“Оила” маркази раҳбари Самарқандга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 11 январь санасида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова Самарқанд вилояти бошқармасида туман ва шаҳар бўлими раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

Йиғилишда асосан жойлардаги ажрашиш масалалари, уларнинг сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича муҳокамалар олиб борилди. Қолаверса, марказнинг бу ва бошқа масалалар бўйича келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар, белгиланган режалар хусусида раҳбарлар билан маслаҳат қилинди ҳамда савол ва таклифлар тингланди.