманг. Бу сизнинг индивидуал хусусиятингизни йўқотиши
мумкин.
4-8 баллгача. Ўзингизни тутишингиз вазиятга боғлиқ. Кимлардир учун
эътиборли, меҳрибон, чиройли бўлсангиз, бошқаларга аксинча. Сиз уларга
кўпроқ эътибор қаратинг.
4 баллдан пастроқ. Сиз билан муомала қилиш жуда ҳам қийин. Бу
сизни ҳурмат қиладиган инсонларни атрофингиздан узоқлаштиради. Ёмон
характерингиз туфайли инсонлар камдан-кам ҳолларда сизга ёрдам
беришади. Бу муаммо устида янада кўпроқ ўйланг ва ўзингизни
ўзгартиришга ҳаракат қилинг.
ҚИЗИҚАРЛИ ТЕСТЛАР
“Қандай кишисиз?”
Уйғонгандаги биринчи дақиқаларда сиз:
1. Будильникни ўчирасиз.
Бундай ҳаракат шундан далолат берадики, ўз яқинларингиз томонидан
ортиқча эътиборга молик бўлган кишилар ҳисобланасиз. Сиз турли ишлар
билан ўз ҳохишинингиз туфайли кеч бўлгунига қадар банд бўлишингиз
мумкин. Сиз жуда кўп фантазияга бойсиз, аммо энергик қувват кам. Довюрак
эмассиз, ташкилотчиликдан маҳрумсиз.
2. Жисмоний тарбия билан шуғулланасиз.
Сиз фаолсиз босиқ, ҳар қандай кунни оғир ва енгилликлари билан қабул
қиласиз.Атрофингиздагиларга очиқ ва самимийсиз. Ҳар қандай тилларни
ўзлаштиришда сизга етадигани йўқ.
24
3. Ойнага қарайсиз.
Агар сиз эрталабданоқ кўзгуга боқадиган бўлсангиз, ўзингизга ишонч
етмайди ва шунинг учун ҳам доимо ўзингизни назорат қилишга интиласиз.
Соғлиғингиз ҳақида қайғуриш эҳтиёжи бор. Жуда ҳам тартиблисиз
маъсулиятлисиз, аммо зерикарлисиз.
4. Телефондан қўнғироқ қиласиз.
Ташкилотчилик қобилиятларингиз яхши шаклланган бўлиб, ўз вақтингизни
тўғри тақсимлашни биласиз. Бироқ ҳамиша таранг кайфиятда бўлишингиз
кечга томон ҳолсиз бўлишинингиз кузатилади. Ўзингизни беҳудага ҳар чўққа
уришингиз шарт эмас. Ўз кун тартибингизни ўзгартириб туринг.
“Ёзув орқали шахс психологиясини аниқлаш” тести
Ҳусниҳатдан руҳиятингиз бўйича кимлигингизни билмоқчи бўлсангиз,
бир варақ қоғоз олиб, фикрингизни бир жойга жойланг ва унга бир икки
жумлани ёзинг. Сўнг матнда қуйидагиларни аниқланг.
1. Ҳарфларнинг ўлчами:
А) жуда кичкина-3 балл;
Б) кичкина-7 балл;
В) ўртача-17 балл;
Г) катта-20 балл.
2. Ҳарфларнинг оғиши:
А) чапга оғган-2 балл;
Б) бироз чапга оғган-5 балл;
В) ўнгга оғган-14 балл;
Г) кескин ўнгга оғган-6 балл.
3. Сатрнинг йўналиши:
А) сатр юқорига йўналган-16 балл;
Б) сатр тўғрига йўналган-12 балл;
В) сатр пастга йўналган-1 балл.
4. Қаламни босиш даражада:
А) енгил-8 балл;
Б) ўртача-15 балл;
В) жуда кучли-21 балл.
5. Сўзларни ёзиш усули:
А) ҳарфларни ва сўзларни боғлашга интилиш бор-11 балл;
25
Б) ҳарфларни бир-биридан узишга интилиш бор-18 балл;
В) аралаш услуб-15 балл.
6. Умумий баҳо:
А) хат қунт билан ёзилган, ҳарфларни аниқ-13 балл;
Б) хат пайдар-пай ёзилган, баъзи ҳарфларни ўқиб бўлмайди-6 балл;
В) хат ёмон ёзилган, ўқиш қийин-4 балл.
Натижалар талқини:
38-51 балл. Бундай ҳусниҳат соғлиғи ёмонлашган, кексароқ кишиларда
бўлади.
52-63 балл. Ҳис-туйғулари ва кайфияти анча турғун бўлган, секин
харакат қиладиган, юз тузилишидан бирор маьно ўқиш қийин бўлган, оғир,
вазмин одамлар шундай ёзишади.
64-75 балл. Бундай ҳусниҳат эгалари қатьиятсиз, юмшоқ кўнгил
бўлишади. Улар соддароқ бўлсаларда, ўз қадр-қимматини жуда яхши
билишади.
76-87 балл. Дилкаш ва таъсирчан, очиқ ва кўнглидагини айтадиган
кишиларга хос.
99-109 балл. Индивидуалистларнинг ҳуснихати шунақа бўлади. Улар тез
жаҳли чиқадиган ёки тез ҳурсанд бўладиган, ўткир ақл соҳибидирлар.
Фикрлашда ва фаолиятда бошқалардан ўта мустақиллиги билан фарқ қилади.
Бундай одамлар тез хафа бўладилар. Улар билан мулоқатда бўлиш мушкул.
Қобилиятли ва ижодга мойил одамларга хос.
110-121 балл. Бундай ҳуснихат эгаларида масъулият туйғуси бўлмайди
ҳамда улар интизомсизлик, қўполлик ва ўзига бино қўйиш ҳислатларига эга.
Имзо
Ўнгга ётиқ - тез фикрлаш.
Чапга ётиқ - ирода ва ўзини бошқариш.
Аралаш ётиқ - ишончсиз.
Тик ёзиш - ўзини тик билиш.
Юқорига қаратилган имзо - ўзини маъқуллаш.
Пастга қараб кетган имзо - ўзини ҳимоя қилиш.
Катта имзо қўйиш - катта мақсадларга интилиш.
Безалган имзо - тасаввур ва фантизия.
