АЁЛЛАР МАСЛАҲАТХОНАСИДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

“Оила” марказининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани бўлими ташаббусида оилаларда тиббий маданиятни ошириш мақсади аҳоли ўртасида  репродуктив саломатлик, оналар ва гўдаклар ўлими олдини олиш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат мобайнида туман тиббиёт бирлашмаси бош  врачи Р.Субхонқулов ва бошқа шифокорлар аҳолини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб беришди. Шунингдек, турли хасталиклари бўлган беморларни даволаш борасида ҳам йўл-йўриқлар берилди.

Тадбир сўнгида “Оила” марказининг туман бўлими вакиллари аёллар ва ўсмир қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, уларга саломатлик борасида яқиндан кўмак бериш мақсадида ташкил этилган маслаҳатхоналар фаолияти билан танишишди. Аёллар маслаҳатхонасида ишлаётган мутахассисларга марказ ходимлари томонидан керакли маслаҳатлар берилди.