ДИҚҚАТ: “ОИЛА – МУҚАДДАС” ОНЛАЙН ТАНЛОВИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

танлов

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жорий йилнинг 10-15 май кунлари “Оила – муқаддас” шиори остида “Энг яхши оилавий видеоролик” онлайн-танловини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун сиз оила аъзоларингиз иштирокида қисқа видеоролик тайёрлашингиз ва #oilamfaxrim ва #oilamuqaddas хэштеглари остида Facebook ёки Instagram саҳифангизга жойлаштиришингиз ҳамда @Оilafestbot телеграмм-ботига юборишингиз керак.

Давомийлиги 1 дақиқагача бўлган видеороликда оилангиз тарихи, оилангиз барпо этилганига неча йил тўлгани, оилавий сулолангиз анъаналари ва қадриятлари, эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, қизиқишлар, орзу-истаклар, келгуси мақсадлар акс этиши, умуман, оилангиз ҳақида бошқаларда ёқимли таассурот уйғота олиши лозим.

Видеороликни баҳолашда сюжетнинг ўзига хослиги, ижодий ёндашув, янгича қарашлар ва ғоялар эътиборга олинади.

Телеграм саҳифасида очиқ овоз бериш орқали аниқланган ғолиблар ноутбук, нетбук, планшет ва бошқа 100 дан ортик эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

Танловда қатнашинг ва ғолиблар сафидан ўрин эгалланг!

 

“Оила” маркази матбуот хизмати