БЕШ ТАШАББУС — БЕШ ИМКОНИЯТ

“Оила” марказининг Тошкент вилояти Пискент туман бўлими томонидан “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 21-мактабгача таълим муассасасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга татбиқ этиш бўйича “5 ташаббус — 5 имконият” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 13 та мактабгача таълим муассаси раҳбарлари, МФЙнинг фаол хотин-қизлари, МТМнинг катта гуруҳ тарбияланувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашдилар Ҳар бир йўналиш бўйича мусиқа, рақс, ёшларни жисмонан чиниқтириш, китобхонликни тарғиб қилиш юзасидан саҳна кўринишлари ва мавзу бўйича слайдлар намойиш қилинди. Тадбирда ёшларни маданият, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга эътибор  қаратилди.