МУКОФОТЛАР ОНЛАЙН ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ КУТМОҚДА

МУКОФОТ

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жорий йилнинг 10-15 май кунлари “Оила – муқаддас” шиори остида “Энг яхши оилавий видеоролик” онлайн-танловини ўтказди.

Онлайн танловга республиканинг қарийб барча ҳудудлари ва турли миллат вакилларидан жами 5 235 та видеоролик келиб тушди.

Танловнинг шарт ва талабларига кўра, улардан 306 таси биринчи турга, сўнгра 109 таси иккинчи турга ўтди.

Мазкур онлайн-танлов талабига мувофиқ юборилга барча видеороликларда иштирокчилар ўз оиласининг тарихи, анъаналари ва қадриятлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, қизиқишлари, орзу-истак ва келгуси мақсадлари акс этган.

“Оила – муқаддас” шиори остида “Энг яхши оилавий видеоролик” онлайн-танлови якуни эртага, 20 май куни эълон қилинади.

“Оила” марказининг расмий веб-сайти, телеграм канали ва фейсбукдаги саҳифасини кузатиб боринг.

“Оила” маркази матбуот хизмати