“Оила” маркази 12 декабрда Шаҳрисабзда учрашув ўтказди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директор ўринбосари Дилбар Алимжанова Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Мактабобод” МФЙ жойлашган 35-оилавий поликликада поликника ходимлари ва қишлоқ фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Дилбар Алимжанова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон  Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 сонли қарори юзасидан амалга оширилаётган ва амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ҳақида гапирди. “Оила” маркази вакили Фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирар экан, бугун мамлакатимизда оила институтни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилётгалиги, айниқса, оилалар фаровонлигини мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш, ёш оилаларни маънавий қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни сақлаш каби муҳим мақсадларни “Оила” маркази ўз олдига қўйгани ҳақида айтиб ўтди.

Учрашувда иштирок этган поликлиника ходимлари давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан аҳоли фаровонлиги учун яратиб берилаётган шарт-шароитдан миннатдор эканликларини  билдиришди.