ИСТИҚЛОЛДА ШУҲРАТ ТОПГАН АЁЛЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Бухоро вилояти бошқармаси Пешкў тумани бўлими раҳбари Санам Жумаева Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Хоразм вилояти бошқармаси Боғот тумани бўлими раҳбари Машарипова Барчиной Козимжоновна ҳам Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Барчиной Машарипова ҳамда Санам Жумаевани мукофотлар билан самимий табриклаб, оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила-соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш, оилавий қадриятларни сақлаш, ёшларни билимли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш, замонавий намунавий оила мезонларини тарғиб қилиш борасида амалга ошириб келаётган фаолияти учун миннатдорчилик билдиради.

 

“Оила” маркази Матбуот хизмати