ХАЛҚАРО ФОРУМДА ОИЛА МАСАЛАЛАРИ

Наманган вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Молия вазирлиги, “Оила” маркази Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда “Doing business with Namangan” мавзусида халқаро форум ташкил қилди. Унга дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан меҳмонлар ташриф буюрди.
Шу куни “Оила” маркази ходимлари меҳнатсеварлиги, масъулияти ва касбига бўлган садоқатини намоён қилган ҳолда тадбирда фаол иштирок этишди. Келган меҳмонларга марказ ҳақида тушунчалар берилди. Келажакда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ҳиндистон, Беларус, Миср, Италия каби давлатлардан келган меҳмонлар ўз мамлакатлари ҳақида маълумот беришди.
“Оила” маркази билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида келишиб олинди. Оила мавзуси ҳар бир давлат учун жуда муҳим, сиёсатнинг устувор йўналиши эканлиги тадбир давомида бир неча бор таъкидланди. Бу борада илғор ва ижобий тажрибани алмашиш, мавжуд муаммолар бўйича фикр ва таклифларни тинглаш барча давлат вакиллари учун жуда керакли ва фойдали жараён бўлди.