ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот Маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этишда халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб бормоқда.

Жумладан, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури доирасида оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуклари ва гендер тенглиги масалалари буйича Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик меморандуми доирасида хамда медиация институтини ривожлантириш буйича чора-тадбирлар режасига кўра, Халқаро тараққиёт агентлиги экспертларининг Тошкентга амалий ташрифи кўзда тутилган.

Мазкур ташриф доирасида 2019 йилнинг 28-30 август кунлари АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги экспертларнинг “Оила” маркази ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида медиация соҳасида мутахассислар тайёрлашга бағишланган амалий тренинг бўлиб ўтади.

Тренинг давомида “Оила” маркази мутахасислари оиладаги низоларни бартараф этишнинг альтернатив усуллари, медиация асослари, медиация тамойиллари, медиаторнинг касбий этикаси, супервизия, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлишади.

 

Марказ Матбуот хизмати