ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ДЕМОГРАФИК ЖИҲАТЛАРИ

Мазкур нашр Ўзбекистон ҳудудларида оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммоларига бағишланган. Таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан 2019 йил мобайнида олиб борилган тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқиб тайёрланган.

Мазкур қўлланма оила институтини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар ва шу соҳада қарорлар қабул қилувчи мутасаддилар учун мўлжалланган.