ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2020 ЙИЛ 23 МАРТ 176-СОН ҚАРОРИ ТАҲЛИЛИЙ ЖАДВАЛ ШАКЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сон
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
(таҳлилий жадвал шаклида)

 

Чора-тадбирлар

 

Амал қилиш муддати

 

Ижрочи

I. 2020 ЙИЛ 23 МАРТ КУНИГА ҚАДАР КОРОНАВИРУСНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

1.

Дунёнинг барча давлатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида мунтазам авиақатновлар тўхтатилган.

 

Эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар

   

2.

Хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, (республикада доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно), шунингдек, йўловчи ташувчи транспорт воситаларини (автобус, енгил автотранспорт ва темир йўл транспорти воситалари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига барча чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши тўхтатилган.

 

Эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар

 

 

3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган шахсларни махсус ажратилган тиббиёт муассасаси ёки карантин тадбирларини ташкил этишга мослаштирилган базалар ёхуд уй шароитида карантинга олинган.

 

14 кун муддатга

 

 

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган.

 

Эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар

 

 

5.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча турдаги оммавий тадбирлар, шу жумладан байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, шунингдек, театр, кино ва концерт дастурлари ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) тўхтатилган.

 

Эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар

 

 

6.

Давлат олий таълим муассасаларида, умумий ўрта, ўрта махсус, мактабдан ташқари ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда барча нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнлари тўхтатилган.

 

Эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар

 

 

II. 2020 ЙИЛ 24 МАРТ СОАТ 00.01 ДАН БОШЛАБ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУЧАЙТИРИЛГАН ТАРТИБ

1.

Бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорти воситалари орқали) тўхтатилади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

2.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида - иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ички ишлар вазирлиги

Миллий гвардия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария- эпидемиологик осойишталик агентлиги

3.

Тошкент шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

4.

Биринчи босқичда Тошкент шаҳрида,

кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Молиялаштириш манбаи - Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

5.

Республика ҳудудига хорижий давлатлардан, шунингдек, Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юкларнинг мажбурий равишда дезинфекция қилиниши таъминланади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

6.

Давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимга ўтказилади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

7.

Фуқаролар томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли ўчирилишига йўл қўйилмайди.

 

икки ой давомида

 

 

8.

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан катъи назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўрилади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

9.

Заруратга кўра, қўшимча йул-патруль хизмати стационар постлари ва блок постлар ташкил этиш чораларини кўриш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ички ишлар вазирлиги

III. КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНГАН (ГУМОН ҚИЛИНГАН) ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЎРНАТИЛАДИГАН ЧОРАЛАР

 

Коронавирус инфекцияси аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар, шу жумладан 2020 йил январь-март ойларида коронавирус инфекцияси қайд этилган худудларда бўлиб, Ўзбекистон ҳудудига кириб келган шахслар:

 

1.

Комиссия қарорларига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария- эпидемиологик осойишталик агентлиги ва эпидемияга қарши курашишга жалб этилган бошқа давлат ташкилотларининг қонуний талабларига риоя этишга мажбурдирлар.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

2.

Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, коронавирус инфекцияси кайд этилган ҳудудларда бўлган вақти ва жойи тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;

 

Зудлик билан

 

 

3.

Ўзида касаллик аломатлари вужудга келганда касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва ҳаракатланиш йўналишлари ҳақида соглиқни сақлаш органларига маълумот беришга мажбурдир.

 

Зудлик билан

 

 

4.

Уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга мажбурдир.

 

14 кун давомида

 

 

5.

Санитария ва эпидемияга қарши курашиш қоидалари ва изоляция режимида бўлишга оид талабларга қатъий риоя этиш, шу жумладан тиббий ҳимоя воситаларини қўллаш ва жамиятда бир-бирлари орасида масофани сақлашга мажбурдир.

 

14 кун давомида

 

 

6.

Соғлиқни сақлаш органлари томонидан тайинланадиган тиббий текширув ва даволанишдан ўтишга мажбурдир.

 

Белгиланган муддатда

 

 

7.

Давлат санитария назорати органлари томонидан изоляция килиниши лозимлиги ҳақида талаб қўйилган шахслар билан бирга яшовчи шахслар ҳам ёки давлат санитария назорати органлари томонидан белгилаб берилган муддат давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга мажбурдирлар.

 

14 кун давомида

 

 

8.

коронавирус инфекциясини юқтирган ёки ушбу инфекцияни юқгирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари хамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.

 

14 кун давомида

 

 

9.

