ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Қарши шаҳридаги "Бахт уй"ида фуқаролар муаммолари ўрганилди ва ҳал этилди.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази юристи Гулнора Рахмонова ва бошқа бир нечта мутахассислар аҳоли билан мулоқот учрашувларида қатнашиб, фуқароларнинг уй-жой, алимент, эр-хотин ўртасидаги бир катор муаммолари, имтиёзлар масаласидаги мурожаатларини тинглашди. Мутахассислар томонидан мурожаат этувчиларга аниқ кўрсатма ва йўл-йўриқлар берилди.

Шунингдек, марказ мутахассислари барча масъул ташкилотларни ўрганилган муаммолар бўйича эътибор қаратишга ва чора кўришга жалб этди.