Йирик ёзма имзо - ижодий потенциал, фикр эркинлиги ва ҳудбинлик.
Бир-биридан жуда ҳам фарқни бўлган ҳарфлар - беқарорлик.
Айланага олинган имзо - ўзига эришилган нарсаларни сақлаб
боришга интилиш.
Тагига чизилган имзо - ўзига ишонч ва мағрурлик.
26
“Қадамлар ва инсон психологияси”
Одамнинг юришига қараб унинг феъл-атвори қанақалигини билиш
мумкин экан. Одамнинг қадам олиши, унинг фақат ёшига боғлиқ эмас. Балки
жисмоний ҳолатига, темпераментига ҳам боғлиқ экан.Масалан:
Секин ва ишончсиз қадам ташлайдиган одамлар - ўзига эътибор
қаратишни хоҳламайдиган, ўз фикру ҳаёллари билан банд бўлган одамлар.
Товонини ичкарига қарабташлайдиган одамлар - жуда қувноқ, ҳамма
нарсадан хабардор бўлиб туришни хоҳлайдиган, киришимли кишилар.
Пошнасини қарсиллатиб уриб, шовқинли юрадиганлар - ўзини тута
олмайдиганлар, баъзан беандишалик қиладиган кишилардир. Бу юриш ўз-
ўзига ишончсизликдан далолатдир.
Бир маромда, вазмин қадам ташлайдиганлар- хотиржам, енгил-елпи
ҳаёлларга берилмайдиган кишилар.
Агар одам юрганда қўлларини силтаб юрса- бу унинг
серҳаракатлигидан, интилувчанлигидан ва собитқадамлигидан далолатдир.
Бундан ташқари енгил қадам ташласа, билаверингки бундай кишилар
бекаму-кўст, баркамол одамлар.
Оғир қадамлар ташлаб, юрганда қўлларини қимирлатмасдан,
осилтириб юрадиганлар - иродасиз ва ҳаётдан зериккан, қийналган
кишилардир.
Рақс тушаётгандек қадам ташлайдиганлар - жиддий бўлмаган ва
ҳамма вақт ваъда бериб сўзининг устидан чиқмайдиган кишилар.
Майда қадамлар билан юрадиган кишилар ўта расмиятчи кишилардир
ва улар киришимли эмас.
Хуллас, ҳамроҳингизнинг қадам олишига эътибор берсангиз, унинг
феъл-атвори ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин экан.
“Рақамлар ва таъсирлар”
Айрим мутахассисларнинг айтишига қараганда, инсон ўз уйи рақами
орқали келажагини билиб олиши мумкин экан…
Шундай қилиб, уйингиз рақами остига нима яширинганини билиш
учун барча рақамларни жамлаш керак. Дейлик, сиз, 67-сонли уйда истиқомат
қиласиз. 6+7=13, кейин 1+3=4. Демак, 4 рақами нимани билдиришини қараб
кўриш лозим. Қуйидагига назар солинг.
1 рақами. Бу сизни олдингизга қўйган мақсадга эришишга қодир,
иродали ва қатъиятсизлилигингиздан далолат. Бундай рақамли уйда яшаб,
омад сари етаклайдиган кучга эга бўласиз.
2 рақами. Қувонч, ҳаёт, муҳаббат ва маънавий етукликка лиммо-лим
уй… Айниқса, бундай уйга ёш оила кўчиб кирса, улар бутун умр
27
ажралмайдиган жуфтликка айланади. Аммо атрофингизда содир бўлаётган
воқеа-ҳодисаларга жуда енгил, бирор қарама-қаршиликсиз муносабатда
бўлинг. Йўқса, турмуш тарзини чигаллаштириб, уйдаги руҳият билан
зиддиятга киришиб кетишингиз мумкин.
3 рақами. Бундай рақамли уйда яшовчиларда кўпроқ ижод,
яратувчанлик, артистлик маҳорати ва ихтирочиликни ривожлантиришга
мойиллик кучли.
4 рақами. Оила қурмоқчи ёки фарзанд кўрмоқчи бўлсангиз, жуда
сизбоп уй-да! Бахли ва севимли бўласиз!
5 рақами. Агар оилада етакчи бўлсангиз ва масъулият ҳисси жуда
баланд бўлса, бу уй айнан сиз учун. Тўғри, кутилмаган воқеалар ва жадал
ўзгаришлар ҳам етарли бўлади. Бироқ табиатан авантюрачилар (ҳаққоний
куч, шароит ва имкониятларни ҳисобга олмасдан, таваккалига иш бошловчи
киши) учун энг асосийси, бу уйда яшаш эмас, балки унга қайтиш
ҳисобланади.
6 рақами. Сиз уйда ўтиришни яхши кўрадиганлар хилидансиз.
Оилавий хотиржамликни ёқтирасиз, турмуш ўртоғингизга ва фарзандларга
ҳурматингиз, меҳрингиз жуда баланд. Бундай кишилар ҳамиша ёрдамга
тайёр бўладилар. Турли хайрия тадбирларида иштирок этишни яхши
кўрадилар…
Шундай рақамли уйда яшовчилар табиатан етакчи эмаслар. Кўпроқ
иккинчи даражали ролларда ўзларини номоён қиладилар. Бироқ жамоа билан
ишлаш уларнинг жону дили.
7 рақами. Агар тижорат билан ишлашни истаб қолган бўлсангиз,
бундай рақамли уй сизга тўғри келади. Уй ўзидан чиқараётган ижобий қувват
билан ҳар бир ишни бошлашда сизга ёрдам беради.
8 рақами. Пулли уй! Молиявий ишларда омадингиз чопишига ёрдам
бериши тайин.
9 рақами. Диққат! Бундай рақамли уй ҳам ижобий, ҳам салбий
қувват кесишган жойда жойлашган. Агар келажакка ишонувчи ва ҳаракатчан
бўлсангиз, ҳаммаси жойида. Мабодо меланхолик (доим ғамгин, дилгир одам)
бўлсангиз, бундай рақамли уй сиз учун эмас. Бундай уй сал бўшанглик ва
арзимас хатони ҳам «кечирмайди».
“Қон гуруҳингизни биласизми?”
