“ИБРАТЛИ ОИЛА” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази томонидан “Ибратли оила” кўрик-танловининг республика босқичини тантанали ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди.

Қайд этиш зарурки, оилавий қадриятларини ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва ажрашишларнинг олдини олишга қаратилган маърифий тадбирларлан бири бу – “Ибратли оила” республика кўрик-танловидир.

Ушбу танловда 70 мингга яқин оилалар иштирок этди. Унинг тантанали натижалари 2019 йилнинг ноябрь ойининг иккинчи декадасида эълон қилиш режалаштирилган.

Ғолибларга ва номинацияга эга бўлган оилаларга “Оила” маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Сўнги бир йил ичида “Оила” маркази аҳолининг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишига доир масалаларни комплекс тадқиқ этиш, ажрашишларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, нотинч ва низоли оилалар муаммолари ечимини топишга қаратилган 13 та илмий-амалий тадқиқот ишларини ўтказди. Бу ўринда мамлакатимиздаги мавжуд 8,3 миллиондан зиёд оиланинг 2 миллиондан ортиғи ёш оилалар эканига алоҳида аҳамият қаратилди.

“Оила” маркази веб-сайти ва республика оммавий ахборот воситаларини кузатиб боринг.

“Оила” маркази матбуот хизмати