Оила марказида бўлажак никоҳланувчи ёшлар учун мўлжалланган ўқув курси

6 октябр куни Тошкент вилояти Паркент тумани Оила марказида бўлажак никоҳланувчи ёшлар учун мўлжалланган ўқув курси якунланди. Ёшларга оиланинг маъсулияти, оила қуришдаги вазифалари, ҳуқуқий бурчлари, келин ва куёвлар учун жинсий ҳаёт ҳақидаги маълумотлар, динда оиланинг ўрни қандай эканлиги, оила бюджетини қандай бошқариш кераклиги ҳақида маълумотлар берилди. Соҳа мутахассислари дарсларга жалб қилинди.

Курсни тугатган ёшларга сертификатлар ва хомийлар томонидан совғалар топширилди.

Республика Оила маркази томонидан уюштирилган бундай курслар бўлажак келин-куёвларга маъқул тушди ва миннатдорчилик билдиришди. Тадбирда Тошкент вилояти Оила маркази раҳбари Маҳамадалиева Д.Ш., Республика Оила маркази мутахассиси Инакова М.М. лар қатнашишди.