Кўпчилик инсонларнинг феъл-атвори қон гуруҳига боғлиқ. Японлар
фикрича, кишининг қон гуруҳи унинг шахсияти, психологияси ҳақида барча
маълумотларни беради. Ўқинг, уни ўзингизда синаб кўринг!
I гуруҳ. Ушбу гуруҳ соҳиблари ҳамиша олға интилади. Олдиларига
қўйган мақсадга эришмагунча қўймайди. Нима иш қилиши кераклигини
олдиндан белгилаб олиши ва ўз куч-салоҳиятига астойдил ишониши
уларнинг ютуғи, албатта. Лекин жуда ҳам рашкчи, эҳтиросларга бой ва сал
қизғанчиқ ҳамда касаликка осон енгилиши эҳтиёткор бўлишни талаб этади.
II гуруҳ. Осойишта муҳит, хотиржамликни севиш, ўзлари ҳам жуда
вазмин эканлиги билан бу тоифа кишилари дарров кўзга ташланади.
28
Атрофдагилар билан тез ва осон чиқишиб кетиши, таъсирчан, сабр-тоқатли
эканликлари уларнинг асосий характерли жиҳатларидир. Аммо қайсарлик
улардаги салбий характер ҳисобланади.
III гуруҳ. Кўпинча улар жуда ҳам хушчақчақ, шўх-шодон юришади.
Аммо вазминлик сизга бегона дегани эмас. Одатда, атрофдагилар уни ҳурмат
қилишади, чунки бундай гуруҳ соҳиби бўлганлар билан бирга қолганларга
зерикиш ҳисси бегона. Яна бир ютуқли томони шароитга тез мослашиши.
Лекин баъзан ҳадан ташқари эркинлик муаммолар туғдириши мумкин.
Ҳечқиси йўк. Бўйдоқ бўлсангиз кечиришади.
IV гуруҳ. Жуда ҳам хотиржам ва вазминлик доимий қуроли ҳисобланса
ажаб эмас. Дўсту биродарлари уни ҳамма вақт ҳурмат қилишади ва
ардоқлашади. Атрофидаги ҳар бир ҳодисага нисбатан ҳаққоний муносабатда
бўлиш, буъзан қўпол ҳаракатлари туфайли кимнидир ранжитиб қўйиши ҳеч
гап эмас. Одатда, уларнинг бир қарорга келиши анча қийин.
Автопортрет тести
Автопортретинсоннинг ўзи чизган қиёфаси.
Бош
Катта бошўз ақлий имкониятларидан қониқмаслик.
Кичик бош- ижтимоий мавқеидан норозилик, безовталаниш.
Кўз
Катта кўзлар шубҳаланувчанлик, бошқалар фикрига кўп
эътибор бериш.
Кичик кўзлар ёки юмуқ кўзларички йўналганлик.
Қулоқ
Катта қулоқтанқидга сезгирлик.
Бурун
Бурунга алоҳида урғу бериш жинсий муаммоларнинг
мавжудлиги.
Бурун катакларининг катталиги- агрессия (жаҳлдорлик).
Оғиз
Ҳар қандай шаклда бўлмасин, яққол ажралиб турса- бу нутқий
камчиликларнинг мавжудлигидан даракдир. Оғизнинг
бўлмаслигимулоқотга кириша олмаслик, депрессия.
Қўллар
Кишининг атроф олам билан бўлган муносабатини ифодалайди.
Туширилган қўлларжисмоний ёки психик нимжонлик.
Узун қўллар- ташқи муҳит воқеа ҳодисаларига кучли
берилиш.
Калта қўлларички йўлланганлик.
Оёқлар
Узун оёқлар- мустақилликка интилиш.
Катта оёқлархавфсизликка эҳтиёж.
Оёқсиз расм беқарорлик, аниқ мақсадларнинг бўлмаслик
ҳолати (дезертирлар одатда оёқсиз расм чизадилар).
Ритмик расм (ҳаракатдаги одамни масалан, юраётган, зинадан
чопаётган ва ҳ.к. одамни тасвирловчи расм) интуитив
экстроверт.
Структурали расм (Одамни қандай бўлса, шундайлигича, баъзан
фақат юзни, бюстни ёки бутун бўй бастни тасвирловчи расм)
интуитив интроверт.
29
“Туғилган кун саналари ва феъл атвор хусусиятлари”
Қуйидаги саналарда туғилган бўлсангиз:
1.Бу куни туғилганларнинг хотираси пастроқ бўлиб, айрим
воқеаларни унутиб қўяди. Турмуш қуришида доимо бахти юришавермайди.
Агар турмуш ўртоғи маҳкам турмаса уйи бузилиб кетса ҳам парвойига
келмайди.
2. Бу куни туғилганлар кўнглига яқин одами билан руҳан
яқинлашишга мойил бўлади. Жисман яқинликни кўпам тан олавермайдилар.
Севгига ақл билан ёндашадилар. Ўзига руҳан яқинлар билан турмуш
қуришни хоҳлайдилар.
3. Бу кун туғилганлар ўзларининг шиддаткорликлари билан ажралиб
турадилар. Кўнгилхушлик жону дили, нафсини қондирмагунча
тинчимайдилар. Доимо ўзларини бошқалардан бир поғона юқори тутиб
юрадилар.
4. Бу кунда туғилганлар бошқалар билан муносабатда қийналишади,
шунингдек, улар билан олди берди қилиш ҳам қийин. Интим муносабатда
жуда суст. Тушкунликка берилувчан, ўзига содиқ одамнинг қўллаб туришига
доимо муҳтож ва қизғанчиқ бўлишади. Унақалар билан яшаш учун сабр-
бардошли бўлиш керак.
5. Шу куни туғилганлар пулни жуда яхши кўришади. Ўзларига бино
қўйган бўладилар. Ўзларига унча қарамасаларда, пул топиб бойиш пайида
бўладилар.
6. Олтинчи куни туғилганлар ҳиссиётли, хаёлпараст, ўз
эътиқодларига содиқ бўладилар. Интим муносабатларга берилганроқ,
кўпинча бу нарсани ўз ҳиссиётлари билан уйғунлаштириб юборадилар.
