ФАРОВОН ОИЛАНИНГ БУНЁДКОРИ БЎЛАЙЛИК!

Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати маданият саройида «Фаровон оиланинг бунёдкори бўлайлик!» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимликлари, ҳамкор ташкилотлар, олимлар, ижодкорлар, сиёсий партия вакиллари, ибратли оила ҳамда «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» тингловчилари иштирок этишди.

 «Оила» марказининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирда «Энг ибратли оила», «Энг фаол ҳамкор ташкилотлар» ва «Энг фаол журналист» номинациялари ғолиблари тақдирланди.

Марказнинг Тошкент вилояти бошқармасида жорий йилнинг биринчи чорагида асосий эътибор оилавий ажримларга қаратилиб, 774 та ажрим ёқасида турган оилаларнинг 90 фоизи яраштиришга эришилди. Бу билан жамиятда 974 нафар боланинг ярим етим бўлишининг олди олинди.

Бугунги кунда вилоятда 1010 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд, унда 807882 та оила истиқомат қилади.

 «Оила» маркази томонидан вилоятда оилаларни ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровнома ташкил этилди ва унда 3000 дан ортиқ респондент иштирок этди.

Мазкур илмий тадқиқотлар орқали аҳолининг тиббий, коммунал, уй-жой, иш билан бандлик ва бошқа шу каби оилавий муаммолари ўрганилиб, шунга мувофиқ ёрдамлар кўрсатилди. Бу ҳақда мутасадди ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Ҳамкор ташкилотлар билан мазкур масалаларга ўз вақтида ечим топишга эришилмоқда.

Умида МАНСУРОВА,
Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг
Тошкент вилояти бошқармаси мутахассиси