“МЕНИНГ КЕЛИНИМ ТАЛАБА”

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Арнасой туман бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида "Менинг келиним талаба" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 14 нафар қайнона иштирок этди.

Мактаб амалиётчи психологлари олиб борган тренинг машғулотида дастлаб қайноналарга талаба келинларнинг вазияти,  муаммолари таъсирчан йўл билан тушунтириб берилди. Сўнг уларга келин билан тил топишиш ва ҳар икки томонга ҳам қийин бўлмайдиган тарзда йўл тутиш сирлари ўргатилди. Оилани сақлаб қолиш, тотувликни қарор топдириш бир кишининг қўлидан келмайди. Шу боис, қайноналар билан ўтказилган тренинглар кейинчалик талаба келинлар ўртасида ҳам ўтказилиши режалаштирилди.