Ўсмир фарзандингиз кўп вақтини мобил телефонга сарфлаяптими?

(Аёллар учун фарзанд тарбиялашда психолог маслаҳатлари)

Ҳозирги кунда телефон имониятларидан кенг фойдаланиш ҳар бир ёш вакиллари орасида кенг оммалашган. Чунки, телефоннинг имкониятлари жуда қулайлик туғдиради. Инсонлар эса қулайликка тезда ўрганиб оладилар. Ҳар биримиз ҳам ҳозирги кунда телефонсиз хаттоки ҳаётмизни тасаввур қила олмайдиган вазиятлар бўлади. Масалан, керакли маълумотларни ўзида сақлайдиган телефонингиз тасодиф туфайли йўқолиб қолса, ҳамма маълумотлар ҳам у билан кетганига жуда ҳам афсус қиласиз. Телефоннинг ўзига эса ўша ахборотларга афсусланганингиз каби унчалик афсусланмайсиз. Мана, инсон психологиясида нима учун телефон имкониятларига жуда тез ўрганиди. Чунки, инсоннинг энг катта эҳтиёжларидан бири ахборотга бўлган эҳтиёжидир. Телефон эса буни ҳеч қандай миннатсиз бажаради. Лекин хамма ахборотлар ҳам ишончли эканлигини таъминлаб бера олмайди. Нега дейсизми? Чунки, масалан, сизнинг янг яхши кўрган фарзандингиз ҳам телефон орқали сизни осонгина алдаб қўйиши мумкин.

Фарзандингизни телефон орқали назорат қилишнинг айрим шундай ишончиз томонлари ҳам бор. Бундай пайтда сизга маслаҳатимиз, фарзандингиз тарбияси билан боғлиқ асосий қарорларни қабул қилишда телефон орқали ҳал қилишни бироз орқага суриб, кўришганда ҳал қилишни авзал билинг. Чунки, биринчидан, кўришиб гаплашганда инсоннинг хатти ҳарактларидан ёлғон билан чиннинг фарқини билса бўлади. Иккинчидан, қаттий қарорларингизга фарзандингиз аъмал қилишини хоҳласангиз кўришганда юзига ва кўзига қараб гапиринг. Шунда у сизнинг таъсирингизни сезади. Учинчидан, телефон орқали ўртадаги меҳрни ҳис қилиш алоқаси узилиб қолади, болангиз доим сизнинг қарорларингизда сизни ҳис қилиб туриши керак. Бу жараён эса масофа қанчалик узоқ бўлса шунча пасаяди.

Лекин, ҳозирги кун ўсмирлик давридаги йигит-қизларнинг кўпчилигида эса телефонга боғлиқлик жуда авжига чиққан. Биз ота-оналар буни олдини олишга қанчалик уринмайлик, уларни бошқаришга қийналамиз. Чунки, бу телефонга ўта даражада қизиқиш, ёш хусусиятларига ва  психологик ҳолатларига боғлиқ жараён ҳисобланилади.

Ўсмирларнинг ёш хусусиятларига боғлиқ психологик портретида мантиқий тафаккур ривожланган, лекин айрим ҳолларда мустақил фикр билдиришга қийналадиган, интеллектуал қизиқувчанлик жуда сезиларли равишда намоён бўладиган, шахс сифатида ўзини англаш жараёни давомий давом этадиган, таъсирчан, физиологик жиҳатдан гармонлари кучли ривожланишдаги шахс сифатида намоён бўладилар. Бунда келиб чиқадики, мантиқан ўйлаб иш кўришни истасалар ҳам баъзи пайтларда қаттийликлари етишмайди, мустақил фикрлашга қийналадилар, лекин шу билан бирга ҳар нарсага қизиқувчанликлари ва билим олишга эҳтиёжлари кучли бўлганликлари сабабли маълумотлари тўғри ёки нотўғри эканлигига қараб ўтирмасданоқ хеч қандай филтрларсиз мияларига қабул қилиб олаверадилар. Бундай холатни яратишда эса энг ёрдамчи сифатида уларга телефон келади. Чунки телефонда маълумотлар чегарланмаган агар у интернетга уланган бўлса ундан ҳам бу хусусият кучаяди.

