ОИЛАНГИЗ САЛОМАТЛИГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ! УЙДА ҚОЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ҳамда унинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек жамоат тартибини сақлаш бўйича барча йўналишларда тезкор ва кенг қамровли чоралар кўрилмоқда.

Оилангиз саломатлигига бефарқ бўлманг!

Уйда қолинг!

Ҳозир Ўзбекистонда карантин даври, чеклов даври. Бундан асосий мақсад, одамларнинг бир-бири билан мулоқотини кескин камайтириш, касаллик бир одамдан иккинчи одамга ўтишининг олдини олишдир.

Тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади.

Матбуот хизмати