"ВАКОЛАТЛИ ТАЪЛИМ" ЛОЙИҲАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

«Оила» марказининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан янги лойиҳага старт берилди. Мазкур “Ваколатли таълим” ўқув семинарида маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари, қайноналар ва турли соҳа вакиллари муваффақиятли муносабатлар ўрнатиш борасида ҳаётий кўникмаларини оширадилар.

Семинар тренинг илк бор Денов туманида пилот лойиҳа сифатида ўтказилди. Келгусида худди шундай машғулотлар Денов тажрибаси сифатида барча туманларда ўтказилади. Амалий машғулотларда оилалардаги нотинч ҳолатлар, низоли вазиятлар, зўравонликларнинг олдини олишда зарурий билим ва кўникмалар қизиқарли усулларда тушунтириляпти.