БОЛА САВДОСИ ЖИНОЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

Мазкур методик тавсияларда бола савдосига қарши курашишда миллий ва халқаро қонунчилик таҳлил этилиб, республикада бола савдосига қарши курашиш сиёсатининг шаклланиш босқичлари ўрганилди. Шунингдек, мамлакатимизда сўнгги икки йил мобайнида бола савдоси билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилиб, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар тадқиқ қилинди. Бундан ташқари, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш юзасидан хорижий тажриба ўрганилиб, умумий, махсус, якка ва виктимологик профилактика йўналишларида аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.