7. Шу куни туғилганлар билан эҳтиёткорроқ бўлиш зарур, чунки
уларнинг фикри тез-тез ўзгариб туради, бир жойда туролмайдилар, доим
яхши шерик ахтариб юрадилар, шунинг учун ҳам икки-уч бор
ёстиқдошларини алмаштиришга ҳам тўғри келади.
8. Саккизинчи кун туғилганлар ҳиссиётли, ўз дўстларига содиқ
бўладилар. Лекин уларни кўпинча энг ишонганлари ҳам «сотади». Уларни
тушуниш ва севиш мураккаб бўлиб, агар улар севсалар қаттиқ севадилар.
9. Тўққизинчида туғилганлар камдан-кам севиб қоладилар, аммо
севсалар бир умрга вафодор бўладилар. Улар бир марта хато қиладилар.
Ўзларига мос кишилар билан тез киришиб кетадилар.
10.Бу кун жуда яхши ва бахтли кун. Шу куни туғилганлар ҳам ўзига
ўхшаган қобилиятли шерик излайдилар. Улар билан келишиш осон.
11.Бу куни туғилганларнинг кўнгли очиқ ва садоқатли бўладилар.
Сотқинлик ва мағлубиятни кўтара олмайдилар. Улар мустақилликка
интиладилар, лекин мустақил яшашга қодир эмаслар. Уларнинг ҳаёти доимо
курашдан иборат.
12.Улар билан яшаш осон, кўнгли очиқ, ўзларига ўхшаганларни излаб
юрадилар, юмшоқ характерли, уларга қаттиқ гапириб иш битказиб бўлмайди.
30
Уларга муҳаббат билан юмшоқ сўзлаб, муомала қилиб кўп нарсага эришиш
мумкин.
13.Уларнинг ҳиссиётида қийинчиликлар бор. Бунақа одамлар ички
томондан доимо бирортанинг қўллашига муҳтож. Улар билан доимо бирга
яшаш жуда қийин.
14.Бу кун туғилганларга шерик бўлиш учун бош бўлиш керак.
Муносабати совуқ. Уларни севиб қолиш ҳам мушкул, лекин ўзига тортадиган
оҳанграбоси бор.
15.Ойнинг 15 ида туғилганлар хаёлпараст, сал нарсага ловиллаб
ёнади, шундай тез «ўчади». Яхши таъминланган пулдор одамлар билан тез
чиқишиб кетади. Агар уни ёстиқдоши тушунса оиласи мустаҳкам бўлади.
16.Бу куни туғилганлар кимгадир қаттиқ боғланиб қолиш
хусусиятига эга. Лекин бир киши билан кўпроқ бўлиш ҳам жонига тегади.
Турмушнинг турли томонларини тортиб кўришга ишқибоз. Ишқий
муносабатда эҳтиросга эга, лекин кўнгли бўш.
17.Ҳиссиёти кайфиятига қараб ўзгариб туради. Агар шериги унга
панд берса алоқани бутунлай узади. Турмуши камдан-кам бузилади.
18.Жуда эҳтиросли бўлсалар-да ўзларидаги мойилликни айтишга
уялади. Бунинг учун ўзларини койиб юрадилар. Юмшоқ муомалали, жуда
кам жанжаллашади.
19.Бу куни туғилганлар «ўзимники тўғри» дейдиган, чўрткесар,
бошқалар унинг учун хизмат қилишни хоҳлайдиган феълга эга. Бирор
масалани кўпчилик билан ҳал этишни ёқтирмайди, ёлғиз ўзи ҳал қилишни
ёқтиради.
20.Бу куни туғилганлар руҳлар дунёси билан яшайди. Шунинг учун
ҳам севган кишиси шундай бўлишини хоҳлайди.
21.Бу куни туғилганлар ҳам руҳан, ҳам жисмонан яқинликка мойил
бўлади. Интим муносабатларда шеригининг кўнглига қараб ҳаракат қилади.
22.Бу куни туғилганларнинг ҳиссиётлари кучли эмас. Агар севиб
қолсалар бир умр вафодор бўладилар. Қизғанчиқ, кўнгли ярим кишилар.
Аразчан, уларни доим қўллаб туриш керак.
23.Шеригига ўз тазйиқини ўтказишни ёқтирадиган, эҳтиросли ва унга
бўйсунувчан шерик топмоқчи. Агар шундай шерик топса, турмуши яхши
бўлади.
24.Жисмонан заиф, орзулар дунёсида яшайди. Эҳтирос билан севади,
ҳар хил иш бажаришни яхши кўради.
25.Шу куни туғилганлар кўпроқ моддий томондан таъминланган
одамлар билан бирга бўлишни ёқтирадилар. Интим муносабатда айтганини
қилдирадиганларни ёқтиради.
26.Жуда сезгир бўладилар, руҳан яқинликка муҳтож, жисмоний
яқинликдан иккиланадилар, севган кишилари учун қурбон бўлишга ҳам
тайёр, кўнгилчанлигидан фойдаланиб туришади, лекин қатъиятли.
27.Ўзгарувчан, пулга ёки нарсага ўч бўлганлиги учун ҳам оғмачи,
ўзига ўхшаганларни яхши кўради, кўп киши билан келишиб кетади, ақлли,
кучли характерга эга.
31
28.Чин юракдан шеригига садоқатли, камтар, руҳан яқинликка мойил,
юмшоқ, шериги билан келишмаса воз кечиши осон. Улар билан турмуш
қурса бахтли бўладилар.
29.Бу куни туғилганлар ўзига ёққанларни мақташни хуш кўради. Уни
баъзида кимдир йўналтириб туриши керак. Бу куни туғилганлар ўзгарувчан
бўладилар.
30.Улар ўз ҳукмини ўтказишни яхши кўришади. Шунинг учун уларга
юмшоқ сўз, ён берувчи шерик зарур бўлади. Шунинг учун уларга юмшоқ сўз,
ён берувчи шерик зарур бўлади. Ўзига ёққан нарсанинг орқасидан қувиб
юради ва унга эришмагунча қўймайди, интим алоқаларга кучли эҳтирос
соҳиби бўлиб, «шериги» унинг йўлига қандай юрганини ҳам сезмай қолади.
Ўзига бўйсунувчилар билан кўпроқ алоқада бўлишни ёқтирадилар.
