МУСТАҲКАМ ОИЛА ҚУРИШ САБОҚЛАРИ

Гулистон шаҳаридаги 6-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиларига "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан "Ота-она ва фарзанд муносабатларининг ўзига ҳослиги" мавзусида очиқ машғулот ташкил этилди. Машғулотни Гулистон давлат университетининг битирувчи талабалари олиб бордилар. Қизиқарли кечган дарсда ўқувчиларга оила функциялари слайд орқали  тушунтириб берилди.

***

 

Гулистон Тиббиёт коллежининг 3- босқич ўқувчиларига ҳам “Мустаҳкам оила барпо этамиз” ва “Соғлом турмуш тарзи” мавзуларида семинарлар ўтилди. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун малакали мутахассислар жалб этилди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги имом-хатиблари, Гулистон давлат университети психологлари ва бошқа малакали мутахассислар ўқувчиларга оилавий ҳаётга тайёр бўлишда зарур бўладиган сабоқларни беришди.

***

Сирдарё вилоят Перинатал маркази шифохонасининг кичик мажлислар залида "Оила —маънавият қўрғони" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда "Оила" маркази етакчи мутахассис С.Ибодуллаева,  вилоят Перинатал маркази рахбари Х.Садикова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакили ўринбосари Ф.Рахмонов ва бошқалар  ўз маърузалари билан иштирок этишди. Шифокорлар, ҳамширалар ҳамда тиббиёт коллежи ўқувчи амалиётчилари учун ушбу чиқишлар манзур бўлди.

***

«Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Зангиота туман бўлими томонидан «Tarko osiyo» ишлаб чиқариш корхонасида фаолият юритаётган 75  нафар ишчи-ходимлар учун ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда корхонада фаолият юритаётган қизлар учун саломатлик, тиббий маданият, тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш йўл-йўриқлари ва эрта никоҳ, унинг салбий оқибатлари ҳақида шифокор Марям Мирзаева маъруза қилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

***

Андижон тиббиёт институтида "Ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдори" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Малакали шифокор ва психологлар иштирок этган ушбу давра суҳбати талаба-ёшлар учун қизиқарли кечди. 

***

“Оила” марказининг Андижон шаҳар бўлими шаҳар хотин-кизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" мавзусида югуриш акциясини ўтказди. Акцияга 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган хотин-қизлар қатнашдилар. Ушбу акция ҳар ҳафтада ўтказилиши режалаштирилди.