ИННОВАЦИОН МАКТАБ МАСЪУЛИЯТЛИ ОИЛА БОШЛИҚЛАРИНИ ТАРБИЯЛАЙДИ

Бухоро вилояти Шофиркон туманида "Бўлғуси келин-куёвларнинг инновацион мактаби"да ёшлар учун психологик тренинглар ташкил этиляпти.  Унда "Оила" марказининг етакчи психологи, доцент Феруза Акрамова ёшларга бахтли яшаш сирлари ҳакида тушунча берди. Тренингда катта турмуш бўсағасида турган ёш йигит ва қизлар  учун психологик тестлар, ўйин машғулотлари ўтказилди. Ва энг муҳими оила мустаҳкамлиги, ўзаро ишончни вужудга келтириш, оиланинг бошқа аъзолари билан муносабатга киришиш, эркак ва аёлларнинг оиладаги алоҳида роли ва вазифалари борасида керакли маслаҳатлар берилди. “Оила” маркази мутахассислари томонидан ташкил этилаётган бундай мазмунли машғулотлар ёшларда турмуш қуриш, оила бошлиғи бўлиш масъулиятини ошириб бормоқда. Ўйлаймизки, бу машғулотлар иштирок этаётган ёшлар мустаҳкам оила соҳибига айланадилар.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги "Келин-куёвлар инновацион мактаби"нинг 6-гуруҳ машғулотлари ҳам бошланди.  Машғулотни “Оила” марказининг Қашқадарё вилоят бошқарма бошлиғи Р.Зоҳиров очиб берди. Тингловчиларга тиббий ва диний жиҳатдан оила масалалари борасида маълумотлар берилди.

"Оила" марказининг Андижон вилояти бошқармаси  "Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби" битирувчиларини сертификатлар билан тақдирлаб, уларга  мустақил  ҳаётга қадам қўйишлари ва бу қадамларнинг омадли ва бахтли кечишини тиладилар.