31.Садоқатли ва кўнгли тоза, севгига содиқ бўладилар. Характерлари
жуда оғир, бунақа одамларни уларнинг кўнглига қараб яшайдиган
одамларгина бахтли қила оладилар.
Ранглар ва инсон
Қизил ранг. Тепадан қаралганда қўзғатувчи, эротоген таъсирга эга,
жалб этувчи, ён томондан қўзғатувчи, пастдан табиий қабул қилинмайди,
куйдирувчи.
Пушти ранг. Тепадан - енгиллаштирувчи, бахтиёрлик ҳиссини
келтирувчи, ён томондан мулойимлик хусусиятини келтириб чиқарувчи,
пастданҳидни сезишни оширади.
Новвот ранг. Тепадан диққатни тўплайди, ён томондан ҳам, пастдан
ҳамиссиқлик, илиқлик кайфиятини ҳосил қилади.
Сариқ ранг. Тепадан яхши кайфиятни, диққатни қочиради, ён
томондан қўpғатувчи, салбий кайфият ҳосил қилувчи, пастдан кеккайиш,
ҳавойилик кайфиятини ҳосил қилади.
Яшил ранг. Тепадан нотабиий қабул қилинади, ён томондан
тинчлантирувчи, пастдан тинчлантирувчи, «совутувчи, уйқуни келтирувчи
кайфиятни ҳосил қилади.
Ҳаво ранг. Тепадан енгиллик ҳосил қилади, ён томондан
«совутувчи» тинчлантирувчи кайфиятни ҳосил қилади, пастдансовутувчи.
Кўк ранг. Тепадан тинчликни йўқотувчи, хавф туғдирувчи, ён
томондан ҳам, пастдан ҳам четлатувчи, ажратувчи, хавф ҳосил қилувчи,
бўшлиқ ҳосил қилувчи кайфият ҳосил қилади.
Жигар ранг. Тепадан оғирлик, оғир таъсир этиш каби кайфият ҳосил
қилади, ён томондан ғам келтирувчи, ғамгинлик ҳосил қилувчи кайфият
ҳосил қилади, пастданўзига ишонч ҳиссини яхшилайди.
Сиз севган ранглар нимадан сўзлайди?
Ҳар бир инсоннинг ёқтирган ранги бўлади. Ёқтирган рангимиз ижобий
ёки салбий хислатларимизни ошкора этиши мумкин. Шундай қилиб,
32
севимли рангларингиз сиз ҳақингизда нималарни сўзлашини билиб оламиз.
Кўк ранг: виждонли ва ростгўй
Самимий ва эътиборли инсонсиз, севимли машғулотингиз билан машғул
бўлиш учун одатда кайфиятингизга қараб осуда жойни танлайсиз. Сиз
йўқотган кучингизни тиклаш учун ёлғиз қолишингиз муҳим. Сизнинг афзал
жиҳатингиз ўзингизни ўзингиз тушуниб тўғри вазиятни танлайсиз, ҳаётга
тўғри кўз билан қарайсиз. Ҳалол ва ростгўй дўст бўла оласиз. Мулойим қалб
эгасисиз.
Яшил ранг: табиатни севувчи
Сизга табиат билан боғлиқ ҳамма нарса ёқади. Жуда кўп вақтингизни табиат
қўйнида ўтказишни севасиз. Яшил рангни ёқтирувчилар омадли бўлишади,
шунинг учун молиявий томондан қийналмайсиз. Хотиржам, яратувчи
сифатлар кучли, ҳаёт, яшаш қонуниятларини яхши тушунадиган инсонсиз.
Оғриган қалбларнинг малҳамисиз.
Оч қизил, пушти ранг: меҳрибон ва ғамхўр
Сиз раҳмдил, чиройли, таъсирчан ва жуда сахий инсонлар тоифасига
кирасиз. Пушти рангни кўпроқ аёллар ёқтиришади, шунинг учун пушти
рангни севувчилар аёлларга хос жиҳатларга эга бўлишади.Кўп ҳолларда
бирор кишига ёрдам бериш керак бўлганда ўз истакларингиздан ҳам воз кеча
оласиз. Ўз хоҳишларингизни англаб етиш учун сизга вақт зарур. Қалби пок
ва ҳимматли инсонсиз.
Қизил ранг: ўзига ишонган ва баъзан жаҳли тез
Сиз мард, довюрак, қатъий ва бир вақтда жуда таъсирчан инсонсиз, ўз орзу
ва мақсадларингиз йўлида дадил қадам ташлайсиз. Куч-қувватга тўла,
ғайратлисиз. Сизнинг ҳуснингиз, барнолигингиз ҳаммани лол қолдиради.
Бошқа инсонлар сизни жуда яхши дўст, ҳамкасб, маъшуқ деб ҳисоблайди,
қаерга борманг сизни дарҳол сезишади. Қизиқувчан инсонсиз.
Жигар ранг: амалий ва ҳаётга реал қаровчи
Салобатли, обрўли ва ҳар ерда мустаҳкам турувчи одамсиз. Сиз ишончли ва
жуда тартибли инсонсиз. Оломон ичида ажралиб туришга интилмайсиз.
Сизнинг табиатингизга хос сезгирлигингиз ва раҳмдил қалбингиз одамлардан
ёрдамингизни аямаслигингизни билдиради, шунинг учун инсонлар сизни
ишончли шахс деб билишади. Сизни тежамкор ва ишбилармон қалб эгаси
дейиш мумкин.
Тилла ранг: оптимист
Сиз ақлли ва омадли инсонсиз, дабдабали, фаровон ҳаётдан завқ олиб
яшайсиз. Жуда қобилиятли ва обрў-эътиборли бўлганингиз учун иш ва
ҳаётда кўп ютуқларга эришасиз. Сиз бахтли ва ҳаётдан завқланиб яшайдиган
инсонсиз. Ўзга инсонлар сизга ҳавас билан қарайди ва воқеаларга оптимист
кўз билан қарашингизни қадрлашади. Фақат ижобий фикрлайдиган қалб
эгасисиз.
Сариқ ранг: бутун умр курашувчи
Сиз жуда фаол ва серғайрат, ҳаётга қизиқиш билан қарайдиган одамсиз.
