ҲИНДИСТОНЛИК АЁЛЛАР ҲАҚИДА СУМЕДХА ДУТТА НИМА ДЕЙДИ?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига ташриф буюрган Панжоб марказий университети профессори Сумедха Дутта “Оила” маркази мутахассислари ва журналистлар учун “Ҳиндистонда аёлнинг роли” мавзусида тақдимот ўтказди.

Профессор ўз маърузасида Ҳиндистонда турфа маданиятлар қамраб олингани учун аёлга мамлакатнинг турли жойларида муносабат ҳар-хиллигини келтириб ўтди. Шунингдек, у давлат томонидан аёлларга тенг ҳуқуқлар бериш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамасдан, бу баъзи ҳолларда кутилган натижани бермаётганини, бундан аёллар жабр чекаётганини таъкидлаб ўтди. “Бироқ Ҳиндистон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бир нечта халқаро ташкилотларга аъзо, — деди профессор, — улар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳиндистонлик аёлларнинг жамиятда тутган ўрнини яхшилашга қаратилгани қувонарлидир. Ўзбекистонлик аёлларнинг оиласида ва жамиятда тутган ўрнига эса, ҳавас қилмай иложимиз йўқ.

Профессорнинг “Оила” маркази мутахассислари ва журналистлар билан учрашуви қизғин муҳокамалар, савол-жавобларга бой бўлди.