Керак ва керак эмас ахборотларни саралашга қийналаётган бола хамма ахборотни бирга қабул қилаверади ва асосийсини хотирада сақлашга қийналади. Шунинг учун болангизга ахборотни саралашга ўргатинг! Унга керак эмас ахборотлар уни фақат миясини банд қилишини ва керакли маълумотларга жой қолмаслигини тушунтиринг! Масалан, унинг қоблиятлари бўйича қизиқаётган маълумотларни кўпайтиришга ёрдам беринг. Телефонига шу фаолиятини такомиллаштиришга ёрдам берувчи мобил иловалар ва интернет сайтлари билан ишлашни ўргатинг. Қизиқарли бадиий электрон китобларни сақлашни ва ундан фойдаланишга нисбатан қизиқиш уйғотинг! Уларни чегаралаб эмас, маълумотни саралашни керак ва керак эмас га ўргатиб телефондан самарали фойдаланишни ўргата оласиз.

Бу даврдаги болалар хусусияларидан яна бири бу маконий автаномия, яъни ўзи ёлғиз қолишни яхши кўриш. Улар шунинг учун ҳам ёлғиз қолишни ва телефон орқали мулоқот қилишни, мусиқа эшитишни радио эшитишни яхши кўрадилар. Буни сиз тўғри тушунишингиз керак.Чунки бу уларнинг эҳтиёжи. Фақат, меъёрга риоя қилишни ҳар ишни ўз вақтида бажариш иш ва ўқиш фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим эканлигини тушуна олса бўлди. Чунки, эҳтиёжларни меъёрини яхши билган инсонлар жамиятда яхши ютуқларга эриша оладилар. Буни уларга ўргатинг!

Шу билан бирга улар эҳтиросга берилувчан смслар ва ёзишмалар орқали ўз ҳиссиётларни тасвирлаш жуда осон бўлиб қолган. Телефонда эса бундай имкониятларнинг барчаси бор. Сиз телефондан фойдаланиш маданиятини ўргатиш орқали буни тизимга сола олсангиз бўлади. Масалан, Кечқурун 21 00 дан кейин бошқа шахсни безовта қилиш, 5 минутдан ортиқ сўзлашиш ва ҳохлаган вақфтда кўп маротаба бир инсонни бир кун ичида безовта қилавериш инсонинг маданиятсизлигини кўрсатиши ҳақида айтинг.

Дўст орттириш эҳтиёжи ҳам бу ёшда кучли намоён бўлади. Улар дўсти ишончли бўладими, бир кунлик бўладими ёки уни алдайдими уларга фарқи йўқ барибир дўстларини кўпайтириш эҳтиёжларини чеклай олмайдилар. Йиллар ўтгани сари уларни саралай бошлайдилар. Лекин, айнан шу ёшда дўсларининг кўп бўлиши ўзларига бўлган ишончни орттиришларида ва жамиятга кириб боришларида керакли вазифани бажаради. Дўстларни кўпайтиришнинг энг қулай йўли эса яна шу телефон билан боғлиқ. Улар телефон орқали бемалол янги дўстлар орттирадилар. Уларнинг ота-оналар биладиган ва билмайдиган телефон орқали мулоқот қиладиган дўстлари қааааанча.....Шунинг учун доим огоҳликни йўқотмасдан, фарзандингиз ишончидан чиқмаган ҳолда уларни дўстларини доим суриштириб туринг ва улар билан қандай сабабларга кўра дўст бўлаётганидан ҳабардор бўлинг. Буни бажаришда ўҳил болалар учун оталарнинг ўрни ва роли катта, чунки йигитларни дўст танлашларида оталар ўз тажрибаларини ўртоқлашса ишончлироқ бўлади. Қиз болалар учун эса сиз катта ўрнак вазифасини бажаришингиз мумкин.

Билолова Замира Бахтияровна - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази илмий ходими, психолог.