“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” энди Қашқадарёда

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида илк бор “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ташкил қилинган эди. Бундан мақсад мамлакатимизда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш келин-куёвларнинг ҳаётий тажрибалари, оилавий муносабатларнинг маънавий-аҳлоқий асослари, оила иқтисодиёти ва бюджетини юритиш, репродуктив саломатлик бўйича билим ва кўникмалар беришдан иборат эди. Бу лойиҳа мақсадли режаларни амалга оширишда қўл келгани сабаб, инновацион мактаб бошқа ҳудудларда ҳам ўз ишини бошлади. Жумладан, 14 ноябрь куни Қорақалпоғистон республикасида, 29 ноябр куни эса Урганч шаҳрида мактаб очилган эди. Уларда оила қуриш бўсағасида турган 15 жуфт ёшлар мағулотларни бошлаб юборишган.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни яна бир “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”  Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Бахт уйи”да очилди.

Инновацион мактабнинг очилиш маросимида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари Дилбар Алимжанова иштирок этди ҳамда бўлғуси келин-куёвларга ўзларининг тавсияларини берди.