БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Наманган шаҳридаги Қурилиш ва дизайн коллежида ишсиз хотин-қизлар учун  бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

“Оила” марказининг Наманган вилояти бошқармаси шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан тадбиркорликни ривожлантириш ва оиладаги ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган  ярмаркада МЧЖ ва оилавий корхоналар, тадбиркорларга кредит берувчи туман банклари вакиллари иштирок этиб, вакант иш ўринлари ва кредитларини таклиф қилдилар.

Ярмаркада жами 793 нафар кишига тадбиркорлик учун кредит маблағлари берилди. 3920 нафар шахс иш билан таминланди.  Хусусан, тикувчилик, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик, ҳунармандчилик каби тадбиркорлик ишларини бошлашда кўплаб аёлларга кенг йўл очилди.