Бугунги кун оилалари қай даражада муваффақиятли?

“Оила” маркази тадқиқотлари доирасида яна бир хусусият оилаларнинг муваффақиятлилик даражаси аниқланди.

Тадқиқотда Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи 1 дан 15 йилгача турмуш қурган оилалар иштирок этдилар. Уларга оиланинг муваффақиятлилик даражасини аниқлашда ўз оилаларидаги эр-хотин, қайнона-келин, яқин қариндошлар орасидаги шахслараро муносабатлар, оиланинг иқтисодий таъминланганлик даражаси ҳамда оилада фарзандлар тарбиясига нисбатан баҳолаш вазифаси қўйилганда, қуйидаги натижалар олинди.

Унга кўра, 51,6% жуфтликлар ўз никоҳини муваффақиятли деб хисоблашса, 25,8% и бирмунча муваффақиятли, 13,7% муваффақиятсизга яқинроқ ва 8,9% и муваффақиятсиз деб хисобламоқдалар.

Бу вазият 8,9% оилаларга ўз вақтида ёрдам чоралари кўрсатилмаса уларнинг оилалари ажрашиш эҳтимоли юқорилигини, 13,7% ва 25,8% оилаларда муаммолар борлигигини кўрсатади.

Бу эса, оила билан иш олиб борувчи давлат ташкилотлари огоҳ бўлишларини оилалар билан ишлашда ажрашишгача олиб борувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаб, биргаликда зарур чораларни кўришларини талаб этади.

Зеро, тузилган ҳар бир оиланинг оила аъзолари томонидан муваффақияти деб тан олиниши, унинг мустаҳкам ва барқарор бўлишини таъминлайди, замонавий ва намунали оилалар сафини янада ортишига хизмат қилади.

 “Оила” маркази матбуот хизмати