ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ ОИЛА

Нашр Ўзбекистонда замонавий оилани шакллантириш муаммолари ва мамлакатда содир бўлаётган демографик жараёнларга бағишланган.

Таҳлилий материаллар 2018 йилда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг минтақаларида ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар натижалари бўйича тайёрланган бўлиб, оила институтини мустаҳкамлаш масалалари бўйича қарорлар қабул қиладиган раҳбар шахслар ва мутахассислар учун мўлжалланган.

Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновация вазирлигининг “Ўзбекистонда оилани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини тадқиқ этиш” номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида тайёрланди.