ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛАНИ ИЖТИМОИЙ-ДЕМОГРАФИК РИВОЖЛАНИШ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ”

мавзусида республика  онлайн, илмий-масофавий конференцияга таклиф қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 май 11-сон баёни билан тасдиқланган 2020 йилда 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан “Оила муқаддас” шиори остидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази “Ўзбекистонда оилани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида 2020 йил 15 май соат 11.00да Ўзбекистонда оилани ижтимоий-демографик ривожлантиришнинг асосий омиллари” мавзусида республика онлайн, илмий-масофавий (онлайн Zoom дастури орқали) конференция ўтказилади.

Ушбу мавзуларга оид сўнгги тадқиқотлар, янгилик ва маълумотлардан хабардор бўлишга қизиққанларни Ўзбекистонда оилани ижтимоий-демографик ривожлантиришнинг асосий омиллари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф этамиз.

Конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирганлар қуйидаги телефонга мурожаат қилишлари мумкин: 71 239-46-27 * 99 873-91-59, * 97 461-71-10

 

“Оила” маркази матбуот хизмати