Одамлар билан ишлаш, вақтичоқлик қилиб кўнгил ёзишни ёқтирасиз. Спорт
мусобақасида қатнашяпсизми ёки кечки клубда рақсга тушаяпсизми, фарқи
33
йўқ, ўйин кулги қилишни севасиз. Сиз оптимист, вазиятга ижобий ёндошасиз
ва дўстларингиз жуда кўп. Хушчақчақ, ҳамиша табассум қилиб юрувчи қалб
эгасисиз.
Шафтоли (сарғиш ёки тўқ сариқ) ранг: очиқкўнгил ва ҳамиша
миннатдор
Сиз мулойим, латофатли ва илтифотли бўлиш билан бирга ҳаётнинг ҳар
дақиқасидан завқланиб, хурсанд бўлиб яшайсиз. Сизга дўстлар ва оила
даврисида бўлиш, одамларда яхши таассурот қолдириш ёқади. Сиз кўпчилик
эришишга қийналган шахсий ютуқларга эришганда ҳам ёки бошқа ҳар
қандай вазиятда ҳам самимий ва оддийлигингизни йўқотмайсиз. Қалби очиқ,
меҳмондўст одамлар тоифасига кирасиз.
Қора ранг: жиддий ва сирли
Сиз теран фикрловчи, ўйчан ва ўз қобиғи ичидан чиқмайдиган инсонсиз.
Баъзан сирли, сизнинг ҳолатингиз ҳиссиёт ёки сезгир қалбингизга боғлиқ.
Мавжуд бўлган муаммоларни тез ҳал қилиш учун ҳаракат қиладиганларга
кирасиз. Дилингиздаги эзгу орзуларингизга эришиш учун аслида нима
хоҳлашингизни аниқ англашингиз қатъий қарор қабул қилишингиз даркор.
Сизнинг дилингиз қидирувчи, яъни кўп саволларга жавоб топишга
интиладиган қалб эгасисиз.
Тўқ сариқ ранг: ёқимли ва ғайратли
Сиз жуда серҳаракат ва ҳаётга ижобий қарайдиган шахссиз. Сидқидиллик,
самимий ва дўстона табиатингиз одамлар билан тез тил топишга ёрдам
беради. Сизнинг кучли ва ўзига бўлган ишончи баланд ҳолатингиз кўп
ҳолларда беллашувни афзал кўради.Сиз қўйган мақсадларингизга эришиш
учун бор иштиёқинигиз билан олға интиласиз, ҳаётда турли ташвишларда
ўзингизни чиниқтиришни хушлайсиз. Сизда рақобатлашиш руҳи кучли
ривожланган.
Оқ ранг: маънавиятли ва иймони кучли
Сиз одамови, иймони бутун ва қалби пок инсонсиз. Ўзгалар ёки ўз
сирларингизни яхши сақлай оласиз. Сиз Худога, диний қадриятлар,
мўъжизаларга қаттиқ ишонасиз. Бегона одамларни ҳам яқинларингизни
севгандек дилдан қадрлайсиз. Сизнинг донишмандлигингиз ва соф қалбингиз
одамларни ҳайратга солади. Сизда англаш руҳияти яшайди.
Тўқ қизил, қирмизи ранг: моҳир уста
Сизда яратувчилик, омадга эришиш, эътиборли бўлиш каби хусусиятлар
бўлиб, сиз жуда қобилиятли ва бой тасаввурга эга инсонсиз. Ниҳоятда
таъсирчан ва маънавияти юксак шахссиз.
Доимо ҳаётдан мазмун қидиришга интиласиз. Бошқаларни сизнинг
ғайриоддий, такрорланмас сифатларингиз жалб этади. Сизнинг қалбингиз
яратувчи, ижодни севувчидир.
Сиёҳ ранг: жиддий ва зийрак
Сиз ҳушёр, ҳафм-фаросатли бўлиб, сизга ҳар доим ишониш мумкин. Аввал
бошқаларни ўйлайсиз, кейин ўзингизни. Ёлғиз қолиб фикрлаш кўп
нарсаларни тушунишингизга ёрдам беради.
Бегоналарга ёрдам беришда ўйланиб ўтирмайсиз, шунинг учун ўзгалар сизга
34
тез-тез мурожаат қилади. Беозор, бамайлихотир ва ишонса бўладиган одам
бўлганингиз учун сизнинг руҳиятингиз беташвиш, осуда одамни эслатади.
Пушти-бинафша ранг: мода қоидаларини ўрнатувчи
Мода соҳасида услубни тушунганингиз учун бегоналарда таассурот қолдира
оласиз, яъни дид билан кийинасиз. Сиз лобар, ёқимтой одам бўлиб, нимани
хоҳлашингизни аниқ биласиз. Олдиндан мақсад қўйиб кейин ҳаракат
қиласиз. Иш соҳада тез кўтариласиз, шахсий ҳаётда ҳам омадга эришасиз.
Сиз заковатли ва ақл-идрокли қалб эгасисиз.
Кумуш ранг: қатъий ва муваффақиятли
Сиз жуда оқилона ва мантиқий фикр юритувчи, инсонларда ишончни
оқловчи бўлиб, бошқалар сиздан маънавий қувват олишади. Тартибли ва
ишбилармон бўлганингиз учун ҳар доим олдиндан тузган режангиз асосида
ҳаракат қиласиз.
Ишораларга қараб инсонни билиш
1. Қаддини ростлаб, елкаларни кериш масъулият ва қатъий қарорни
билдирса, елкаларни қисиб олиш безовталик, баъзан жахли қўзиганликка,
пастга осилган елкалар муаммолар юки қийнаётганидан ишора.
2. Қўл панжаларини бир-бирига бириктириб ёки оёқларни чалиштириб
ўтириш, қўлларни кўкрак устида чалиштириб ушлаш эмоциональ зўриқиш,
танглик ва ички синиқликни билдиради.
3. Агар сўзлашувда суҳбатдошингиз оғзини қўли билан тўсиб турса, бу унинг
асл ниятини яшираётгани, қулоқларини ушлаб, силаб қўйса у сизнинг
гапларингизни эшитгиси йўқлигини англатади. Суҳбат чоғида бўйинга
тегинавериш норозилик ва шубҳага қиёсланади.
