РАХИМЖОН ХОЛМИРЗАЕВ ОИЛАСИ ВИЛОЯТГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Чорток педагогика коллежи концерт залида “Ибратли оила” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловнинг ҳудудий боскичларида юқори кўрсаткичга эришган Бозорбоши, Янгиобод, Бештол МФЙлардан қатнашган ибратли оилалар танловнинг 4 та шарти бўйича беллашдилар.

Иштирокчилар оиладаги анъана ва кадриятларни акс эттирган видеотақдимоти, тезкор савол-жавоблардан иборат викторина саволлари, “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусида саҳна кўринишларини ижро этиш шартлари бўйича беллашдилар. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими ташаббуси билан туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман ФХДЁ бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва Чортоқ педагогика коллежи билан ҳамкорликда ўтказилган кўрик-танлов якуни бўйича 1-ўринни “Энг тадбиркор ибратли оила” номинацияси бўйича Бозорбоши МФЙдан Рахимжон Холмирзаев оиласи, 2-ўринни “Энг ибратли аҳил оила” номинацияси бўйича Янгиобод МФЙдан Илёсхон Болтабоев оиласига, 3-ўринни эса “Энг ҳунарманд ибратли оила” номинацияси бўйича Бештол МФЙдан Хамидахон Хакимбекова оиласи эгаллади.

Танлов ғолибларига туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Адолат” партияси туман Кенгаши, туман “Оила” марказининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тумандаги 14 -МТМ тарбияланувчилари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчилари диққатига сазовор бўлди. Тадбирда тумандаги нотинч ва ночор оилалар иштирок этди. Намойиш этилган саҳна кўринишлари турмушда учрайдиган муаммолар ва уларни ечимларини очиб беришга йўналтирилган эди ва ҳаммага сабоқ бўлди.