“ИБРАТЛИ ОИЛА” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ -2019 ЙИЛ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Оилавий қадриятларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-маърифий тадбирлардан бири бу – “Ибратли оила” республика кўрик-танловидир. “Ибратли оила” республика кўрик-танлови бу йил иккинчи бор “Оила”илмий амалий-тадқиқот маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилмоқда.

Кўрик-танловнинг асосий мақсади – оилани мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишдир.

“Ибратли оила” танловининг Республика босқичига ҳудудлардан 14 та оиланинг ҳужжатлари тақдим этилди. Якунловчи босқичда ҳудудлардан келган оилалар:

Қорақалпоғистон Республикаси, Кегайли тумани Женгис Жалалов ва Минайым Дошимовалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ЖАМОАТ ИШЛАРИДА ФАОЛ ОИЛА»;

Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Рўзивой ота Ўтанов ва Санобархон ая Маманазаровалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ МАЪРИФАТЛИ  ОИЛА»;

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Тўхта ота Хожиев ва Майрам ая Шариповалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ФИДОЙИ ОИЛА»;

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Икром Эрматов ва Шахрибон  Тоғаевалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ИНСОНПАРВАР ОИЛА»;

Қашқадарё вилояти Дехқонобод тумани Соламат Жўраев ва Сожида Норбоевалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ТИББИЙ МАДАНИЯТИ ЮКСАК ОИЛА»;

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Шахриддин Хожиев ва Олия Сидиковалар оиласи  «ЭНГ ИБРАТЛИ КИТОБХОН ОИЛА»;

Наманган вилояти Косонсой тумани Баҳромжон Мурадов ва  Маъмурахон Султоновалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ САХИЙ ОИЛА»;

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Хусниддин Норматов ва Абад Таджиевалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ТАДБИРКОР ОИЛА»;

Сирдарё вилояти Гулистон тумани Закир Аккулов ва Мавлуда Аккуловалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСКОР ВА ФАОЛ ОИЛА»;

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Ахмад Тухтаев ва Зулфия Тухтаевалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ САНЪАТСЕВАР ОИЛА»;

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Аъзам Исмаилов ва Гулнора Исмоиловалар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ИННОВАЦИОН, ЗАМОНАВИЙ ОИЛА»;

Фарғона вилояти Учкўприк тумани Мирзақосим ва Гулчехра Сиддиқовлар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ АҲИЛ ОИЛА»;

Хоразм вилояти Урганч шаҳар Хасанбой ва Холжоной Рўзметовлар оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ УЛУҒЛАГАН ОИЛА»;

Тошкент шаҳар Шойхонтохур тумани Акмал Исакович  ва  Матлуба Исмоиловна Ражабоваларни оиласи «ЭНГ ИБРАТЛИ МАЪНАВИЯТИ ЮКСАК ОИЛА» номинациялари бўйича тақдирландилар ҳамда “Оила” маркази ва ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 

ИБРАТЛИ ВА БАХТИЁР ОИЛАЛАР САФИ КЕНГАЯВЕРСИН!