4. Суҳбатдошингиз қўлини бош орқасига ташласа, бу унинг мунозарага
киришмоқчи эканига ишора. Тингловчи суҳбатдан чарчаган ёки зериккан
бўлса, у кафтларини ёноқларига босиб, бармоқларини стулга уриб ўйнайди,
ёки оёқларини қимирлата бошлайди. Агар суҳбат чоғида киши уст-бошидаги
кўринар-кўринмас ипчаларни тера бошласа, бу унинг сизнинг фикрингиз
билан келиша олмаслиги, бироқ қандайдир сабаблар туфайли буни сизга айта
олмаётганини билдиради.
5. Киши қўлини иягига тираб, кўрсаткич бармоғини чаккаларига тираса,
унинг сизнинг сўзларингизни маъқулламаётганини билса бўлади. Иякни
силашбу кишининг қандайдир қарорга келишга уринаётганига ишора.
6. Айрим кишилар тирноқларини, ёки қалам-ручкаларни "ғажиш"ни одат
қилишган. Мутахассислар бу одатни хавфсиз ва ғуборсиз гўдаклик онларини
қўмсаш билан изоҳлашади. Бармоқни ёки бирор буюмни оғизга тиқавериш
бу кишининг ўзини қўллашларини ич-ичдан истаётганини англатади.
7. Агар кўрсаткич бармоқ чаккада, бош бармоқ иякка тиралган бўлса, унда бу
суҳбатдошингизнинг салбий ёки танқидий ўйларидан огоҳ этади. Киши шу
ҳолатда қанча ўтирса, унинг танқидий қарашлари шунча сақланиб қолади.
8. Қўлларнинг белда туриши агрессив ишора. У бевосита ҳаракатларга
тайёр.
35
9. Бир оёқни иккинчиси устидан ташлаб ўтириш кутишни англатса-да, бу
ишорага комплекс тарзда қараш керак. Масалан, агар қаршингизда ўтирган
эркак оёқларини бурчак ҳосил қилган ҳолда ташлаб ўтирган бўлса, бу
жангари феълли эркак. Шу ҳолатда туриб, яна оёкларини қўллари билан
қучга бўлса, у осонликча ён бермайди, уни ишонтириш учун сизга жуда кўп
далиллар керак бўлади.
10. Агар суҳбатдошингиз бемалолроқ, ястаниб ўтирган бўлса бу унинг ўзига
ишончи юқорилиги ёки сизга беписанд қараётгани деб тушуниш мумкин.
Айрим ҳолларда бу чарчоқ аломати бўлади. Стулда чавандоздек ўрнашиб
ўтириш агрессивлик ва мудофааланиш деб қаралади. Агар суҳбатдошингиз
стулнинг учгинасида омонат ўтирган бўлса, бу унинг ўзига ишончсизлиги,
қўрқув, кетиб қолишга тайёрлигини англатади.
Ўз руҳий ҳолатингизни билиб олинг
Қуйидаги 4 гуруҳга бўлинган 16 та шаклга эътибор беринг. Ҳар бир
гуруҳдан ўзингизни руҳий ҳолатингизга мос келган битта шаклни танланг.
А
Б
В
Г
А – 4 Б – 8
В – 2 Г – 10
А
Б
В
Г
А – 10 Б – 8
В – 2 Г – 4
А
Б
В
Г
А
Б
В
Г
А-10 Б-8
В-2 Г-2
А-10 Б-8
В-6 Г-6
36
Натижалар талқини:
8-13. Сизнинг феъл атворингиз қанақа бўлиши, биринчи навбатда,
атрофдагиларга боғлиқ. Тез тушкунликка тушасиз, тез илҳомланасиз ҳам.
Кўнглингизга хуш келмаган юмушни бажаришингиз қийин. Атрофдаги
вазият сизга жуда кучли таъсир қилади. Сизни ўз қарор ва ечимингизнинг
ягона соҳиби дейиш мушкул. Сизда ҳис-туйғуга берилувчанлик кучли.
Хуллас, сизни бошқарувчи нарсакайфият.
14-20. Гарчи сиз “кўпчилик тарафида”, “ҳамма қатори” бўлсангиз ҳам,
ҳар ҳолда ўз ўрнингиз ва йўналишингизни топмоққа интилиш бор. Ўзингизга
муносабатингиз танқидий. Шунинг учун атрофдагиларда аниқ кучли далил
бўлмаса, сизга таъсир ўтказиш қийин. Ўз нуқтаи назарингиз ўзингизнинг
зиёнингизга эканлигини фаҳмлаб турган бўлсангиз, ундан воз кеча олишга
қодирсиз.
21-27. Ўзингизни бенуқсон ва маъсум ҳисоблайсиз. Шундай бўлса-да,
ташқи таъсирдан бутунлай ҳимояланган эмассиз. Ҳаёт олдингизга қўяётган
вазиятлар билан ўз эътиқод ва дунёқарашларингиз орасида ўртача, маъқул
йўлни топишга интиласиз. Айнан ана шу омил сизга тўғри ечим ва қарор
қабул қилишга ёрдам беради.
28-34. Сиз учун фикр ва шиорларингиздан воз кечиш осон эмас. Атроф
таъсири қанчалик кучайса, сизнинг қаршилигингиз ҳам ўз навбатида ошади.
Бироқ аслини олганда, сизнинг собит ва маҳкам туришингиз ортида нафақат
ўз кучига ишонч, балки фавқулодда нохуш вазиятга тушиб қолишдан
ҳавфсираш бор.
35-40. Агар бирор ечимга келган бўлсангиз бас, ҳеч ким сизни бу
фикрдан қайтара олмайди. Ўз мақсадингизга ҳеч бир сусткашликсиз
эришасиз. Бироқ сизни яхши таниган шахс феъл-атворингиз ва ҳатти-
ҳаракатларингизни моҳирона ва сездирмай йўналтира олиши мумкин.
Шунинг учун мумкин қадар қайсарликни камайтириб, зийракликни оширинг.
Сизни нима кутаяпти?
