КУН ТАРТИБИДА – ТАДҚИҚОТЛАР, МАЛАКА ОШИРИШ НАТИЖАЛАРИ ВА СТАРТАПЛАР

Бугун “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида Илмий-услубий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида – тадқиқотлар бўйича ҳисоботлар, хориждаги стажировка натижалари бўйича тақдимотлар ҳамда докторлик диссертацияларининг амалий аҳамиятини кўриб чиқиш.

Айтиб ўтиш жоизки, яқинда олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда “Оила” маркази ходимлари Бишкекда “Ёшларни жинсий маданият ва репродуктив саломатликка ўргатиш” дастури бўйича ёзги мактабни ўтишди. Бошқа гуруҳ машҳур олим ва амалиётчи медиатор Татьяна Дронзинанинг таклифига кўра Болгарияда медиация бўйича курсларда қатнашди. Мазкур курс тингловчилари ўз маърузалари ва режалаштирилаётган лойиҳаларини тақдим қилиб, бу орқали оилалар билан ишлаш борасида эгалланган янги билим ва кўникмаларни намоён қилишди. 

Илмий-методологик кенгаш жуда қизғин кечди. Мунозалар давомида лойиҳа якунлари бўйича тадқиқот натижалари, турли фокус-гуруҳга мослаштирилган ижтимоий сўровномалар ўтказиш методлари, ёш олимларнинг стартап ғоялари ҳамда тадқиқотчиларнинг докторлик диссертацияларининг амалий аҳамиятини муҳокама қилинди.

Йиғилиш натижаларига кўра мутахассислар, “Оила” маркази ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ҳисоботлари қабул қилинди, олиб борилаётган лойиҳалар бўйича методик қўлланма ва тавсиялар тасдиқланди.