НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР – ҲАММАГА АНДОЗА

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Қашқадарё вилоят бошқармаси, вилоятдаги Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Ички ишлар бошқармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси билан ҳамкорликда республика “Ибратли оила” танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда 15 та шаҳар (туман) “Ибратли оила” танловида биринчиликни қўлга киритган оила вакиллари беллашишди. 3 та туман (шаҳар) оилалари 1-2-3-даражали дипломни қўлга киритишди. Бунда 3-даражали диплом эгаси Миришкор тумани Нуриддиновлар оиласи, 2-даражали диплом соҳиби Қарши шаҳар Юлдошевлар оиласи ва 1-даражали диплом Дехқонобод туманидан Жўраевлар оиласига насиб қилди. Қолган иштирокчилар ҳар хил номинациялар бўйича тақдирланди.

Айтиб ўтиш жоизки, тадбир оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди. Бундан мақсад ҳамма учун ибрат бўлган оилалар ҳаётини кенг тарғиб қилиш, бошқа оилаларни ҳам уларга тақлид қилиш ва бахтли оила қуришга чорлашдир.

 “Оила” маркази матбуот хизмати