Илмий ходимларни ҳамкорликка таклиф қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази қуйидаги мавзуларда тадқиқотлар олиб боради:

  1. Ўзбекистонда суициднинг сабаблари, омилларини ўрганиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  2. Ёшлар орасида соғлом маънавий муҳит, қадриятлар ва ҳаётий мақсадлар шаклланиши масаласи: муаммо ва ечим;
  3. Оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш;
  4. Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш;
  5. Оғир турмуш шароитида қолган шахсларга мўлжалланган ижтимоий мослашув марказлари ва “Ишонч телефонлари” тажрибасини ўрганиш ва фаолиятини такомиллаштириш;
  6. Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўравонлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш бўйича тадқиқот;
  7. Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, низолашиш арафасида ва низоли вазиятда бўлган оилалар билан ишни ташкил қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш. 

Ушбу йўналишларда фаолият олиб бориш истагидаги номзодларга қуйидаги талаблар белгиланган:

  1. Олий маълумот (магистратура), илмий даража мавжудлиги қўллаб-қувватланади;
  2. Иш тажрибаси – 5 йил;
  3. Ўзбек ва рус тилларини аъло даражада билиш, инглиз тили билими қўллаб-қувватланади;
  4. Фаолият соҳалари: социология, тиббиёт, психология, педагогика, журналистика. 
  5. Ойлик маош шартнома асосида белгиланади

Мурожаат учун:

e-mail: pr@oilamarkazi.uz

тел:+99871 2394359 (раб); +99890 1888537(сот)

Мутахассис:  Дамира Мирзахалилова