ОИЛАВИЙ ҲАЁТНИНГ ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ

Ушбу услубий қўлланма ота-боболаримиз улуғлаган тинчлик, одамийлик, маърифат, поклик дини бўлган ислом динининг жамиятни руҳий-ахлоқий жиҳатдан соғломлаштириш борасидаги таълимоти, оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган маънавий-ҳуқуқий тамойилларнинг талқини ҳамда замонавий ўзбек оилаларида ислом анъаналарининг такомиллашиб боришига бағишланган тадқиқот материаллари асосида тайёрланди.

Қўлланма “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, хотин- қизлар қўмиталари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг мутахассислари, оилашунос тадқиқотчилар ҳамда кенг омма учун мўлжалланган.