Ҳаммамиз ҳам яқин келажакада бизни нималар кутиб турганини
билишга қизиқамиз. “Нималар билан машғул бўлсак биз учун фойдали
бўлади?” Мана шу ҳақда ҳам кўп ўйлаймиз. Агар шу каби саволлар сизни
ҳам қизиқтирса, алоҳида қоғоз варақларига аёл, эркак, қуёш, эшик, мушук,
уй, панжара, каравот, зинапоя, камон, дарахт, ариқ, ит, бўлут, юрак, елкан,
ғилдирак, гулнинг тасвирини чизинг. Ва ичингизда ўзингиз истаган бирор
ниятни такрорланг. Сўнг юқоридаги варақлардан бирини қуръа ташлаган
каби тортиб олинг. Демак, сиз тортиб олган расм:
Эркак яқин келажак сиз учун омадли келади. Ҳар бир бошлаган
ишингиз муваффақиятли якунланади. Сизнинг яқин кишиларингиз ҳар
қандай қийинчиликларда сизни ёлғизлатиб қўйишмайди.
Аёл куч-қувватингизни кейинроққа асраб қўйишингизга тўғри
келади. Камтарлик ва эҳтиёткорлик каби хислатлар сизнинг орзуларингиз
ушалишига ёрдам беради.
37
Дарахт табиат қўйнида кўпроқ вақтингизни ўтказиш сизга ҳар
томонлама фойда келтиради. Айниқса, атрофдагилар билан
муносабатларингиз яхшиланишида табиат ато этган сокинлик сизга қўл
келади.
Қуёш орзуга айб йўқ, дейдилар. Аммо орзуларингиз шу яқин ўртада
амалга ошишига умид қилманг. Сабр-тоқат сиз учун муваффақият калити.
Мушук - қийин вазиятларга тушиб қолган тақдирингизда ҳам,
ўзлигингизни йўқотмасдан, кучлилигингизни намоён этинг. Иродалилик
сизга ҳозир жуда керак.
Уй яқин орада қўрғонингизни мустаҳкамлаш, унда таъмир ишларини
олиб бориш билан шуғулланинг. Оилавий муҳитда сизни муваффақиятлар
кутмоқда.
Панжара - қийинчиликлар вақтинчалик эканини кейинчалик ҳис
этасиз. Уларни яқин дўстларингиз кўмагида енгиб ўта оласиз.
Каравот ҳаётингизда яхши томонга рўй беражак ўзгаришлар сизни
қувонтириши табиий. Сюрпризлар кўплигидан бошингиз айланиб қолмаса
бўлгани.
Булут орзуларингиз рўёбга чиқиши учун ҳаёлнинг ўзи етарли
эмаслигини англагандирсиз. Реал ҳаракатлар ҳам қилсангиз ҳаммаси сиз
истагандай бўлади.
Камон молиявий жиҳатдан ютуқларга эришишингиз кутилмоқда.
Ниҳоят, ўзингиз орзу қилган қимматбаҳо ҳаридларни қилиш имконига эга
бўласиз.
Эшик турли янгиликларга тайёр бўлиб туришингиз лозим. Иш
жойингиз, турар маконингиз алмашиши мумкин. Сиздан талаб
қилинадигани-кучлироқ бўлиб, ҳаққонийликка эътибор беришдир.
Ариқ - орзу қилиб юрганингиз, саёҳатга чиқиш имконига эга
бўлишингиз мумкин. Сизни ҳеч бўлмаганда хизмат сафарлари кутмоқда.
Ит кўп меҳнат қилишингизга тўғри келади, аммо меҳнатларингиз
натижаси сизни жуда хурсанд қилади.
Юрак севги бобида улкан ютуқларга эришасиз. Муҳаббат сизни
бутунлайин ўз домига тортиб кетади.
Зинапоялар шу йилингиз ўртача меъёрда ўтади: омадсиз ҳам эмас,
жуда омадли ҳам эмас. Аммо ҳаётингизни бир маромда ушлаб туриш учун
ҳам яхшигина меҳнат қилишингизга тўғри келади.
Елкан ички сезгингизга ишонинг. У сизни тўғри йўлга бошлайди.
Ғилдирак дўстларингиз билан муаммолар туғилиши мумкин. Шунинг
учун уларга иложи борича юмшоқроқ муомалада бўлинг.
Гул омад сиз кутмаган томондан келиши мумкин. Шунинг учун
кутмаган ишларингиз амалга ошишига тайёр бўлиб туринг.
38
МУНДАРИЖА
“Темперамент типини аниқлаш” тести.....................................................
5
“Феълингизни биласизми?” тести.............................................................
7
Психогеометрик тест: «Кимсиз : квадрат, айлана, тўртбурчак,
учбурчак, зиг-заг?»....................................................................................
8
“Эмоционал-фикрловчи” тести.................................................................
9
“Тафаккурингизни аниқланг” тести..........................................................
10
“Шахс идрокининг ассоциатив тести”.....................................................
12
“Хотирани баҳолаш” тести.......................................................................
13
Иродангиз қандай?”.................................................................................
13
Коммуникатив имкониятингиз қай даражада?.........................................
16
“Сиз билан муомалада бўлиш ёқимлими?” тести...................................
18
“Кўп гапирасизми ёки?”............................................................................
19
“Ўзгаларни тинглай оласизми?” тести.....................................................
20
“Мулоқотга киришувчанликни аниқлаш” тести......................................
22
“Қандай кишисиз?”....................................................................................
26
“Қадамлар ва инсон психологияси”.........................................................
27
“Рақамлар ва таъсирлар”..........................................................................
28
“Қон гуруҳингизни биласизми?”..............................................................
29
“Туғилган кун саналари ва феъл атвор хусусиятлари”...........................
29
Ранглар ва инсон........................................................................................
32
Сиз севган ранглар нимадан сўзлайди?....................................................
32
Ишораларга қараб инсонни билиш...........................................................
35
Ўз руҳий ҳолатингизни билиб олинг................................................... 36
Сизни нима кутаяпти?........................................................................... 38
39
ФЕРУЗА АКРАМОВА, ЗАМИРА БИЛОЛОВА
РЕСПУБЛИКА “ОИЛА” ИЛМИЙ АМАЛИЙ МАРКАЗИ
ШАХСНИ ЎРГАНИШ ПСИХОЛОГИК
ТЕСТЛАРИ
Босишга рухсат этилди: .....2016 йил.
Бичими 60x84
1
/
16.
Шартли босма табоғи 2,5.
Буюртма рақами . Адади:.