ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Буюк Британия экспертлари иштирокида мамлакатимиз давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг коммуникацион имкониятларини ошириш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила”илмий амалий маркази матбуот хизмати вакиллари ҳам иштирок этди.

“Маълумки, шу йилнинг 23 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Буюк Британия Бирлашган ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Вазирлар Маҳкамаси Котибияти ўртасида англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди, деб қайд этди семинар иштиркчиси – Оила” маркази матбуот хизмати раҳбари З.Билолова. – Меморандум доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларининг малакасини оширишга йўналтирилган бир қатор маслаҳат ва семинарларни ўз ичига олган”.

Ташкил этилган бугунги мазкур ўқув-семинарда, – деб таъкидлади З.Билолова, – экспертлар Буюк Британиянинг идоралараро ва стратегик коммуникациялар соҳаси, турли ахборот кампанияларини ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ва медиа режалаштириш бўйича тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ўқув-семинардан олинган билим ва маълумотлар “Оила” маркази фаолиятини республика ва хорижий ахборотларда самарали ва таъсирчан ёритишда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайман.

 

“Оила” маркази матбуот хизмати