Коронавирус инфекциясини юқтирган ёки ушбу инфекцияни юқтирганликда гумон килиниб уй шароитида карантинга жойлаштирилган шахслар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши устидан қатьий ва тизимли назорат ўрнатиш ҳамда карантин ўташ даврида ушбу шахсларни биринчи навбатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб ва тиббий буюмлар (дезинфекция воситалари ва бошқалар) билан таъминлаш чораларини кўриш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария- эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда

IV. МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳукукий шаклидан катъи назар барча ташкилотлар рахбарлари (иш берувчилар)

2.

Иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юкори булган ходимларни иш жойида булишига йул қуймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соглиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳукукий шаклидан катъи назар барча ташкилотлар рахбарлари (иш берувчилар)

3.

Давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш.

 

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳукукий шаклидан катъи назар барча ташкилотлар рахбарлари (иш берувчилар)

 4.

Ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳукукий шаклидан катъи назар барча ташкилотлар рахбарлари (иш берувчилар)

 5.

Аҳолининг реал даромодларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга ойлик иш ҳақлари узлуксиз ва ўз вақтида тўланишини таъминлаб бориш ҳамда республикадаги бандлик даражасини тушиб кетмаслик бўйича аниқ ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

Марказий банки,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

V. САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

1.

Савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан шартномалар тузиш йўли билан дезинфекция воситалари билан таъминланади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ёки бошқа ташкилотлар

2.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.

 

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

VI. ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ВА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ

1.

Республикада коронавирус инфекциясининг тарқалиш даражасини таҳлил қилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузилган шартнома асосида нодавлат тиббиёт ташкилотларида ушбу инфекция билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

ўн кун муддатда

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Карантин гуруҳига мансуб бўлган ўта хавфли ва юқумли касалликлар инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) ўтказиладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

 

бир ой муддатда

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

VII. КАРАНТИН ШАРОИТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига қарашли санаторий ва бошқа соғломлаштириш масканларида ҳамда давлат тасарруфидаги дам олиш ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхоналари негизида Қорақалпогистон Республикасида 4 та, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан 14 кунлик карантин тадбирлари учун мослаштирилган базалар ташкил этилиши чораларини куриш.

 

бир ҳафта муддатда

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида коронавирус инфекцияси гаркалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус карантин объектлари қурилишини таъминлаш.

 

қисқа муддатларда

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

VIII. КОМИССИЯГА БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАР ВА ҚЎШИМЧА ҲУҚУҚЛАР

1.

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларни текшириш ҳамда назоратни олиб бориш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

2.

Алоҳида аҳоли пунктлари ва ҳудудларда карантин тадбирлари ҳамда карантин жорий этиш тугрисида қарор қабул қилиш.

Изоҳ. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида кабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳукуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фукаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

3.

Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлардан ҳужжатлар талаб қилиш ҳамда уларнинг раҳбарларини коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши чора- тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини Комиссия мажлисларида эшитиш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

4.

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг айби (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) билан коронавирус инфекцияси авж олишига йўл қўйилганда, уларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотларга, шунингдек, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўриб чиқиши учун киритиш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

5.

Коронавирус инфекцияси аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларининг фаолиятини уз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

биринчи навбатдаги дори воситалари, ниқоб ва тиббий буюмларнинг (дезинфекция воситалари ва бошқалар) аҳолига қатъий белгиланган нархларда узлуксиз етказиб берилишини назорат килиш;

республикада коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятни мунтазам таҳлил қилиш ва вазият барқарорлашгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тартибнинг амал қилишини тугатиш юзасидан таклиф киритиш вазифалари белгиланган.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

 

IX. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАРГА ДОИР ИМТИЁЗЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, истисно тариқасида, божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чикариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар учун “яшил” йўлаклар ташкил қилади ва ушбу товарларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги,  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2.

Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар учун, истисно тарикасида, тендерлар ёки танлов савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги,  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

X. ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ

1.

Жамоат тартибини сақлаш чораларини кучайтириш.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия

XI. АҲОЛИНИ АХБОРОТ БИЛАН  ТАЪМИНЛАШ

1

Қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тушунтирилиши.

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

2.

Масъул вазирлик ва идораларни жалб килган ҳолда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳамда жорий этилган Тартиб тўғрисида тўлик ва холисона маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилишини таъминлаш.

 

 

Тартибнинг амал қилиш даврида

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

3.       

Хорижий мамлакатларда коронавирус инфекциясига қарши қабул килинган қонун ҳужжатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан тиббиёт соҳасидаги янги ёндашув ҳамда ихтиролар тўғрисида ҳар кунлик маълумотни Комиссияга тақдим этиб бориш.

 

Ҳар куни

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги