САЙЁР ҚАБУЛ: АҲОЛИ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова марказнинг Сурхондарё вилояти бошқармасида бўлиб, аҳоли учун сайёр қабул ташкил қилди.   

Мазкур сайёр қабулда вилоятнинг барча ҳудудларидан фуқаролар қатнашиб, оилавий масалалар билан мутахассисларга мурожаат қилишди. Ҳуқуқшунос, психолог ва бошқа оилавий масалалар бўйича мутахассислар фуқаролар мурожаатларини атрофлича ўрганиб чиқишди. Мурожаатчиларга зарур тушунчалар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жиддий сабаби бўлмай туриб,  ажрашмоқчи бўлаётган айрим оилалар яраштирилди.

Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларининг мазмунига кўра, гуруҳларга бўлиндилар ва ҳуқуқшунос, психолог, шифокор мутахассисларнинг алоҳида суҳбатларига жалб қилиндилар.