ЖАМИЯТДА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРАЙЛИК!

Бугун, 2019 йилнинг 29 октябрь куни Тошкентда “Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик дастури” муҳокамаси бўйича республика миқёсида виедоселектор шаклида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маҳалалар кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Видеоселекторда ҳамкор ташкилотлар томонидан Мурожаатнома қабул қилинди. Унда оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли иллатларга барҳам бериш, оилавий ажрашишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган муҳим вазифалар ва истиқболда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Анжуманда маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил октябрь–декабрь ойларига мўлжалланган Ҳамкорлик дастури тасдиқланди.

Дастурга биноан, жамоат ташкилотларининг республика, вилоят ва туман даражасидаги раҳбарлари учун ҳамкорлик масалалари бўйича бир кунлик ўқув-семинари ўтказилади. Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш услубиёти бўйича видеодарсликлар тайёрланади. Мазкур дастурда оила масалаларига алоҳида урғу бериб ўтилган.

Видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳамедова сўз олиб, жумладан шундай деди: “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг оилаларни бахтли қилиш – бу бутун жамият, давлатни мустаҳкам қилиш ва иродали, билмли, фидойи ёшларни вояга етказиш демаклиги ҳақида куйинчаклик билан айтган сўзларида, бешак, ўзига хос теран маъно бор. Зеро, оила юртимизнинг муқаддас ва мустаҳкам қўрғони бўлмоғи лозим.

Оила – мўъжаз ватан, демак, фарзандларимиз мана шу муқаддас мавода ўсиб-улғайиши, илм чўққиларини эгаллаши, ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбияланиши лозим. Бундай фарзанд ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам аҳд-паймонда қатъий туради, эл-юрт фаровонлиги йўлида фидойи бўлади, она тупроқ шаънини улуғлайди. Модомики, фарзандларимизни етук инсон бўлиб вояга етишини истар эканмиз, улар намунали ва замонавий оилада камол топиши ҳақида қанча ғамхўрлик қилсак ҳам кам”.

Қайд этиш зарурки, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Видеоселектор давомида Д.Тошмуҳамедова нотинч ва низоли оилалар муаммоларини ҳал этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларига иштирокчилар эътиборни қаратиб, шундай деди: “Бугунги замоннинг шиддати ҳам, талаби ҳам ўзгача. Бугун замон биздан оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига чуқур илмий ёндашувни, муаммолар ечимида инновацион усулларни қўллашни, соҳада илмий-тадқиқот муассасалари ва жамоат ташкилотлари билан яқин амалий ҳамкорликда иш олиб боришни талаб этмоқда. Фақат шундагина нотинч ва низоли оилалар муаммоларини ҳал этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оила мезонлари, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишимиз мумкин”.

Сўнгги бир йил ичида Марказ аҳолининг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишига доир масалаларни комплекс тадқиқ этиш, ажрашишларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, нотинч ва низоли оилалар муаммолари ечимини топишга қаратилган 13 та илмий-амалий тадқиқот ишларини ўтказди. Бу ўринда мамлакатимиздаги мавжуд 8,3 миллиондан зиёд оиланинг 2 миллиондан ортиғи ёш оилалар эканига алоҳида аҳамият қаратилди. Оилалар билан ишлаш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг замонавий усуллари ва илмий асосланган тавсиялар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика маҳалалар кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, каби ташкилотлар билан биргаликда амалиётда қўлланилмоқда”.

Ҳозир “Оила” маркази томонидан оилавий қадриятларини ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва ажрашишларнинг олдини олишга қаратилган маърифий тадбирларни ўтказиб келмоқда. Шундай тадбирлардан бири бу – “Ибратли оила” республика кўрик-танловидир. Ушбу танловда 70 мингга яқин оилалар иштирок этди. Унинг тантанали натижалари 2019 йилнинг ноябрь ойининг иккинчи декадасида эълон қилинади. Ғолибларга ва номинацияга эга бўлган оилаларга “Оила” маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

“Оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва ажрашишларнинг олдини олиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик дастурига мувофиқ “Оила” маркази мазкур танлов тарғиботи давомида республика, вилоят ва ҳар бир туман даражасида “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг” мавзусидаги учрушувлар, давра суҳбатлар, телекўрсатувлар, махсус репортаж ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Тарғибот тадбирларида ҳамкор ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда, жумладан:

– намунали оилаларнинг ўзига хос оилавий қадриятларини ёш оилалар, оила қуриш арафасида турган йигит-қизлар ўртасида кенг тарғиб этишга қаратилган телекўрсатув ва мақолалар ижтимоий роликлар тайёрланади;

  • “Оила ва жзамият фаровонлиги – тараққиёт омили” мавзуида аҳоли билан, жумладан маҳаллаларда учрашувлар ўтказилади;
  • “Оилаларда тотвуликка эришамиз!” шиори остида “Маслаҳат” акцияси кабилар ташкил этилади, дея қайд этди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳамедова.

Замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқот натижалари бўйича Замонавий оиланинг модели ишлаб чиқилди ва республика, шаҳар ва кишлоқлар кесимида кенг тарғиб этилмоқда.

Ҳозирда “Оила” марказининг ҳудудий бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари томонидан 2 млн. 966 мингдан зиёд намунали оилалар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилган.

Қайд этиш зарурки, Марказ томонидан оилавий қадриятларни мустаҳкмлаш, ажрашишларни олдини олиш мақсадида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари амалиётга жорий этилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Жумладан, Марказ томонидан республиканинг вилоят ва туман марказларида 137 та инновацион мактаб фаолият олиб бормоқда. Уларнинг фаолиятига 400дан зиёд мутахасислар жалб этилиб, ҳозирга қадар 20 мингдан зиёд  жуфтлик ёки қарийб 40 минг нафар бўлғуси келин-куёвлар ўқитилди. Мактабларда психология, тиббиёт, дин, иқтисод, ҳуқуқшунослик ва маънавият соҳасидаги экспертлар иштирокида замонавий усуллардан фойдаланилган ҳолда машғулотлар ўтказилиб, янги оила қураётган ёшларга оила маданияти, ота ва она бўлиш  маъсулияти, оилавий можароларни олдини олиш каби масалалари бўйича маслаҳатлар берилди, урф-одат ва миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти тушунтирилди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан “Оила” марказининг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган Махсус ўқув курсларида оила билан ишловчи кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилиди. Мазкур ўқув курсларида 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида Марказнинг раҳбар-ходимларидан ташқари, фуқаролар йиғинларининг яраштириш комиссияси раислари ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, умумтаълим мактабларининг психологлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари, патронаж ҳамширалари, профилактика инспекторлари каби 6 минг 440 дан зиёд мутахасислар қайта тайёрланди ва малакаси оширилди.

Кексаларимиз, оила бузилса, арш-олам ларзага келади, дейишади. Оила бузилса, бу – қанча ёлғиз аёл ва тирик етим болалар кўпаяди, деганидир.

Ажрашиш ёқасига келиб қолган 25 934та оилалар билан якка тартибда иш олиб борилди ва яраштириш чоралари кўрилди. 2019 йил 9 ой давомида ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган манзилли ишлар натижасида 20 минг 820 та эр-хотин яраштирилди, 32 минг нафардан зиёд вояга етмаган болаларнинг ярим етимликдан сақлаб қолинди.

 

“Оила” маркази матбуот хизмати