Оилалар учун ишонч телефони ишга тушди

Яқинда мураккаб шароитда қолган оилалар учун ишонч телефони ишга туширилди. Қайд этиш лозимки, мазкур ишонч телефони орқали қийин аҳволда қолган оила аъзоларига ҳуқуқшунос ва психологлар бепул профессионал ва малакали хизмат кўрсатади.

«Ишонч телефони» хизмати Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Маркази қошида ташкил этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба - шанба кунлари 08.00 дан 20.00га қадар фаолият юритади.

 

Ишонч телефони: +99 897 137 24 24

Ҳуқуқшунос: +99 897 137 26 26

Психолог: +99897 137 27 27