ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШ ОИЛА

Мазкур нашр Ўзбекистонда ёш оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммоларига бағишланган. Ундаги таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йилда ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар натижаларига кўра тайёрланди.
Ушбу қўлланма оила институтини мустаҳкамлаш борасида фаолият юритувчи мутахассислар, шунингдек, ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилувчи шахслар учун мўлжалланган.