ПРЕСС-ТУР ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан 2019 йилнинг 23-24 октябрь кунлари Навоий ва Бухоро шаҳарларидаги “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаб”ларига пресс-тур ўтказилмоқда.

Бугун, 24 октябрь куни, Бухоро шаҳрида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да бир кун” мавзуидаги пресс-тур куннинг иккинчи қисмида ҳам қизиқарли давом этди. Мухбирлар “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”ни битириб турмуш қурган жуфтликлардан интервьюлар олдилар ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Қайд этиш лозимки, Бухоро вилоятидаги оилалар сони – 503.155 тани ташкил этади, шулардан 176.586 таси ёш оила ҳисобланади. Намунали оилалар сони – 340701та, ибратли оилалар16200 тани ташкил этади.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтган тўққиз ой давомида “Фаровон оиланинг бунёдкори бўлайлик!” шиори остида умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежларида, корхона ва маҳаллаларда жами 614 та тарғибот тадбирларини ташкил этилди.

Бухоро шаҳрида 1000 киши киши қатнашган “Биз соғлом оиламиз” шиори остида юир ҳафталик марафон ташкил этилди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила» маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.  “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаб”лари “Оила” маркази томонидан замонавий оилани ривожлантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот натижалари асосида ташкил этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши ижобий натижалар бермоқда.

Пресс-тур якунида журналистлар учун қадимий Бухоронинг қадимий ва машҳур қадамжоларига зиёрат ташкил этилди ва  бу муқаддас заминда айниқса, сўнгги уч йилда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар,  яратувчанлик намуналари меҳмонларда олам-олам таассурот ўйғотди. Бундай буюк тарихга эга бўлган муқаддас замин ёшлари ҳам албатта шу юртга мос ҳолда бахтиёр оила барпо этишларига шубҳа йўқ.

Бухоро вилояти бўлғуси келин-куёвларига фақат ва фақат бахтли ва мустаҳкам оилани барпо этишингизда тилакдошмиз !

Шу билан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан 2019 йилнинг 23-24 октябрь кунлари Навоий ва Бухоро шаҳарларидаги “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаб”ларига уюштирилган пресс-тур ўз ниҳоясига етди.

 

 “Оила” маркази матбуот хизмати