ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Ўзбек оиласи тарихи узоқ-узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бугунги кунда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мазкур монографияда оила институтини мустаҳкамлашга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти, оилада ота-она, фарзанд бурчи ва вазифалари, оила қадриятлари ва уларнинг бола тарбиясидаги аҳамияти, шахс камолотини белгиловчи фазилатлар, баркамол авлодни маънавий шакллантириш андазаси ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўз ифодасини топган. У ота-оналар, оилашунос тадқиқотчилар, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари ўқувчи-ёшлари, оила муаммоси билан шуғулланувчи фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари ва кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.