ПСИХОЛОГ “КОРОНАВИРУС ВАҲИМАСИ“ДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛИШ ЙЎЛЛАРИНИ ЎРГАТДИ

Жуда қўрқиб кетганда ёки асабийлашганда юрак ёки бош баъзиларда қорин оғриқ ҳам кўп кузатилган. Яъни сиз ваҳимани унутиб, касалликка эътибор қаратасиз.

— Хўп. Айни вақтда инсоннинг иммун тизимини саримсоқ эмас, ваҳима қутқариши мумкинми?

Ана шу савол атрофида ўз мулоҳазаларини билдирган психолог Наимжон Азимовнинг фикрларини сиз билан бўлишгим келди.

— Ваҳима бўлаётганда инсонда ҳимоя тизими ишга тушади, – дейди психолог. — Ваҳимадан тез чиқса бўлади. Мисол учун, пул резинкаси усули бор. Пул резинкасини билакка тақиб уни қаттиқ тортиб, қўйиб юборамиз. Бу ҳар гал такрорланганда қўлда қаттиқ оғриқ сезамиз. Ана шунда биз қўрқув ва ваҳимадан чекиниб, оғриққа эътибор қаратамиз. Миямизда яна қўрқувга тушсанг, қўлинг оғрийди, деган хабар ўрнашиб қолади. Йўқса, онгимизда бўлаётган қўрқув тана аъзоларимизга таъсир қилиб, касаллик келтириб чиқаради.

Инсон қандайдир касалликка чалиниб қоламан, деб қўрқув ва ваҳимага берилса, қон томирларида касаллик уйғотувчи гармонлар кўпайиб боради. У инсоннинг иммун тизимини емиради ва танада сезувчанлик ошиб кетади.

Тасаввур қилинг ҳеч нарсага аҳамият бермайдиган беғам танишларингизни ишлари доим аъло. Улар касалга ҳам кўп чалинавермайди. Ваҳимачиларда эса акси кузатилади.

Ҳар бир инсонда аура борлиги ҳақида кўп айтилади. Аура бу инсоннинг ҳимоя қобиғи бўлиб, ҳаммада ҳар хил масофада жойлашган бўлади. Айримларда танага яқин бўлса, бошқаларда ярим ёки бир метр атрофида ўраб туради. Майдон қанча катта бўлса, у шунча кучли бўлади.

У емирилган сари ташқаридан келаётган ёмон энергия, уй-фикрларни кўпроқ қабул қиламиз. Шунинг учун ўзингиз ёқтирган ишлар билан шуғуллансангиз, эзгу орзулар сари интилсангиз, ҳимоя қобиғи кучайиб иммун тизими ошиб боради.

Ваҳимадан қутилиш ва иммун тизимини оширишнинг яна бир усули бор. Бу контраст душ. Фақат уни тўғри қабул қилиш керак. Бунда душга тушганда тана иссиқроқ сувга ўргатилади. 3- 5 дақиқадан кейин совуқ сув очилади. Танада сесканиш юз беради. Тана совуқ сувга ўрганиши билан 3-5 дақиқа ўтиб, яна иссиқ сувни очамиз. Бу жараён 5 марта такрорлангач, иммунитет ҳосил бўлади.

Организм совуқ сувга чидамлигини оширганда иссиқ сув келади. Кейин акси юз беради. Бунда ҳар сесканишда организмдан ваҳималар чиқиб кетаверади.

Қайд этиш керакки, бугунги каби карантин ҳолатида тушкунликка тушмасдан ўзимиз ёқтирган мусиқалар тингласак ва севимли машғулотимиз билан шуғуллансак хавотирга ўрин қолмайди. Айниқса, болалик хотиралари ва фотоальбомга жамланган суратларни томоша қилиб, ундаги инсонлар билан юз берган воқеаларни эсласангиз жуда енгил тортасиз.

 

ЎзА хабари