БИЗ ИШОНЧНИ ОҚЛАЙМИЗ

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасидаги таълимни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида жами 132 соатлик семинар машғулотларида иштирок этиб, 7 июнь куни тренер сифатида сертификатни қўлга олдик. Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети раҳбарияти, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Саша Грауманн ҳамда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Моҳира Холиқовалар  иштирок этди.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасидаги таълимни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 2018 йил октябрь ойида “Ижтимоий соҳа амалиёти асослари” деб номланган  2019 йил февраль ойида “Болани ҳимоялаш” ва “Болалар ва оилалар билан ижтимоий иш амалиёти” ҳамда июнь оийда “Ижтимоий иш амалиёти” мавзуларида ташкил этилган амалий тренинглар республиканинг турли  вилоятлари олий таълим муассасалари илмий ходимлари ва ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларида катта таассурот қолдирди.

— Ўзбекистонда биринчи ижтимоий иш ходимлари тренерлари сифатида фаолиятини давом эттирадиган қалдирғоч битирувчи тингловчилармизга ишонамиз. Зеро, ҳар бир соҳадан  келиб иштирок этган тренерлар аввало, инсон олий қадрият эканлигини ҳис эта оладиган тажриба ва билимга, кўникма ва малакага эга, —деб ишонч билдиради ташкилотчилардан бири Диана Исаева.

Мазкур йўналишда олган билим ва кўникмаларим, ўрганганларимни марказ ҳузуридаги махсус ўқув курсларида  хотин-қизлар  билан ишлаш ва оилада маънавий –ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассисларига ижтимоий иш амалиёти бўйича белгиланган дастур режа асосида машғулотлар ўтдим.

Тренингларда  тренерлар — Тимоти Хант ҳамда Людмила  Кимларнинг инновацион услубда ўтган машғулотларидаги мавзулардан, электрон вариантда тақдим этилган материаллар ва тарқатма материаллардан фойдаланишимиз, ижтимоий иш  соҳасида фаолият юритаётган тингловчиларимизда бу борадаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашда хизмат қилиши шубҳасиз. Бинобарин, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, бола руҳияти шикастланишининг скрининг қилиш, муаммони баҳолаш ва  мижознинг кучли томонларини кўра билишда оддий ва самарали усулларни амалиётга тадбиқ этиш ҳам иш самардорлиги оширади.

Моҳира Шакарова,«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Бухоро вилоят бошқармаси ҳузуридаги махсус  ўқув курслари бош мутахассиси