“ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИНГ ВАЗИФА ВА БУРЧЛАРИ НИМЛАРДАН ИБОРАТ?

“Ибратли оила” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари – эл-улус ҳурматини қозонган намунали оилаларимизнинг масъулиятли вазифа ва бурчлари нималардан иборат бўлиши лозим, деган савол барчани қизқтиради, албатта.

Оилаларда миллий, маънавий-ахлоқий, асрий эзгу қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, уларни ёш авлодга етказиш ишларида ташаббускор бўлиш;

- ўғил-қизларимизда ёши улуғларга ҳурмат, ватанпарварлик, камтарлик, ўзини жамиятда муносиб тутиш ҳамда кекса авлодга ҳурмат-эътибор туйғуларини кучайтириш;

- ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларнинг санъат ва спорт турларига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш;

- фарзандларимизнинг онг-шуурига меҳнатсеварлик кўникмаларини сингдириш ва уларни тадбиркорликка жалб этиш;

- оилада “бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган эзгу тамойилга риоя этиш, “Ота-оналар университети” ҳамда маҳалладаги “Яраштириш комиссия”лари ишида фаол иштирок этиш;

- бошқа оилалар фарзандлари тарбиясига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилаларни маънан қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими, меҳрга ташна етим болаларга эътибор қаратиш ёки уларни фарзандликка олишни тарғиб қилиш, кези келса, намуна бўлишда маҳалла-кўйни жалб этиш;

- ибратли оила сифатларини бошқа оилаларга ўргатиш, аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳисса қўшиш;

- маҳаллада ободончилик ишларини ташкиллаштириш каби савоб ишларни амалга ошириш орқали маҳалладаги ибратли оилалар сонини кўпайишига бевосита ҳисса қўшиш каби вазифаларни бажаришда ташаббускор бўлишлари оилалар мустаҳкамлигини янада оширишда катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Д. Тошмуҳамедова кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларини қутлар экан, жумладан шундай деди: “Мен ишонаманки, сиз, муҳтарам ибратли оилаларнинг соҳиб ва соҳибалари, мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, замонавий намунали оилани ривожлантиришда бизнинг энг яқин кўмакчимиз, маслаҳатгўйимиз ва яқин ҳамкоримиз бўлиб қоласизлар”.

 

ИБРАТЛИ ВА БАХТИЁР ОИЛАЛАР САФИ КЕНГАЯВЕРСИН!