1618 нафар оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган кадрлар малака оширдилар

Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 2 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида устувор йўналишлар ва муҳим вазифалар белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги “Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида”ги  230-сонли қарори қабул қилинди.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари (кейинги ўринларда махсус ўқув курслари деб аталади) ташкил этилди.

Махсус ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

оила институтини мустаҳкамлаш, оиланинг репродуктив саломатлиги
ва демографик ривожланиши, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш;

эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатлар, шунингдек замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш;

замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилашда иштирок этиш, замонавий оилани ривожлантириш муаммолари, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятларни ўрганиш;

оила-никоҳ муносабатлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро тажрибани ўрганиш;

оила институтини ривожлантириш ва унинг замонавий шаклини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан махсус ўқув курсларини ўтказиш бўйича ўқув-услубий раҳбарлик ва мониторинги амалга оширилмоқда.

Махсус ўқув курсларида “Оила” маркази, хотин-қизлар қўмиталари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакаси оширишга, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида фаолият юритаётган бошқа ташкилотлар ходимларининг малакаси оширилмоқда.

махсус ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этилди.

2018 йил 28 май-8 июн кунлари Оила марказининг вилоят бошқармаларининг малакасини ошириш мақсадида  семинар ўтказилди. 14 та вилоят бошқармаси раҳбарлари сертификат билан тақдирланди.

2018 йил 20-26 июн кунлари 72 соатлик  ўқув  дастури асосида  Наманган, Андижон, Фарғона  вилоятидаги “Оила” маркази туман бўлимлари раҳбарлари  ўқитилди. 26 июн куни сертификатлар билан тақдирланишди.

2018 йил 11-16 июл кунлари  Худудий бошқармалар ҳузурида  ташкил этилган  ўқув марказлари раҳбарлари учун  Тошкент шаҳрида  ўқув семинар ташкил этилди.

Андижон вилоятида  маҳалла  мутахассислари учун 23-28 июл кунлари малака  ошириш курслари ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ш ва 9 та вилоятнинг шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари  ва мутахассислари учун 72 соатлик  ўқув курслари ташкил этилди. Махсус ўқув курсида  малака  оширганликлари учун сертификат билан тақдирланишди.

Қорақалпоғистон Республикаси, тошкент шаҳри ва вилоятлар ўқув марказларида  сентябрь ойида  маҳалла мутахассислари ўқув машғулотлари бошланди.  Маҳаллалардаги  Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий –ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларидан 1315 нафари малака  оширди. Жами  Республика бўйича 1618 нафар Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида фаолият кўсатаётган кадрлар малака оширдилар.