ИЛМИЙ НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

“Poytaxt” бизнес-марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг илмий-услубий ва мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибига икки диссертантнинг ишини амалиётга тадбиқ қилиш ҳақида далолатнома тақдим этиш ҳамда социология фанлари доктори Т.Матибаевни профессор илмий унвонини олишга тавсия бериш масалалари қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти ёш олими Ғ. Икматуллаев “Ҳарбий хизматчилар оилаларини мустаҳкамлашнинг педагогик-психологик жиҳатлари: назария ва амалиёт” деб номланган диссертация ишидан келиб чиққан хулосаларни тақдим қилди.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарори юртимизда ҳарбийларга давлат томонидан қандай  катта эътибор берилаётганининг нишонасидир. Зеро, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги ҳарбийларнинг иш самарасига боғлиқ , – дейди ёш тадқиқотчи.

Тадбир якунида социология фанлари доктори Т.Матибаевга профессор илмий унвонини бериш тавсиясини ҳамма маъқуллади.

 

“Оила” маркази матбуот хизмати